Mikrobarograf
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Микробарограф — атмосфера босимининг оз-оздан ва тез-тез ўзгаришини катта аниқлик билан автоматик қайд қилиб борадиган асбоб. М.да мембрана (анероид) ли қутичалар блоки сезгир элемент бўлиб хизмат қилади. Қутичалар блоки иссиқликдан яхшилаб изолясияланган митти барокамерага жойлаштирилган. Қутичалар ичидаги ҳаво атмосфера билан узлуксиз уланган бўлади. Анероид блоки ташқи ҳаво билан қутичалар ичидаги ҳаво орасидаги босим фарқини сезади ва махсус узатувчи механизмлар орқали ёзиладиган тасмаларга узатилади (қаранг Барограф). М. атмосфера ўзгаришларини оддий барографга нисбатан 10—30 марта тез қайд қилади. Тасмали барабанларнинг айланиш вақти 10 мин. дан 4—6 соат гача.[1]
Манбалар
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |