Mikroiqlim
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микроиқлим (микро… ва иқлим) – ер юзасига яқин ҳаво қатламининг иқлими; маҳаллий иқлим доирасида ер юзасининг кичик фарқлари туфайли рўй беради. Масалан, бирон ўрмоннинг маҳаллий иқлимида ўрмон ичидаги ялангликлар, ўрмон четининг микроиқлими, шаҳарнинг маҳаллий иқлимида айрим майдонлар, кўчалар, хиёбонлар, ҳовлилар микроиқлими ва ҳоказо фарқ қилади. Ер юзасидан баланд кўтарилган сари микроиқлим фарқлари тез йўқола боради. Микроиқлим кўп жиҳатдан об-ҳаво шароитига боғлиқ: ҳаво очиқ ва шамолсиз бўлганда микроиқлим тафовутлари кучли бўлади, осмон булут бўлганда эса, микроиқлим бир-биридан кам фарқ қилади. Маҳаллий иқлим, микроиқлим кичик ҳудудлар иқлимидир. Жойнинг микро-иқлимий хусусиятларини аниқлаш учун метеорологик кузатишлар ўтказилади. Кузатишлар, одатда, қисқа вақт ичида ва ҳар хил баландликларда олиб борилади. Кузатиш натижалари мунтазам ишлайдиган стансияларда шу вақтлар давомида ўтказилган кузатиш натижалари билан таққосланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |