Mikroskop
Микроскоп, заррабин (микро… ва юн. скопео — қарайман) — микрозарраларни, кўзга кўринмайдиган жуда майда нарсаларни катталаштириб кўрсатадиган оптик асбоб. Микроскопнинг катталаштириши дифраксион ҳодисалар (қаранг Дифраксия) туфайли чекланган; у атиги 1500—1000-мартани ташкил қилади. Одам кўзи 250 мм узоқликдаги зарралар ўртасидаги масофани 0,08 мм гача аниқликда фарқ қила олади (бу рақам кўпчилик одамларда 0,90 мм ни ташкил этади). Лекин микрообектлар (бактерия, майда кристаллар ва бошқалар) ўлчами бундан ҳам кичик. Шу сабабли, элементлари орасидаги масофа 0,25 мкм ли структураларни фарқ қилишга имкон берадиган (яъни ажратиш қобилияти 0,25 мкм бўлган) микроскоп мавжуд (электрон микроскопники — 0,01—0,1 нм). Икки линзадан иборат тизимнинг тасвирни катталаштириб бериши ХВИ асрдаёқ Нидерландия ва Италиядаги кўзойнаксоз усталарга маълум бўлган, (икки линзали микроскопни нидерланд устаси 3. Янсен 1590-йилда қурган), лекин биринчи микроскопни 1609—10 йилларда Г. Галилей ихтиро қилган, мураккаб микроскопнинг ҳисобини 1872-йилда Э. Аббе қилган. Микроскопда обектив сифатида бир-бирига ёпиштирилган сферик линза ва кома (тасвир бузилиши)га тўғриланган ахроматик линзалардан фойдаланилади. Микроскопда кўп линзали обектив эмас, балки икки линза орасига махсус тиниқ суюқлик қуйилган иммерсион обектив ишлатилади. Иммерсион обективда нур сочилиши камаяди. Ултрабинафша, инфрақизил спектр соҳасида ишлатиладиган микроскоп обективи яна ҳам сифатли бўлиши зарур. Микроскопда текшириладиган препаратлар ўзидан ёруғлик чиқармайди, шу сабабли уни ёритиш лозим. Объектни ёритишнинг турли усуллари мавжуд. Унинг ёритилишига қараб тасвир контрастлари (аниқлиги) ортади.
Окуляр ҳам микроскопнинг муҳим қисми. Текшириладиган обектга қараб окулярлар турлича бўлади. Окуляр сифатида кўриш трубаси (кўпинча, Гюйгенс типидаги окуляр) ишлатилади. Ёритишда микроконденсорлардан фойдаланилади; у линзалар тизимидан иборат. Микроконденторларга ирис диафрагмаси ўрнатилади. Микроконденсорларнинг тузилиши ҳам ҳар хил; баъзилари битта линзаси олиб қўйиладиган қилиб ясалади, бу ҳол микрообектларни текширишни осонлаштиради.
Ишлатиш соҳасига қараб люминессент, ултрабинафша, қутбловчи, интерференсион микроскоплар; текшириш обектига қараб, биологик, электрон, металлографик микроскоп ва бошқа бўлади. Люми-нессент микроскоп бошқа микроскоплардан иккита (конденсор олдида ва обективдан кейин қўйиладиган) ёруғлик филтри мавжудлиги билан фарқланади. Булардан ташқари, махсус микроскоплар ҳам мавжуд, мас, тез ва секин ўтадиган жараёнларни кинолентага туширадиган микроскоп, жаррохлик микроскопи, озиқ-овқат сифатини текширадиган микроскоп ва ҳоказо. Фотография, тиббиёт, биология, физика ва кимё соҳаларида микроскоп кўп ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |