Милан Баделж (талаффузи: Милан Бадел ;1989-йил 25-февралда Загребда туғилган) – хорватиялик футболчи, Италиянинг „Геноа“ футбол клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳисобланади.

Милан Баделж
Баделж плайинг фор Cроатиа ин 2015
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Милан Баделж[1]
Таваллуд санаси 1989-йил 25-феврал (1989-02-25) (37 ёш)[1]
Таваллуд жойи Загреб, Хорватия
Бўйи 1.86 м[1]
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Геноа
Рақами 47
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—2002 Поникве
2002—2005 НК Загреб
2005—2007 Динамо Загреб

Клубдаги фаолияти

17 ёшида у Загреб шаҳрининг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолади. 2011-йилда унинг Москва клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди[2]. 2012-йил 31-августда трансфер ойнасининг сўнгги кунида Баделж Германия Бундеслигасининг „Ҳамбург“ футбол клубига ўтди. Трансфер суммаси 4,5 миллион еврони ташкил қилди[3]. 2014-йилнинг августида у „Фиорентина“ футбол клубига ўтди. Аммо келишув тафсилотлари оммага очиқланмаган[4]. Трансфермаркт маълумотларига кўра, трансфер суммаси 4,0 миллион еврони ташкил қилган[5]. 2018-йил 1-августда ярим ҳимоячи „Лазио“ футбол клубига ўтди. 2019-йилнинг 17-февралида „Геноа“ футбол клубига қарши ўйинда Баделж янги клуби сафидаги биринчи голни урди.

Халқаро фаолияти

Футболчи Хорватиянинг барча ўсмирлар терма жамоаларида, 16 ёшдан бошлаб ўйнаб келган. У Хорватия ёшлар терма жамоаси сафида 16 та ўйин ўтказган. 2010-йилдан бошлаб у ўз мамлакатининг катталар терма жамоасига чақирила бошланди, лекин тез-тез захирада қолган. Унинг терма жамоадаги расмий дебюти 2012-йилги Европа чемпионати саралашида Малтага қарши ўйин бўлиб, унда „Милан“ ўзининг асосий голлари билан ҳисобни очган.

2012-йилги Европа чемпионати учун Хорватия терма жамоаси сафида бўлган, лекин ҳеч қачон майдонга туширилмаган. У 2014-йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хорватия терма жамоасининг таркибига ҳам киритилган, бироқ терма жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Франсияда бўлиб ўтган 2016-йилги Европа чемпионатида Баделж Хорватия терма жамоасининг барча 4 ўйинини асосий таркибда, тўлиқ вақт мобайнида ўтказди ва Чехияга қарши ўйинда сариқ карточка олди.

2018-йил Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида у Исландия, Дания ва Англия терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этди аммо, футболчи охирги иккита ўйинда у захирадан майдонга тушди. Шунингдек, футболчи исландияликлар дарвозасига гол урди.

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Европа чемпионати Бошқа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Локомотива 2007—2008 28 7 — — — 28 7
Динамо Загреб 2008—2009 31 4 7 1 12 1 — 50 6
2009—2010 27 11 2 1 11 2 — 40 14
2010—2011 29 6 8 3 11 0 1 0 49 9
2011—2012 24 3 6 2 12 1 — 42 6
2012—2013 2 1 — 6 1 — 8 2
Жами 113 25 23 7 52 5 1 0 189 37
Ҳамбургер СВ 2012—2013 31 1 — — — 31 1
2013—2014 29 1 4 0 — 2 0 35 1
2014—2015 2 0 1 0 — — 3 0
Жами 62 2 5 0 — 2 0 69 2
Фиорентина 2014—2015 21 1 3 0 13 0 — 37 1
2015—2016 27 1 1 0 7 0 — 35 1
2016—2017 33 2 2 0 6 0 — 41 2
2017—2018 27 2 0 0 — — 27 2
Жами 108 6 6 0 26 0 — 140 6
Лазио 2018—2019 23 1 1 0 2 0 — 26 1
Фиорентина (ижара) 2019—2020 22 1 2 0 — — 24 1
Геноа 2020—2021 30 1 1 0 — — 31 1
2021—2022 34 1 2 0 — — 36 1
Жами 64 2 3 0 — — 67 2
Умумий фаолиятида 416 44 39 7 80 5 3 0 538 56

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Cроатиа“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „«Спорт-Экспресс»: Полузащитник загребского «Динамо» перейдёт в один из российских клубов“. 2011-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-май.
  3. ↑ „Милан Бадель перешел в «Гамбург»“. 2012-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-сентябр.
  4. ↑ „Милан Бадель перейдет в «Фиорентину»“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-сентябр.
  5. ↑ „Милан Баделж - Спиэлерпрофил“ (де). 2018-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-июл.