Milan Spremo
Милан Спремо (сербча: Милан Спремо; 1995-йил 27-апрел, Нови Сад, Сербия ва Черногория) — сербиялик футболчи, ярим ҳимоячи.
| Туғилган вақти | 27-апрел 1995 (28 ёш)Нови Сад, Сербия ва Черногория | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 175 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | Ярим ҳимоячи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоси ҳақида маълумот | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоа | Эркин агент | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Футболчилик фаолияти
Милан Нови Сад шаҳрининг „Войводина“ жамоаси сафиа бир неcгта ёш тоифасида муваффақиятли ҳаракат қилди. Кейинчалик асосий жамоа таркибида 2014-йилги мавсумда дебютини ўтказди[1]. Спремо Сербия ёшлар лигаси кубогини қўлга киритган жамоанинг бир қисми эди. Маълум даврда у Петроваc на Млава шаҳрининг „Слога“ клубига ижара шартномаси асосида ўтди ва 2013/14-йилги мавсумнинг дастлабки қисмини Сербия биринчи лигасида, шу жамоа таркибида ўтказди. Шунингдек, у Нови Саддан жамоасидан сўнг Пролетер клубида ҳам бир йилни ижарада ўтказди. Войводина жамоасидан кейин Спремо фаолиятини Словениянинг Селже шаҳрида давом эттирди. 2016-йилги мавсумда Сербияга қайтганидан сўнг, у Жавор жамоаси таркибида ўйнади кейинчалик мавсумнинг қолган қисмини Войводина клубида ўтказди. 2017-йилнинг августида у „Баcка Паланка“ клуби билан шартнома имзолади. Мавсумнинг қолган қисмини ўша ерда ўтказди. 2018-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасининг „Қўқон 1912“ клубига йўл олди[2]. Қўқон жамоасида рақобат кучли бўлганлиги сабабли мавсумнинг иккинчи қимсида ОФК Баčка жамоаси билан шартнома имзолади. 2019-йил июл ойи ўрталарида у Крушеваcдан „Напредек“ га ўтди. Шартномадаги мажбурият тугагач, 2021/22-йилги мавсум якунида у эркин агент сифатида клубни тарк этди[3]. 2022-йил июн ойида у Баня Лука Борc учун футболчига айланди.
Миллий терма жамоа
Спремо Сербиянинг бир неча ёш тоифасидаги жамоаларида тўп сурган. Мураббий Велко Паунович уни 2015-йил давомида ёшлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинларига таклиф қилди, аммо у У-20 ёшлар ўртасида Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатидаа иштирок этадиган футболчилар рўйхатидан ташқарида қолди.
Ютуқлар
- Войводина
- Сербия кубоги : 2013/14[4].
Манбалар
- ↑ „Спремо позајмљен Слоги (Петровац на Млави)“. ФК Војводина, званична презентација (6. 8. 2013). 2023-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24. 12. 2020.
- ↑ „Янги футболчилар таништирилди“ (уз). ФК Коканд 1912, званична презентација (26. 2. 2018). 2023-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24. 12. 2020.
- ↑ „Капитен Напретка открио главни разлог неуспешне сезоне: Промене тренера слабиле екипу“. Спортски журнал (3. 6. 2022). Қаралди: 14. 6. 2022.
- ↑ „Војводина освојила Куп, навијачи и играчи славили заједно испред СПЕНС-а“. Радио-телевизија Војводине (7. 5. 2014). Қаралди: 8. 5. 2014.