Mikromanipulyator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микроманипулятор (микро... ва манипулятор) — махсус асбобларнинг нозик ва аниқ ҳаракатларини микроскоп орқали амалга оширишга, мас, тўқималарда мураккаб амаллар (операциялар)ни бажаришга имкон берадиган асбоб. Микроскоп ва штативлардан иборат. Бажариладиган амаллар микроскоп орқали кузатиб турилади. Штативларга микроқуроллар (игна, скалпел, резина сўргич ва бошқалар) қистириб қўйилади. Штативлар ўзаро перпендикуляр уч текисликда ҳаракатланиши мумкин. Микроқуролларнинг ҳаракагланувчи учлари амаллар бажариладиган ва объектлар жойлаштириладиган камерага кириб туради. М. пневматик (ҳаволи), гидравлик (мойли), механик ёки электр усулларда бошқарилади. Ҳозир ишлатилаётган М. моделларида телевизион, электрон ва бошқа мосламалар ҳам қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |