Микропроцессор(МП).Бу Шахсий Компютердаги марказий блок бо`либ, машинанинг барча блоклари бажарадиган ишларни бошқариш ҳамда ахборот билан арифметик ва мантиқий амаллар бажариш учун мо`лжалланган[1].

Ҳозирги кунда Интел, АМД, Моторола компаниялари озларининг турли хил микропроцессорларини ишлаб чиқармоқдалар.Етакчилари Интел ва АМД бо’либ ҳозирда жуда кучли процессорлари мавжуд.Интел фирмасининг Cелерон, Пентиум, Cоре иХ ,Хеон маркали[2]. АМД фирмасининг Рйзен, Атҳлон, А-Сериэс, Г- Сериэс, Р-Сериэс, Эпйc ва шу кабилари[3].

Процессор Таркиби:

Бошқарув қурилмаси - олдин бажарилган операцияларнинг натижалари ва айни фурсатда бажарилаётган операциядан келиб чиқадиган муайян бошқарув сигналларини (бошқарув импулсларини) шакллантириб, машинанинг барча блокларига зарурий фурсатларда узатиб боради, бажарилаётган операцияда фойдаланиладиган хотира уяларининг манзилларини шакллантириб, уларни тегишли блокларига узатади.

Арифметик-Мантиқий Қурилма - сонли ва белгили ахборот билан бажариладиган барча арифметик ва мантиқий операцияларни амалга ошириш учун мо’лжалланган.

Микропроцессор Хотираси - машина ишининг бевосита тактларида бажарилаётган ҳисоб ишларида қо’лланиладиган ахборотни қисқа муддатга ёзиб олиш ва акс эттириш учун хизмат қилади.

Регистрлар - узунлиги турлича бо’ла оладиган тез ишловчи хотира уялари (стандарт узунлиги 1 байт га тенг ва иш тезлиги анча паст бо’лган асосий хотира қурилмаси уяларидан фарқ қилади).

Микропроцессорнинг Интерфейс Тизими – шахсий компютернингнинг бошқа қурилмалари билан уланиб, алоқа бог’лашни та’минлайди.О’з ичига микропроцессор хотирасинингнинг ички интерфейси ва хотирада сақловчи буфер регистрларни ҳамда киритиш-чиқариш портлари ва тизим шинасини бошқариш схемасини мужассам этади.

Интерфейс (ингл. Интерфаcе) – компютерда мавжуд қурилмаларни о’заро улаб, улар о’ртасида алоқа бог’лаш ва унумли ҳамкорлигини та’минлаш учун мо’лжалланган воситалар мажмуи.

Манбалар

  1. ↑ |урл=ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/349126013_ЗАМОНАВИЙ_МИКРОПРОТСЕССОРЛАР_ВА_УЛАРНИ_ИСҲЛАТИСҲ_ТАМОЙИЛЛАРИ |сарлавҳа=ЗАМОНАВИЙ МИКРОПРОТСЕССОРЛАР ВА УЛАРНИ ИСҲЛАТИСҲ ТАМОЙИЛЛАРИ |сана=Январ 2021 |қаралган сана=13-май 2024-йил |тил=О`збекча |муаллиф=Нурмухаммад Дуисенов - Чирчиқ Давлат Педагогика Институти |иш=РесерчГате
  2. ↑ „Интел® Cоре™ Проcессор Фамилй“ (ингилиз тилида). Қаралди: 15-май 2024 йилда қаралди.
  3. ↑ „АМД Проcессорс“ (2024 адванcед миcро девиcес(амд).). Қаралди: 15-май 2024-йил.