Микроэлементлар - организм, ўғит, рудаларда кам миқдорда (одатда, Энг муҳим микроэлементларнинг асосий физиологик ва гигиеник хусуснятларига таъсир этади, иммунитет реаксиялари, қон ҳосил қилиш ва тўқиманинг нафас олишида қатнашади, ҳайвонларда етишмаса озади, бўйи ўсмайди, скелети ривожланмайди. Бўй ўсиши ва организм ривожланишига ёрдам беради, қон ҳосил қилиш, иммун реаксиялар ва тўқиманинг нафас олишида қатнашади. Ферментлар таркибига киради, кушлар ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштиради, қорамолларда кўпайиб кеца, молибденоз касаллиги пайдо бўлади. Тишни бақувват қилади, қон ҳосил қилиш ва иммунитет реаксияларига, скелетнинг ривожланишига ёрдам беради, кўпайиб кетганда флюороз пайдо бўлади. Қон ҳосил қилиш жараёни, ички секреция безлари фаолиятида иштирок этади; етишмаганида ҳайвонларнинг бўйи ўсмайди ва болалаши камаяди массаси 0,001% гача) учрайдиган ки-мёвий элементлар. Тупроқ ва тоғ жинслари, сув таркибидаги айрим макроэле-ментлар кўпчилик ҳайвонлар, ўсимликлар ва одам учун М. ҳисобланади.

Организмда М. хилма-хил биологик фаол бирикмалар: ферментлар, витаминлар, гормонлар ва бошқа таркибига киради. Бу М. таъсири, асосан, организмда моддалар алмашинуви жараёнлари фаоллигининг ўзгаришида намоён бўлади. Баъзан М. организмларнинг ўсиши, қон ҳосил қилиши, тўқималар орқали нафас олиш жараёнлари, ҳужайралар ичи моддалар алмашинуви ва ҳоказога таъсир кўрсатади.

Тупроқда М. кам ёки кўп бўлса, ўсимлик ва ҳайвонлар организмида М. етишмовчилиги ёки ортиқлиги пайқалади.

Чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш учун мол озиғига М. қўшиб берилади. Ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан иборат озиқ-овқат одам организмига кирадиган М.нинг асосий манбаидир. Ичиладиган сув одам организмининг ёд, мис, рух, марганец, кобалт каби М.га бўлган суткалик эҳтиёжининг фақат 1 — 10% ини таъминлайди.

М. организмда бир хил тарқалмайди. Уларнинг бирор органда кўп тўпланиши элементнинг физиологик роли ва шу органнинг ўзига хос фаолиятига боғлиқ (мас, жинсий безларда Зн кўп тўпланади ва уларнинг функсиясига таъсир этади); баъзи ҳолларда М.нинг органлар функсиясига таъсир этиши тўпланиш жойига боғлиқ бўлмайди. Одам организмида кўпчилик М. (Ал, Ти, Cл, Пб, Ф, Ср, Ни) миқдори ёшга қараб орта боради. Ўсиш, ривожланиш даврида М. миқсори тез ортиб, 15—20 ёшга етганда камаяди ёки тўхтайди. М. организм ҳаёт фаолияти учун муҳим бўлиш-бўлмаслигига кўра, зарур (Cо, Фе, Cу, Зн, Мн, И, Ф, Бр) ва унчалик зарур бўлмаган (Ал, Ср, Мо, Се, Ни) турларга бўлинади.

Клиник тиббиётда Со, Фе, Cу каби М.нинг препаратлари анемиянинг баъзи турларини даволашда, Вг ва И фармакологик моддалар сифатида қўлланади. М. гигиенада муваффақият билан ишлатилмоқда (мас, эндемик буқоқнинг оддини олишда туз ва нонни ёдлаш, тиш чиришига карши сувни фторлаш ва ҳоказо).

М. танқислигига қарши курашиш мақсадида, шунингдек, тиббиётда Со препаратлари (В12 витамини)дан фойдаланилади, уй ҳайвонларига минерал озуқалар (Со, Ғ, И), ўсимликларга — микроўғитлар берилади (455-6.даги жадвалга қ.).

Адабиёт

  • Барабанов В. Ф., Геохимия, Л., 1985.

Зикрилла Исабоев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил