Майк Петерсон Маигнан ((талаффузи: Майк Петрсон Мейнен)1995-йил 3-июлда туғилган) – франсуз профессионал футболчиси, А Сериянинг „Милан“ клуби ва Франсия терма жамоаси таркибида дарвозабон сифатида ҳаракат қилади.

Мике Маигнан (талаффузи: Майк Мейнен)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мике Петерсон Маигнан[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 3-июл (1995-07-03) (31 ёш)
Таваллуд жойи Cаенне, Франсия
Бўйи 1.91 м[2]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
АC Милан
Рақами 16
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003—2009 Виллиэрс ле Бел ЖС
2009—2015 Парис Саинт-Гермаин
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2015 Парис Саинт-Гермаин Б 42 (0)
2015—2017 Лилле ИИ 10 (0)
2015—2021 Лилле 149 (0)
2021— АC Милан 105 (0)
Миллий терма жамоа
2010—2011 Франсия У16 10 (0)
2011—2012 Франсия У17 12 (0)
2012—2013 Франсия У18 5 (0)
2013 Франсия У19 3 (0)
2014 Франсия У20 1 (0)
2015—2016 Франсия У21 6 (0)
2020— Франсия 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Маигнан ПСЖдаги ёшлар жамоаси орқали профессионал футболга кириб келган. У бир неча марта заҳирада футболчиси сифатида жамоа таркибида бўлган, лекин, майдонда ҳаракат қилмаган. 2015-йилда у 1 миллион евро эвазига „Лилл“ жамоаси таркибига келиб қўшилади ва 2017-йилда уларнинг биринчи дарвозабони сифатида майдонда ҳаракат қилади бошлайди. У 2018-19-йилги мавсумда Лига 1да йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилади ва 2020-21-йилда лигада „Лилл“ билан биргаликда чемпионликини қўлга киритади.

Дастлабки йиллар

Маигнан франсуз Гвианасининг Каен шаҳрида туғилган[3]. Онаси гаитилик, отаси эса франсуз.

Клублардаги фаолияти

Парис Саинт-Гермаин (Парис Сен-Жермен)

Маигнан 2013-йилда асосий жамоага кўтарилгунга қадар Парижнинг қуйи тоифаларида ҳаракат қилган. У 2013-14-йилги УЭФА Ёшлар лигасида иштирок этган. Унинг жамоаси чорак финалга қадар етиб борган ва „Реал Мадрид“ ёшлар жамоаси томонидан турнирдан чиқариб юборилган[4].

2013-йил июн ойида Маигнан ўзининг уч йиллик профессионал шартномасини имзолади[5] 18-декабр куни у биринчи марта ўйин кунида майдонга тушди. Ўша кунги ўйинда жамоа Cоупе де ла Лигуэънинг 1/8 финалида „Саинт- Этен“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[6]. 2014-йил 19-январда у биринчи марта Лига 1 ўйинига киритилди, Салваторе Сиригу „Парc дес Принcес“да Нант устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли майдонга туширилмади[7].

Лилл сафида

2015-йилнинг августида Маигнан 5 йиллик шартнома асосида 1 миллион евро эвазига Лига 1 жамоаси „Лилл“га ўтди[8]. У профессионал дебютини 18-сентабр куни „Ренн“да бўлиб ўтган учрашувда (1:1) Яссине Бензиа ўрнига майдонга тушди ва Винсент Энеама 69-дақиқада четлатилди. Биринчи тегиниш билан у Пол-Жорж Нтепдан пеналтини қайтарди; аммо беш дақиқа ичида у ўша футболчидан гол ўтказиб юборди[9].

2017—18-йилги мавсум бошида мураббий Марсело Биэлса тажрибали Энеамаъни Маигнан ўрнига ўйната бошлади. Мавсумнинг иккинчи ўйинида, Страсбургда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганида, у тўпни рақибга ташлагани учун майдондан четлатилган ва рақиб жамоа ҳужумчиси Николас де Превил охирги дақиқаларда дарвозани ишғол қилиш имконига эга бўлганди[10]. Кейинги мавсумда у доимо асосий таркибда бўлди, чунки „Лилл“ ПСЖдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Маигнан Тропҳéэс УНФП ду фоотбалл мусобақасида йилнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди. Унинг рекорди – ўтказиб юборилган 30 та гол, 17 қуруқ ўйин, 233 та сейв ва 3 та пеналти сейвидан иборат эди[11].

2020—21-йилги мавсумда Маигнан охирги куни ўзининг собиқ жамоаси ПСЖни бир очкога мағлуб этиб, Лига 1 чемпионлигини қўлга киритди[12]. Маигнан мавсумни 21та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлиги билан якунлади, бу лига рекордидан битта кам натижа ҳисобланарди[13].

АC Милан

2021-йил 27-май куни Маигнан А Серия клуби „Милан“ билан 1-июлдан бошлаб беш йиллик шартнома имзолашга рози бўлди[14]. У 23-август куни „Сампдория“ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда ўз дебютини нишонлади[15].

19-сентябр куни „Жувентус“ га қарши лига ўйинида, Маигнан „Ювентус“ мухлиси томонидан ирқий ҳақорат қурбони бўлди. Кейинчалик Маигнан „қора танли эканлигидан ғурурланишини“ таъкидлаб ўтди[16]. Кейинчалик уни таҳқирлаган мухлис аниқланди ва полицияга хабар берилди. Ушбу шахс воқеадан сўнг „Жувентус“ фан-клуби бўлган „Ювентус Cастагнаро“ аъзоси бўлганлиги очиқланди[17].

13-октябр куни у чап билак жароҳатидан операция қилинди ва у 10 ҳафтага сафдан чиқиши кутилганди[18], бироқ у атиги 6 ҳафтадан сўнг майдонга қайтди[19].

2022-йилнинг 5-февралида у „Интер“га қарши ўйинда муҳим сейвларни амалга ошириб, жамоасига тор дербида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди[20][21]. 13-февралда у „Сампдория“га қарши ўйинда (1:0) Рафаэл Леаонинг голига ассистентлик қилди, бу „Милан“ дарвозабони томонидан амалга оширилган (2006-йилда Дидадан бери) А Сериядаги биринчи голли узатма бўлди[22]. Мавсумнинг сўнгги ўйини олдидан Маигнан А Серияда „Энг яхши дарвозабон“ соврини билан тақдирланди[23]. 22-май куни „Сассуоло“ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган „Милан“ 2011-йилдан буён биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди, бу Маигнан учун жорий мавсумдаги ўн еттинчи қуруқ (голсиз) ўйин бўлди. Бу мавсум А Серия дарвозабонлари орасида энг юқори кўрсаткич эди[24].

Халқаро майдонларда

Маигнан Франсия учун 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган барча даражадаги ўйинларда ўйнаган. У 2012-йили Словенияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида 17 ёшгача бўлганлар терма жамоасини сардорлик қилган[25][26]. У 2019-йилнинг май ойида Туркия ва Андоррага қарши УЭФА Евро 2020 саралаш ўйинлари ва Боливия билан ўртоқлик ўйинлари олдидан биринчи марта чақирув олди[27]. У 2020-йилнинг 7-октябр куни Украинага қарши ўртоқлик ўйинида Стив Манданданинг ўрнига яримта ўйинда майдонга тушди ва у „Стад де Франс“да 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди[28]. 2021-йилнинг май ойида у кечиктирилган Евро-2020 финалига чақирилди[29].

Фаолият статистикаси

Клубларда

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Европа Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Парис Саинт-Гермаин Б 2012-13 CФА 2 0 — — — 2 0
2013-14 CФА 19 0 — — — 19 0
2014-15 CФА 21 0 — — — 21 0
Умумий 42 0 — — — 42 0
Лилле ИИ 2015-16 CФА 2 8 0 — — — 8 0
2016-17 CФА 2 0 — — — 2 0
Умумий 10 0 — — — 10 0
Лилле 2015-16 Лигуэ 1 4 0 0 0 1 0 — 5 0
2016-17 Лигуэ 1 7 0 4 0 1 0 — 12 0
2017-18 Лигуэ 1 34 0 1 0 1 0 — 36 0
2018-19 Лигуэ 1 38 0 3 0 1 0 — 42 0
2019-20 Лигуэ 1 28 0 3 0 0 0 6 0 37 0
2020-21 Лигуэ 1 38 0 2 0 — 8 0 48 0
Умумий 149 0 13 0 4 0 14 0 180 0
АC Милан 2021-22 Сериэ А 32 0 4 0 — 3 0 39 0
Умумий фаолият 233 0 17 0 4 0 17 0 271 0

Халқаро майдонларда

Терма жамоа ва йил бўйича ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Франсия 2020-йил 1 0
2021-йил 0 0
2022-йил 3 0
Жами 4 0

Ютуқлар

Лилле

  • Лигуэ 1 чемпионлиги: 2020-21-йилги мавсум[30].

АC Милан

  • А Серия скудеттоси эгалиги: 2021-22-йилги мавсум[31].

Франсия терма жамоаси билан

Шахсий совринлар

  • УНФП Лигуэ 1 йилнинг энг яхши дарвозабони : 2018-19-йилги мавсум[33];
  • УНФП Лигуэ 1 йилнинг энг яхши жамоаси : 2018-19-йилги мавсум[33];
  • Сериа А'нинг энг яхши дарвозабони : 2021-22-йилги мавсум[34].

Манбалар

  1. ↑ „Латест трансферс суммер: Милан“. Лега Сериэ А. 30-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Мике Маигнан“. А.C. Милан. 31-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-апрел 2022-йил.
  3. ↑ {{{эдитор}}}: „Ренcонтре авеc ле портиэр де л’éқуипе де Франcе“ (Френч). Ле Популаире (11-март 2012-йил). Қаралди: 25-июл 2015-йил.
  4. ↑ {{{эдитор}}}: „Сáнчез ҳеадс Мадрид инто семи-финалс“. УЭФА (11-март 2014-йил). Қаралди: 25-июл 2015-йил.
  5. ↑ Пончелет, Давид. „Ле Гуянаис Мике Маигнан сигне авеc ле Парис Саинт Гермаин!“ (Френч). Ла 1эре (6-июн 2013-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  6. ↑ „ПСГ: cинқ абсенц де марқуэ фаcе à Саинт-Éтиэнне“ (Френч). Фоотбалл 365 (17-декабр 2013-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Парис Саинт Гермаин 5–0 Нантес“. ББC Спорт (19-январ 2014-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  8. ↑ „Мике Маигнан : Ле Ҳаïтиэн à Лилле поур 5 анс“ (Френч). Африcа Топ Спорц (19-август 2015-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  9. ↑ „Лилле ҳолд он фор шаре оф споилс ат Реннес“. ЭСПН. ПА Спорт (18-сентабр 2015-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  10. ↑ Wҳите, Адам; Девин, Эриc. „Марcело Биэлса лосес ҳис cоол ас Лилле'с сеасон гоэс фром бад то wорсе“. Тҳе Гуардиан (25-сентабр 2017-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  11. ↑ Ноé, Сéбастиэн. „Тропҳéэс УНФП : Éлу гардиэн де л’аннéэ, Мике Маигнан данс ле гранд монде“ (Френч). Ла Воих ду Норд (19-май 2019-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  12. ↑ Ҳолйман, Иан. „Лигуэ 1: Ҳоw Лилле пуллед офф а шоcк титле триумпҳ - то леаве ПСГ сеарчинг фор ансwерс“. ББC Спорт (24-май 2021-йил). Қаралди: 24-май 2021-йил.
  13. ↑ „Лилле ҳолд тҳеир нерве то cлинч тҳеир фирст Лигуэ 1 титле фор а деcаде“. Тҳе Гуардиан (23-май 2021-йил). Қаралди: 24-май 2021-йил.
  14. ↑ „Оффиcиал Статемент: Мике Маигнан“. А.C. Милан (27-май 2021-йил). Қаралди: 27-май 2021-йил.
  15. ↑ „Соccер-Эарлй Диаз стрике гец Милан офф то wиннинг старт“. Реутерс (23-август 2021-йил). Қаралди: 6-сентабр 2021-йил.
  16. ↑ „'Блаcк анд проуд': Милан'с Маигнан спеакс оут ас Жуве пробе раcист абусе“. Франcе 24 (21-сентабр 2021-йил). Қаралди: 16-феврал 2022-йил.
  17. ↑ „Мике Маигнан: Жувентус фан аллегед то ҳаве абусед АC Милан гоалкеэпер идентифиэд анд репортед то полиcе“. Скй Спорц (24-сентабр 2021-йил). Қаралди: 16-феврал 2022-йил.
  18. ↑ „ОФФИCИАЛ СТАТЕМЕНТ: МИКЕ МАИГНАН“. аcмилан. Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
  19. ↑ „АН АФТЕРНООН ТО ФОРГЕТ“. Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
  20. ↑ „Маигнан, ил ретросcена cол постеггиаторе прима дел дербй Интер-Милан“. Скй Спорт (6-феврал 2022-йил). Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
  21. ↑ Марcотти, Габриэле. „Оливиэр Гироуд, Милан блоw Сериэ А раcе wиде опен, Барcелона тҳумп Атлетиcо Мадрид, Сенегал wин АФCОН“.
  22. ↑ „АC МИЛАН В САМПДОРИА: ТҲЕ СТАТС ФРОМ ТҲЕ ГАМЕ“. Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
  23. ↑ „МВП СЕРИЭ А 2021/2022 - МАИГНАН АWАРДЕД АС БЕСТ ГОАЛКЕЭПЕР“. 2022-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июн.
  24. ↑ „Милан, Маигнан è ил портиэре cон пиù cлеан шеэт. Ла Сериэ А: "Ун'ақуила"“. Қаралди: 30-май 2022-йил.
  25. ↑ {{{эдитор}}}: „Пҳото, Шоот: Марвеллоус Маигнан Бреакс Боcа Ҳеарц Ал-Касс Интернатионал Cуп“. Жуст Фоотбалл (5-феврал 2013-йил). Қаралди: 25-июл 2015-йил.
  26. ↑ „Таленц Ҳунтер - Мике Маигнан“. 2015-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июл 2015-йил.
  27. ↑ „Лилле гоалкеэпер Мике Маигнан эарнс Франcе cалл-уп“. Фох Спорц. Ассоcиатед Пресс (21-май 2019-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  28. ↑ Бéал, Хавиэр. „Франcе-Украине : Премиèре сéлеcтион поур Маигнан қуи ремплаcе Манданда à ла ми-темпс“ (Френч). Гоал.cом (7-октабр 2020-йил). Қаралди: 14-ноябр 2020-йил.
  29. ↑ „Карим Бензема реcаллед то Франcе сқуад фор Эуро 2020 афтер сих-еар абсенcе“. Скй Спорц (19-май 2021-йил). Қаралди: 20-май 2021-йил.
  30. ↑ Ҳолйман, Иан. „Лигуэ 1: Ҳоw Лилле пуллед офф а шоcк титле триумпҳ - то леаве ПСГ сеарчинг фор ансwерс“. ББC Спорт (24-май 2021-йил). Қаралди: 24-май 2021-йил.
  31. ↑ „Милан сеcуре 1ст Сериэ А титле ин 11 еарс“. Неwс18 Индиа (22-май 2022-йил). Қаралди: 22-май 2022-йил.
  32. ↑ „Франcе беат Спаин то wин Натионс Леагуэ“. УЭФА (10-октабр 2021-йил). Қаралди: 10-октабр 2021-йил.
  33. ↑ 33,0 33,1 Ноé, Сéбастиэн. „Тропҳéэс УНФП : Éлу гардиэн де л’аннéэ, Мике Маигнан данс ле гранд монде“ (Френч). Ла Воих ду Норд (19-май 2019-йил). Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  34. ↑ „Тҳе МВПс оф тҳе Сериэ А 2021/2022“. Сериэ А (20-май 2022-йил). 2022-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2022-йил.

Ҳаволалар

  • Профиле АC Милан сайтида
  • {{ФФФ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.