Mikoil
Микоил, шунингдек, Мекоил — ислом, христианлик, яҳудийлик ва баҳоийлик динларида 4 бош фариштадан бири (исломда, Азроил, Жаброил, Исрофил билан бирга). Диний анъанада коинотни моддий таъминловчи фаришта ҳисобланади. У Қуръонда Жаброил билан бир қаторда тилга олинади. Ривоятларда айтилишича, Микоил Жаброил билан бирга Одам атога биринчи бўлиб сажда қилган, Муҳаммаднинг кўксини ёриб, юрагини поклаган. Бадр жангида мусулмонларга бошқа фаришталар билан бирга ёрдам қилган[1]. Тамом махлуқларга ризқ тайёрлаш иши Микоил (алайҳиссалом) вазифасидур. Ҳар бир банданинг ейдиган бир парча нони олтмиш қўлдан ўтиб, унинг оғзига тушади. "Биринчиси Микоил — энг охиригиси новвой " деган сўзнинг ҳақиқати шудир. Банда ўз ризқини топишда ҳарна ўзи билган, қўлидан келган ҳамма сабабларни қолдирмай қилишга Аллоҳ таоло тарафидан буюрилмишдир. (Тарихи Муҳаммадия, Алихонтўра Соғуний муаллифлиги, 37-38-бетлар)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дунё динларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |