Mike Dean (hakam)
Майкл Лесли Дин (инглизча: Мичаэл Леслиэ Деан) 1968-йил 2-июнда туғилган. Майкл Лесли Дин нафақадаги инглиз футбол ҳаками ҳисобланади.
| Мичаэл Леслиэ Деан | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Маълумотлари | ||||||||||
| Исм шарифи | Мичаэл Леслиэ Деан | |||||||||
| Туғилган | 1968-йил 2-июн (54 ёш)Англия | |||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||
| Категория | ФИФА рефериси (2003—2013) | |||||||||
| ||||||||||
2000-2022-йилларда Англия премер-лигасини бошқарган. 2003-йилдан 2013-йилгача ФИФА рефериси ҳисобланган[1].
Фаолияти
Дин ҳакамлик фаолиятини 1985-йилда бошлаган. У Шимолий Премер-лигада бош ҳакам бўлиб фаолият юритган. Кейин Футбол Лигасида ёрдамчи ҳакам бўлиб ишлаган. 1997-йилдан эса Футбол Лигаси ўйинлари ҳаками бўлган[2]. 2000-йилда у Премер-лига ўйинларига хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳига киритилган. 2003-йилдан бери ФИФА ҳакамлари аъзоси ҳисобланади.
2004-йилда у Амстердам Аренада Голландия ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқарган. Ирландлар Робби Киннинг голи эвазига ўша ўйинда муҳим бўлган 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Ўша йили Дин Англия Суперкубоги учун "Арсенал" ва "Манчестер Унитед" ўртасидаги ўйинни бошқарган. Бу учрашувда „Арсенал“ 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. У ўша йили Фоотбалл Ассоcиатион Тропҳй финалини ҳам бошқарган ҳакам ҳисобланади.
Дин 2006-йил 13-майда „Миллениум“ стадионида бўлиб ўтган Англия кубоги финалига ҳакам этиб тайинланган. Ўйинга бир ойдан камроқ вақт қолганда футбол ассоциацияси ўйин ҳакамини Алан Уайли билан алмаштиришга қарор қилган. Бу қарорнинг асосий сабаби, Дин финал иштирокчиларидан бири "Ливерпоол"га нисбатан нохолис муносабатда бўлиши мумкин, чунки унинг ўзи Мерсисайдда истиқомад қилган деб таъкидлашган. Бу тарихда биринчи марта Англия кубоги финалида ҳакамнинг ўзгартирилиши бўлган[3] .
2006-йил 21-майда у „Миллениум“ стадионида яна бир ўйинни бошқарган. Футбол Лигаси чемпионатининг плей-офф финалида „Лидс Унитед“ ҳамда „Уотфорд“га қарши ўйинда Дин ҳакамлик қилган. Ўша ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилган[4].
2008-йилги Англия кубоги финали
Дин 2008-йилда Англия кубоги финалида „Wемблей“да „Порцмут“ ва „Cардифф Cитй“ ўртасидаги учрашувда ҳакам бўлган. Дин бошқарувида ўтган ўйинда „Порцмут“ жамоаси ғалаба қозонган[2].
Танга отиш ҳодисаси

2009-йил 5-апрел куни футбол лигаси чемпионати доирасидаги икки Уэлс клуби, анъанавий тарзда ашаддий рақиб бўлган „Cардифф Cитй“ ва „Сwансеа Cитй“ тўқнаш келишган. Учрашув вақтида томошабинлардан бири Динга танга улоқтирган ва бу танга унинг пешонасига тегиб, ҳакамнинг пешонаси ёрилган. Жанубий Уэлс полицияси видео тасвирларни кўриб чиқиб, воқеага алоқадор мухлисларни ҳибсга иш чораларини кўрган. Ўйин охирида Дин „Сwансеа Сити“ дарвозасига баҳсли пеналти белгилаган ва ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган[5][6].
Статистика
| Мавсум | Матчлар | Жами |
Жами |
||
|---|---|---|---|---|---|
| 1997/98 | 30 | 83 | 2.77 | 5 | 0,17 |
| 1998/99 | 38 | 96 | 2.53 | 4 | 0,11 |
| 1999/00 | 39 | 90 | 2.31 | 10 | 0,26 |
| 2000/01 | 37 | 106 | 2.86 | 4 | 0,11 |
| 2001/02 | 35 | 108 | 3.09 | 8 | 0,23 |
| 2002/03 | 36 | 155 | 4.31 | 9 | 0,25 |
| 2003/04 | 38 | 98 | 2.58 | 9 | 0,24 |
| 2004/05 | 24 | 66 | 2.75 | 7 | 0,29 |
| 2005/06 | 41 | 134 | 3.27 | 10 | 0,24 |
| 2006/07 | 43 | 173 | 4.02 | 16 | 0,37 |
| 2007/08 | 40 | 140 | 3.50 | 10 | 0,25 |
| 2008/09 | 44 | 156 | 3.55 | 12 | 0,27 |
| 2009/10 | 14 | 54 | 3.86 | 3 | 0,14 |
Манбалар
- ↑ Количество игр указано толко для висшей лиги националного чемпионата, обновлено по состоянию на 1 июня 2022 года.
- ↑ 2,0 2,1 „Деан гец Финал спот“ (эн). ТҳеФА.cом (2008-йил 7-апрел). 2008-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ФА реплаcе Деан wитҳ Алан Wилей фор тҳе ФА Cуп Финал“ (эн). Даилй Телеграпҳ (2006-йил 25-апрел). 2008-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-август.
- ↑ „Чампионшип Плай-офф Финал“ (эн). Соccербасе.cом (2006). 2012-йил 5-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ФАW старц cоин-тҳроwинг инқуирй“ (эн). ББC Спорт (2009-йил 6-апрел). 2009-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-август.
- ↑ „Cардифф 2-2 Сwансеа“ (эн). ББC Спорт (2009-йил 5-апрел). 2009-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-август.