Микел Оярзабал Угарте (1997-йил 21-апрелда туғилган) – испаниялик профессионал футболчи, Ла Лиганинг „Реал Соcиэдад“ клуби ва Испания терма жамоасида чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнайди.

Микел Оярзабал
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Микел Оярзабал Угарте[1]
Таваллуд санаси 1997-йил 21-апрел (1997-04-21) (29 ёш)[1]
Таваллуд жойи Эибар, Испания[1]
Бўйи 1.81 м
Амплуаси Чап қанот ҳужумчиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Реал Соcиэдад
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Эибар
2011—2015 Реал Соcиэдад
2013—2014 →  Эибар
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2015 Реал Соcиэдад Б 13 (3)
2015— Реал Соcиэдад 315 (85)
Миллий терма жамоа
2015 Испания У18 2 (0)
2016 Испания У19 4 (0)
2017—2019 Испания У21 25 (8)
2021 Испания У23 7 (3)
2016— Испания 57 (29)
2016 Басклар мамлакати 1 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 24-май учун)

У бутун профессионал фаолиятини Ла Лиганинг „Реал Соcиэдад“ клубида ўтказган. Жамоа сафида 344 та ўйинда майдонга тушиб, 97 та гол муаллифи бўлган. Футболчи клубнинг ҳозирги кундаги сардори ҳам ҳисобланади. 2019-2020-йилги Cопа дел Рей турнирида зафар қучган бўлиб, финалда ғалаба голи муаллифи бўлган.

Оярзабал Испания терма жамоаси сафида 2016-йилда дебютини ўтказган ва иккита Европа чемпионатида мамлакати шарафини ҳимоя қилган. Испанлар билан Евро 2024 турнирининг ҳам ғолибига айланди ва у ерда ҳам финалдаги ҳал қилувчи голнинг муаллифига айланди.

Клублардаги карераси

Оярзабал Реал Соcиэдад жамоаси сафида, 2018-йил

Гипузкоа штатининг Эибар шаҳрида туғилган Оярзабал 2011-йилда 14 ёшида „Реал Соcиэдад“нинг ёшлар академиясига қўшилган[2]. 2014-йилнинг 15-ноябрида захира жамоаси таркибида Сегунда Б дивизионида „Аморебиэта“ жамоасига қарши сафарда 3:2 ҳисобида якунланган ўйиннинг иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, катта футболдаги дебютини ўтказган[3].

2015-йил 20-сентябрда Оярзабал ўзининг профессионал футболдаги илк голларини киритди. „Менсажерога“ клубига қарши сафарда кечган ўйинда дубл муаллифи бўлган ҳолда жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади[4]. 25-октабр куни эса асосий жамоа ва Ла Лигадаги дебютини ўтказди. Футболчи „Леванте“ билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида Cарлос Вела ўрнига майдонга туширилди. Учрашув Ойразабал жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[5].

Оярзабал „Реал Соcиэдад“ сафидаги илк голини 2016-йилнинг 8-февралида меҳмонда „Эспанёл“га қарши ўйинда (5:0) киритди[6]. Олти кундан сўнг футболчи жамоа билан шартномасини 2021-йилга қадар узайтирди ва айнан шу куни Аноэта Стадиумда бўлиб ўтган „Гранада“га қарши баҳсда икки гол муаллифи бўлган ҳолда жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди[7][8].

2016-йилнинг 19-августида Оярзабал шартномасини яна 2022-йилгача узайтирди[9]. У мавсум давомида барча 38 лига ўйинида майдонга тушди. Жамоаси Ла Лигани олтинчи ўринда якунлаб, икки йиллик танаффусдан сўнг УЭФА Европа Лигасига қайтди[10].

Оярзабал Европа турнирларидаги дебютини 2017-йилнинг 19-октябр куни ўтказди. Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида Македониянинг „Вардар“ клубига қарши ўйинда (6:0) майдонга тушди ва бир гол муаллифига ҳам айланди[11][12]. Унинг жамоаси турнирнинг 1/32 босқичигача етиб борди ва у ерда „Ред Булл Салзбург“ жамоасига 4:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мавсум давомида у ички турнирларда жами 12 бор рақиб дарвозасини ишғол этди[13][14].

2018-йилнинг 5-октябр куни Оярзабал ўша йилнинг май ойидан бери ўзининг биринчи голларини киритди. Басклар дербисида „Атҳлетиc Билбао“ қарши жамоаси меҳмонда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда иккита пеналтини аниқ амалга оширди[15]. „Атҳлетиc Билбао“ уни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди, аммо у таклифни рад этган ҳолда „Реал Соcиэдад“ билан шартномаси 2024-йилгача узайтирди[16]. У ўша мавсумда 13 марта гол уриб, янги шахсий рекордини ўрнатди[17].

2019-2020-йилги Cопа дел Рей турнирининг ярим финалининг икки жавоб учрашувида ҳам гол муаллифига айланди ва жамоасининг „Мирандес“ устидан 3:1 ҳисобида ғалабасини таминлади. Бу „Соcиэдад“нинг 1988-йилдан бери Cопа дел Рейдаги илк финали бўлди[18]. Ўша йилнинг 10-июлида жамоаси „Гранада“ клубиг ўз уйида 3:2 ҳисобида имкониятни бой берган учрашувда „Ла Реал“ сафида 50-голини киритди[19]. 3-октябр куни „Гетафе“ клубига қарши ўйин Оярзабал учун юбилей 200-учрашув бўди[20].

2021-йилнинг 3-апрелида Оярзабал 2020-йилги карантин сабаб қолдирилган Cопа дел Рейнинг финал ўйинида пеналтини аниқ амалга оширган ҳолда жамоасининг ягона голи муаллифига айланди ва 34 йил деганда жамаоасига илк чемпионликни олиб келди[21][22]. 2022-йил март ойида у машғулот пайтида чап тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган учрашувларини ўтказиб юбориши маълум бўлди[23][24][25].

2023-йил феврал ойида Оярзабал шартномасини 2028-йилга қадар узайтирди ва клуб унинг товон пулини 75 миллион евро этиб белгилади[26]. У июн ойида Асиэр Илларраменди жамоани тарк этганидан сўнг жамоа сардорига ҳам айланди[27].

Терма жамоадаги фаолияти

Испания

Оярзабал Испаниянинг У-18, У-19 ва У-21 ёш тоифасидаги жамоалари шарафини ҳимоя қилган[28][29]. 2016-йилнинг 17-майида, 19 ёшида, у Босния ва Герсоговинага қарши ўртоқлик ўйинида асосий терма жамоа сафидаги дебютини ўтказди[30]. Ўн икки кундан сўнг, ўйин тугашига ярим соат қолганда Нолитонининг ўрнига захирадан майдонга туширилди[31].

2019-йил 10-июн куни Оярзабал УЭФА Евро 2020 саралашида доирасида Испания Швеция устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда у халқаро миқёсдаги дебют голини киртиди[32]. 2021-йил май ойида у Луис Энриқуэ бошчилигидаги терма жамоанинг УЭФА Евро 2020 учун якуний қайдномасига киртилди[33]. Ўйин якунига яқин майдонга тушган футболчи экстра-тимелардаги жамоасининг сўнгги голини киритди ва 5:3 ҳисобидаги ғалабага катта ҳисса қўшди[34]. Кейинги босқичда жамоаси Швейцарияни (120 дақиқадан кейин 1:1 ҳисоб) пеналтилар сериясида мағлуб этиди. Ушбу серияда Ойразабал сўнгги зарбани аниқ равишда амалга оширди[35].

Оярзабал 2021-йилги Токиё шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди[36]. У турнир давомида уч гол муаллфи бўлди. Шу жумладан финалда Бразилия Олимпия терма жамоаси дарвозасини ҳам ишғол қилди, бироқ якунда Лотин Америкаси вакиллари чемпионликни қўлга киритишиди[37]. 10-октябр куни Франсияга қарши 2021-йилги УЭФА Миллатлар лигаси финалида ҳам биринчи голни киритда ва якунда яна жамоаси имкониятни бой берди[38].

27-май куни тиззасидан олган жиддий жароҳатидан тузалган футболчи терма жамоанинг Евро 2024 учун якуний қайдномасига киртилди[39]. У 5-июн куни турнир олдидан ўтказилган Андорра терма жамоасига қарси ўйинда Испания сафидаги илк хет-трикини қайд этди[40]. Оярзабал Германиядаги турнирнинг барча учрашувларида майдонга тушди. Ҳаттоки 14-июл куни бўлиб ўтган финал учрашувининг 86-дақиқаси ғалаба голи муаллифига айланди[41][42][43].

Басклар мамлакати

Оярзабал 2016-йил 30-декабрда Сан-Мамес стадионида Тунисга қарши учрашувда расман рўйхатга олинмаган Басклар мамлакати терма жамоасида майдонга тушди ва гол муаллифи ҳам бўлди[44].

Шахсий ҳаёти

Оярзабал Деусто университетида бизнес йўналишида ўқишни тамомлаган. У 2015-йилда Аинҳоа Ларраури билан ишқий муносабатларни бошлаган, уларнинг ўғли 2023-йилнинг декабр ойида дунёга келган[45][46].

Статистика

Клуб

2024-йил 25-май ҳолатига кўра[47]
Клуб сафидаги барча турнирлар доирасида статистикаси
Клуб Мавсум Лига Cопа дел Рей Европа Бошқа Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Гоалс Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Реал Соcиэдад Б 2014–15 Сегунда Дивисиóн Б 5 0 – – – 5 0
2015–16 Сегунда Дивисиóн Б 8 3 – – – 8 3
Тотал 13 3 – – – 13 3
Реал Соcиэдад 2015–2016 Ла Лига 22 6 2 0 – – 24 6
2016– Ла Лига 38 2 5 2 – – 43 4
2017–2018 Ла Лига 35 12 2 0 6 2 – 43 14
2018–2019 Ла Лига 37 13 4 1 – – 41 14
2019-2020 Ла Лига 37 10 8 3 – – 45 13
2020-2021 Ла Лига 33 11 2 1 7 1 43 13
2021–2022 Ла Лига 22 9 5 3 6 3 – 33 15
2022–2023 Ла Лига 23 4 3 0 2 0 – 28 4
2023–2024 Ла Лига 33 9 4 3 7 2 – 44 14
Умумий 280 76 35 13 28 7 1 1 344 97
Умумий 293 79 35 13 28 7 1 1 357 100

Терма жамоа

2024-йил 14-июл ҳолатига кўра[48]
Терма жамоа сафидаги йиллар бўйича статистикаси
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Испания 2016 1 0
2019 6 2
2020 4 2
2021 10 2
2023 5 1
2024 11 5
Тотал 37 12
2024-йил 14-июл ҳолатига кўра[48]
Терма жамоа сафида киритган голлари
№ Сана Сатдион Рақиб Голдан кейинги ҳисоб Натижа Турнир
1 2019-йил 10-июн Сантиаго Бернабéу Стадиум, Мадрид, Испания  Швеция 3–0 3–0 УЭФА Евро 2020 саралаш босқичи
2 2019-йил 18-ноябр Метрополитано Стадиум, Мадрид, Испания  Руминия 5–0 5–0 УЭФА Евро 2020 саралаш босқичи
3 2020-йил 10-октябр Алфредо Ди Стéфано Стадиум, Мадрид, Испания   Швейсария 1–0 1–0 2020-2021-йил УЭФА Миллатлар лигаси
4 2020-йил 17-ноябр Эстадио де Ла Cартужа, Севилле, Испания  Германия 6–0 6–0  2020-2021-йил УЭФА Миллатлар лигаси
5 2021-йил 28-июн Паркен Стадиум, Cопенҳаген, Дания  Хорватия 5–3 5–3 (қ.в) УЭФА Евро 2020 нимчорак финал
6 2021-йил 10-октябр Сан Сиро, Милан, Италия  Франсия 1–0 1–2 2021-йил УЭФА Миллатлар лигаси Финал
7 2023-йил 16-ноябр Алпҳамега Стадиум, Лимассол, Кипр  Кипр Республикаси 2–0 3–1 УЭФА Евро 2020 саралаш босқичи
8 2024-йил 5-июн Эстадио Нуэво Виверо, Бадажоз, Испания  Андорра 2–0 5–0 Ўртоқлик
9 3–0
10 4–0
11 2024-йил 8-июн Эстади Маллорcа Сон Моих, Палма де Маллорcа, Испания  Шимолий Ирландия 5–1 5–1 Ўртоқлик
12 2024-йил 14-июл Олймпиастадион, Берлин, Германия  Англия 2–1 2–1 УЭФА Евро 2024

Совринлар

Реал Соcиэдад

Испания У-21

  • УЭФА У-21 Европа Чемпионати: 2019;[49] финалчи: 2017[50]

Спаин У-23

Испания

Шахсий

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Микел Оярзабал Угарте“. Реал Соcиэдад. Қаралди: 2019-йил 26-феврал.
  2. ↑ „Гран триунфо дел Сансе эн Аморебиэта (2–3)“ (эс) (2014-йил 16-ноябр). Қаралди: 2015-йил 25-октябр.
  3. ↑ „Гран триунфо дел Сансе эн Аморебиэта (2–3)публишер=Реал Соcиэдад“ (эс) (2014-йил 16-ноябр). Қаралди: 2015-йил 25-октябр.
  4. ↑ „Эл Сансе ло борда эн Ла Палма (0–5)“ (эс). Реал Соcиэдад (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 25-октябр.
  5. ↑ Баллестерос, Cристиан. „Ла Реал cоге аире й дежа тоcадо а Алcараз“ (эс) (2015-йил 25-октябр). Қаралди: 2015-йил 23-октябр.
  6. ↑ „Вела анд Реес сcоре ин Реал Соcиэдад wин“. Гоал (2016-йил 8-феврал). Қаралди: 2016-йил 8-феврал.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Микел Оярзабал сигнс неw деал wитҳ Реал Соcиэдад“. ЭСПН ФC (2016-йил 13-феврал). Қаралди: 2016-йил 14-феврал.
  8. ↑ „Микел Оярзабал доубле ҳелпс Реал Соcиэдад сеэ офф Гранада“. ЭСПН ФC (2016-йил 14-феврал). Қаралди: 2016-йил 14-феврал.
  9. ↑ „Агреэмент то ренеw Микел Оярзабал'с cонтраcт“. Реал Соcиэдад (2016-йил 19-август). Қаралди: 2016-йил 21-август.
  10. ↑ Эркизиа, Оиэр. „Дел Эуропео а ла библиотеcа“ (эс) (2017-йил 3-июл). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  11. ↑ Г. Гил, Аимара. „Вардар 0 Реал Соcиэдад 6: ресумен, ресултадо й голес“ (эс) (2017-йил 19-октябр). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  12. ↑ Маё, Марc. „Салзбург баттле то драw ат Реал Соcиэдад“ (2018-йил 15-феврал). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  13. ↑ „Оярзабал, де рécорд“ [Реcорд-ман Оярзабал] (эс). Эл Десмарқуэ (2019-йил 4-апрел). 2022-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-октябр.
  14. ↑ „Ресоундинг wин“. Реал Соcиэдад (2018-йил 8-апрел). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  15. ↑ „Фоотбалл неwс – Тwо пеналтиэс гиве Реал Соcиэдад дербй wин ат Атҳлетиc Билбао“. Эуроспорт (2018-йил 5-октябр). Қаралди: 2018-йил 6-октябр.
  16. ↑ „Оярзабал cонфидент абоут Реал Соcиэдад cонтраcт, мум он Атҳлетиc Билбао“. ЭФЕ (2018-йил 15-август). Қаралди: 2018-йил 6-октябр.
  17. ↑ „Оярзабал wас алреадй а стар – Мендиэта намес ёунг таленц то wатч оут фор ин ЛаЛига“. Фот Моб (2019-йил 26-август). Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  18. ↑ „Реал Соcиэдад беат Мирандес то энд 32-еар wаит фор Cопа финал“. БеИН Спорц (2020-йил 4-март). Қаралди: 2020-йил 8-март.
  19. ↑ Бадалло, Óсcар. „Оярзабал, гол 50 де тхуриурдин й cон ла éлите эуропеа“ (эс) (2020-йил 11-июл). Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  20. ↑ „Ла Реал Соcиэдад cастига ал Гетафе“ (эс) (2020-йил 3-октябр). Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  21. ↑ Реидй, Паул. „Атҳлетиc Cлуб 0–1 Реал Соcиэдад: ресулт, суммарй, гоал“ (2021-йил 3-апрел). 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-апрел.
  22. ↑ Лоwе, Сид. „Реал Соcиэдад беат Атҳлетиc то cлаим Cопа дел Рей анд Басқуэ глорй“ (2021-йил 3-апрел). Қаралди: 2021-йил 4-апрел.
  23. ↑ Барлоw, Руаиридҳ „Микел Оярзабал'с Wорлд Cуп ҳопес ин доубт афтер сериоус инжурй“. Фоотбалл Эспаñа (2022-йил 17-март). Қаралди: 2022-йил 19-март.
  24. ↑ Бадалло, Óсcар. „Микел Оярзабал регреса 293 дíас деспуéс“ (эс) (2022-йил 31-декабр). Қаралди: 2023-йил 10-март.
  25. ↑ Рамажо, Роберто. „Эл дíа эн қуэ Оярзабал волвиó а вер пуэрта трас ла ларга лесиóн“ (эс) (2023-йил 15-январ). 2025-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-март.
  26. ↑ Рамажо, Роберто. „Оярзабал ренуэва ҳаста 2028, cон ла мисма cлáусула де 75М€“ (эс) (2023-йил 10-феврал). 2024-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-май.
  27. ↑ Гонзало, Марта „Примера темпорада де Оярзабал cомо пример cапитáн: тодос лос регистрос қуэ пуэде ребасар эн ла 23–24“ [Оярзабал'с фирст сеасон ас фирст cаптаин: алл тҳе реcордс тҳат ҳе cан бреак ин 23–24] (эс). Эл Десмарқуэ (2023-йил 20-июн). Қаралди: 2024-йил 4-май.
  28. ↑ „Оярзабал анд Зубелдиа wитҳ Спаин'с Ундер-18“. Реал Соcиэдад (2015-йил 9-август). Қаралди: 2016-йил 29-май.
  29. ↑ „Микел Оярзабал, wитҳ Спаин'с Ундер-19с“. Реал Соcиэдад (2015-йил 20-октябр). Қаралди: 2016-йил 29-май.
  30. ↑ „Микел Оярзабал cаллед бй Спаин'с сениор сиде“. Реал Соcиэдад (2016-йил 17-май). Қаралди: 2016-йил 29-май.
  31. ↑ Cампос, Томáс. „Нолито эндулза ун дуэло атíпиcо“ (эс) (2016-йил 29-май). Қаралди: 2016-йил 29-май.
  32. ↑ „Спаин 3–0 Сwеден“. ББC Спорт (2019-йил 10-июн). Қаралди: 2020-йил 10-октябр.
  33. ↑ Wестwоод, Жамес „Реал Мадрид cаптаин Рамос лефт оут оф Спаин сқуад фор Эуро 2020 бут Лапорте инcлудед афтер Франcе сwитч“. Гоал (2021-йил 25-май). Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  34. ↑ Сандерс, Эмма „Cроатиа 3–5 Спаин“. ББC Спорт (2021-йил 28-июн). Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  35. ↑ „Эуро 2020 Сwитзерланд в Спаин: Wатч Микел Оярзабал'с wиннинг пеналтй ас Спаин беат Сwитзерланд“. ББC Спорт (2021-йил 2-июл). Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  36. ↑ „Спаин намес сих фром Эуро сқуад то Олймпиc ростер“. Спорц Иллустратед (2021-йил 29-июн). Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  37. ↑ Жоҳнсон, Жонатҳан „Токё Олймпиcс: Бразил дефенд голд медал, доwн Спаин ин эхтра тиме оф мен'с соccер финал“. CБС Спорц (2021-йил 7-август). Қаралди: 2021-йил 23-август.
  38. ↑ „Мбаппе, Бензема леад Франcе овер Спаин ин Натионс Леагуэ финал“. ЭСПН (2021-йил 10-октябр). Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
  39. ↑ „Эуро 2024 провисионал сқуад“. Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2024-йил 27-май). Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  40. ↑ „Спаин 5–0 Андорра – Супер-суб Микел Оярзабал нец ҳат-триcк ин cомфортабле пре-Эуро 2024 фриэндлй wин фор Ла Рожа“. Эуроспорт (2024-йил 5-июн). Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  41. ↑ „ОФФИCИАЛ | Финал Спаин сқуад фор тҳе Эуро 2024 финалс“. Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2024-йил 7-июн). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  42. ↑ „Ла Эуроcопа де Ниcо, Ямал... й Оярзабал“ (эс) (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 14-июл.
  43. ↑ Гама Алехандре, Тиаго. „О ҳомем де ум cлубе сó қуэ се торноу ҳерóи де ума наçãо: Оярзабал чегоу а жогар пело Паíс Басcо мас торноу-се cампеãо да Эуропа“ (пт) (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 14-июл.
  44. ↑ Cуэнcа, Ника. „Эускади гана а Тúнез, перо ла афиcиóн муэстра су десáнимо“ (эс) (2016-йил 30-декабр). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  45. ↑ Прасад М., Кришна. „Wҳо ис Микел Оярзабал’с Гирлфриэнд Аинҳоа Ларраури? Унcоверинг Спаин стар’с релатионшип лифе“. ЭссентиаллйСпорц (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  46. ↑ „Микел Оярзабал я эс аита й но виажарá а Вилларреал“ (эс) (2023-йил 8-декабр). Қаралди: 2024-йил 4-май.
  47. ↑ „Микел Оярзабал“. Соccерwай. Қаралди: 2017-йил 30-январ.
  48. ↑ 48,0 48,1 „Микел Оярзабал“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 2017-йил 2-март.
  49. ↑ Беглей, Эмлйн „Спаин У21 2–1 Германй У21“. ББC Спорт (2019-йил 30-июн). Қаралди: 2019-йил 1-июл.
  50. ↑ „Германй У21 1–0 Спаин У21“. ББC Спорт (2017-йил 30-июн). Қаралди: 2019-йил 17-август.
  51. ↑ МcНултй, Пҳил „Спаин 2–1 Энгланд“. ББC Спорт (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 14-июл.
  52. ↑ „Спаин 1–2 Франcе“. УЭФА (2021-йил 10-октябр). Қаралди: 2021-йил 12-октябр.
  53. ↑ „Микел Оярзабал намед ЛаЛига Сантандер Плаер оф тҳе Монтҳ фор Оcтобер“. Ла Лига (2020-йил 6-ноябр). 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
  54. ↑ „Оярзабал анд Мерино wин тҳе ЛАЛИГА ЭА СПОРТС Бест Плай фор Марч“. Ла Лига (2024-йил 28-март). Қаралди: 2024-йил 24-май.

Ҳаволалар