Mikrosefaliya
Микросефалия (юнонча: μικρός – кичик ва κεφαλή – бош) – бош суяги ва шунга мос равишда тананинг бошқа қисмларининг нормал ўлчамлари билан мия ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши. Микросефалия ақлий етишмовчилик билан бирга юзага чиқади. Бу кам учрайдиган касаллик бўлиб, ўртача 6-8 мингтадан 1 тасида учрайди .
| Микросефалия |
|---|
Микросефалия сабаблари
Микросефалия сабаблари турли омиллар бўлиши мумкин: радиация, инфекциялар, дорилар, генетик касалликлар ва бошқалар. Туғма микросефалиянинг сабабларидан бири интраутерин инфекциялар бўлиши мумкин – масалан, қизилча, ситомегаловирус, токсоплазмоз, Денга иситмаси, эҳтимол[1][2] Зика иситмаси ва бошқалар. Микросефалия қуйидаги синдромларга хосдир:
- трисомия 18 (Эдуардс синдроми);
- трисомия 13 (Пата синдроми);
- трисомия 21 (Даун синдроми);
- Cри де Cат синдроми ;
- Миллер-Диэкер лиссенсефали синдроми ;
- Прадер-Вилли синдроми ва бошқалар;
- хомилалик спиртли ичимликлар синдроми ;
- Дигидроптеридин редуктаза етишмовчилиги – беморларнинг 25 фоизида микросефалия кузатилад;
- 5,10-Метенилтетрагидрофолат синтетаза етишмовчилиги.
Даволаш
Микросефалия учун махсус даволаш мавжуд эмас. Даволаш асосан пайдо бўлган симптомларни бартараф этишга қаратилган бўлади.
Эслатмалар
- ↑ „В Колумбии не зафиксировано случаев микроцефалии, вызванных вирусом Зика“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-феврал.
- ↑ „Бразилию охватила крупнейшая эпидемия вируса Зика - тысячи детей родились с маленькой головой“. НЕWСру.cом (четверг, 21 января 2016 г. 09:52). 2016-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-январ.
Ҳаволалар
- Микросефалия // МедлинеПлус(ингл.)
- НИНДС микросефалия ҳақида маълумот саҳифаси (пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-04 санасида архивланган))(ингл.)