Микроцефалия (микро... ва юн. кепҳале — бош) — ривожланиш нуқсони; гавданинг бошқа қисмлари расо бўлгани ҳолда калла суяги ва бош миянинг кичиклиги. Ҳомиладорликда онанинг вирусли касалликлар билан оғриши, токсоплазмоз, баъзан ҳомиланинг менингоэнсефалит бўлиши М.га сабаб бўлади. М.да ақлий ривожланишдан орқада қолиш кузатилади. Бунда эсипастликнинг енгилроқ хилидан то телбаликкача бўлган шакли учраши мумкин. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил