Миксомицетлар (Мйхомйcета, юн. туха — шилимшиқ, мйкес — замбуруғ), шилимшиқсимон замбуруғлар — хлорофилсиз замбуруғсимон организмлар типи. Споралар ёрдамида кўпаяди. 400 га яқин тури бор, кўпчилиги космополит. Вегетатив даври диплоид, куп ядроли протоплазма массали, репродуктив даври эса пардали спора кўринишида. Ҳар бир спорадан битта (баъзан кўпроқ), иккита хивчинли, ҳаракатчан, қобиқсиз ҳужайра чиқади. Бундай ҳужайралар бир неча марта бўлингандан кейин миксо-амёбаларга айланиб, зиготалар ҳосил қиладиган гаметалар вазифасини бажаради. Зиготалар плазмодийни вужудга келтиради. Кейинроқ бутун плазмодий ёки унинг бир бўлаги спорали спорангийга айланади. М., одатда, ўрмонларда, шунингдек, нам жойларда, чириган ёғочларда ёки ўсимлик қолдиқларида ривожланади. Кўпчилик М. сапрофит; баъзилари паразит, мас, карамда кила, картошкада калмараз касаллигини М. қўзғатади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил