Мики Андо (японча:安藤 美姫; 1987-йил 18-декабрда туғилган) — якка ҳолда конкида учиш мусобақаларида қатнашган япониялик собиқ фигурали учувчи. 2007 ва 2011-йилги жаҳон чемпиони, 2011-йилги Тўрт қитъа чемпиони, 2004-йил ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони ва уч карра (2003, 2004 ва 2010) Япониянинг миллий чемпиони бўлган.

Мики Андо
Шахсий маълумотлари
Давлат Yaponiya bayrogʻi Япония
Таваллуди 1987-йил 18-декабр (1987-12-18) (38 ёш)
Нагоя
Бўйи 1.62 м (5 фт 4 ин)
Жамоаси Тоёта СC
Олдинги жамоалари Принcе Ҳотел
Учишни бошлаган 1995
Якунлаган 2013
Шахсий рекордлари
Қисқа дастур 67.98
Эркин дастур 134.76

Андо мусобақада тўртта ҳатлаб сакрашелементини муваффақиятли якунлаган биринчи аёл конкида учувчисидир. У буни 2002 — 2003-йилги мавсумда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида амалга оширган

Шахсий ҳаёти

Андо 1987-йил 18-декабрда Аичи префектурасининг Нагоя шаҳрида туғилган. Унинг отаси Андо саккиз ёшида йўл-транспорт ҳодисаси туфайли вафот этган. 2006-йилда Андо Тоёта жамоасига қўшилган ва Чукё университетига ўқишга кирган ва уни 2011-йил март ойида тугатган. Андо инглиз тилини АҚСҲдаги машғулот вақтида ўрганган. 2013-йил январ ойида Тоёта Мотор компаниясини тарк этган[1].

Андо 2013-йил апрел ойида Ҳимавари исмли қизини дунёга келтирди. Ҳимавари японча „кунгабоқар“ деган маънони англатади[2].

Фаолияти

Илк фаолияти

Андо конкида учишни 1996-йилда саккиз ёшида бошлаган. Унинг биринчи мураббийи Рина Хори эди. 2000 — 2001-йилги мавсумдан бошлаб унга Нобуо Сато мураббийлик қилган.

Кичик халқаро дебютини қилган Андо 2001 — 2002-йилги Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при (ЖГП) мусобақа дастурининг иккаласида ҳам ғолиб чиққан ва ЖГП финалига йўлланма олган ва у ерда ҳам олтин медални қўлга киритган. Миллий миқёсда Япония ўсмирлар чемпиони ва катта бронза медали соҳибига айланган. Андо ўз мавсумини 2002-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиш билан якунлаган.

Андо 2002 — 2003-йилги ЖГП мусобақасининг иккала босқичида ҳам ғолиб чиққан[3]. Ўша мавсумда Андо ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

Андо 2003 — 2004-йилларда ўзининг барча ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларида, жумладан, ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида, кетма-кет учта миллий ўсмирлар чемпионлигида ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у Япония чемпионатида (катталар) ҳам ғолиб чиқиб, ўзининг биринчи катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган.

Дастурлари

Мавсум Қисқа дастур
2015 — 2016

2014 — 2015

  • Балладе Но. 4 ин Ф минор, Оп. 52

    Фрéдéриc Чопин

Натижалари

ГП: Гран-при; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Халқаро
Мусобақа 98 — 99 99 — 00 00 — 01 01 — 02 02 — 03 03 — 04 04 — 05 05 — 06 06 — 07 07 — 08 08 — 09 09 — 10 10 — 11 11 — 12 12 — 13 13 — 14
Олимпиада 15 5
Жаҳон чемп. 4 6 1 WД 3 4 1
Тўрт қитъа 3 1
Иcе Чалленге 2
Небелҳорн Тропҳй 2
Халқаро: Ўсмирлар, катталар
Жаҳон чемп. 3 2 1
Младо Тропҳй 1 Н 1 Н
Миллий
Япония чемп. 3 5 1 1 6 2 2 3 4 1 7
Ўсмирлар ўртасидаги Япония чемп. 7 3 1 1 1
Катталар ўртасидаги Япония чемп. 3 1 1
Жамоавий мусобақалар
Wорлд Теам Тропҳй 3 Т

5 П
Жапан Опен 1 Т

4 П
1 Т

1 П
1 Т

2 П
3 Т

6 П
WД: Мусобақани тарк этган
Левелс - Н: катталар; Ж: ўсмирлар
Т: жамоавий натижа; П: шахсий натижа

Манбалар

  1. ↑ 所属契約満了について Мики Андо Оффиcиал
  2. ↑ Кирк. „Оур Интервиэw wитҳ Мики Андо анд Жавиэр Фернандез“. Тҳе Скатинг Лессон. Тҳе Скатинг Лессон. 2015-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-июл.
  3. ↑ Лонгман, Жерé; Матҳер, Виcтор. „Фигуре Скатинг: Алина Загитова Wинс Руссиа'с Фирст Голд Медал“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 22-феврал).