Mikrosyomka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Микросёмка — детал ва обектлардан фотосурат ёки киносуратга катталаштириб олиш. М. оптик микроскоп ёрдамида 3500-мартагача, электрон микроскоп ёрдамида 100000-мартагача катталаштириб олинади. Детал ёки обект тасвирини ёруғ сезгир материалларга туширишда ё фақат микроскопнинг оптик тизими, ё бўлмаса, фото ёки киноаппаратнинг „микроскоп + обектив“ тизими қатнашади. Энг оддий микроқурилма микроскоп ва 16 ёки 35 мм ли лентали киноаппаратдан иборат. Илмий тадқиқотлар учун мураккаб микроқурилмалар ишлаб чиқарилади. М. — детал ва обектларнинг ташқи кўриниши, структураси ва уларда ўтадиган жараёнларни ўрганиш учун фан ва техниканинг турли соҳаларида, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |