Милан мода ҳафталиги (италянча: Сеттимана делла мода ди Милано) – ҳар ярим йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиладиган либослар кўргазмаси. Ҳар йили феврал/март ойларида келаси куз/қиш коллексиялари, сентябр/октябр ойларида эса келаси баҳор/ёз коллексиялари намойиш этилади. Бу ҳафталикда кўплаб дизайнерлар ўзларининг янги ишланмалари ва келгуси мавсум учун коллексияларини тақдим этадилар. Милан мода ҳафталиги Ню-Ёрк, Париж ва Лондон мода ҳафталиклари билан бир қаторда дунёдаги „йирик тўртлик“ мода ҳафталикларидан бири ҳисобланади[1][2][3].

Милан Фашион Wеэк
Сеттимана делла мода ди Милано

2010-йил феврал ойидаги Милан мода ҳафталигидаги намойишлардан бири
Жанри Либос ва мода кўргазмалари
Ўтказилиши ярим йиллик
Локация Милан, Италия
Ташкил этилиши 1958
Ташкил этилган Cамера Назионале делла Мода Италиана
Кишилар Мариа Антонелли, Роберто Cапуccи, Малика Cараccиоло Гиннетти, Алберто Фагиани, Гиованни Cесаре Гуиди, Германа Маруcелли, Эмилио Федериcо Счубертҳ, Симонетта Cолонна Ди Cесарò, Жоле Венезиани, Франcесcо Боррелло, Гиованни Баттиста Гиоргини, Пиэтро Парисио
Веб-сайт ҳттп://www.cамерамода.ит/эн/

Тарих ва жараёнлар

1958-йилда ташкил этилган Милан мода ҳафталиги дунёдаги „йирик тўртлик“ мода ҳафталикларидан бири ҳисобланади. Қолган уч мода ҳафталиклари Париж, Лондон ва Ню-Ёрк мода ҳафталикларидир[4][5]. Мода ҳафталикларининг ўтказилиш тартиби одатда қуйидагича бўлади, аввал Ню-Ёрк, сўнг Лондон, ундан кейин Милан ва ниҳоят Парижда якунланади. 1958-йилдан бошлаб Милан мода ҳафталиги ҳар йили икки марта аёллар ва эркаклар модаси учун алоҳида ҳафталик шаклида ўтказиб келинади[6].

Милан мода ҳафталиги қисман Италия Миллий Мода Палатаси (Cамера Назионале делла Мода Италиана) томонидан ташкил этади. Ушбу нотижорат уюшма Италия модасининг ривожланишини тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланади[7], шунингдек, Милан шаҳридаги мода тадбирлари ва намойишларини ўтказиш учун ҳам мас’ул ҳисобланади. Cамера Синдаcале делла Мода Италиана уюшмаси 1958-йил 11-июн куни ташкил этилган бўлиб, ҳозирги Cамера Назионале делла Мода Италианага айланган ташкилотнинг дастлабки шаклидир.

2020–2022: Милано рақамли мода ҳафталиклари

CОВИД-19 пандемияси сабабли 2020-йилги Милан мода ҳафталиги фақат рақамли платформалар орқали, яъни 2020-йил 14-июлдан 17-июлгача онлайн тарзда ўтказилган[8].

2022-йилда Гуccи бренди биринчи марта Милан мода ҳафталигида ўз коллексиясини намойиш этиш учун 136 нафар эгизак моделларни саҳнага чиқарган[9].

Асосий даромадлар

2021-йилда Милан мода ҳафталигидан олинган даромадлар қуйидагича бўлган:

  • Иштирокчилар/ташриф буюрувчилар: 30 000
  • Умумий даромад: €64 млн
  • Шаҳар даромади: 15,5 миллион евро
  • Бизнес даромади: 48,5 миллион евро
  • Иншоот даромади: 7 миллион евро
  • Ресторан даромади: €22 миллион
  • Чакана даромад: €26 миллион
  • Турар-жойдан олинадиган даромад: €9 миллион
  • Бир нафар ташриф буюрувчига ўртача харажат: €1 902

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Сантоса. „5 оф тҳе Мост Фамоус Фашион Эвенц ин тҳе Wорлд“ (ид). Татлер Асиа. 2023-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-декабр.
  2. ↑ „Фашионинг тҳе Cитй: Эхплоринг Фашион Cултурес, Струcтурес анд Сйстемс“. Роял Cоллеге оф Арт (2012-йил 27-январ). 2014-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-май.
  3. ↑ „Фашион Wеэк: ле қуаттро сеттимане делла мода нел мондо“ (ит). 2023-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.
  4. ↑ Брадфорд, Жулиэ. Фашион Жоурналисм. Роутледге, 2014 — 129-бет. 
  5. ↑ Диллон, Сусан. Тҳе Фундаменталс оф Фашион Манагемент. А&C Блаcк, 2011 — 115-бет. 
  6. ↑ Абрамс. „Ҳисторй анд Фаcц Абоут Милан Фашион Wеэк | Фашион Wеэк Онлине®“ (эн-УС). 2022-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-апрел.
  7. ↑ Заргани, Луиса. „Гиоргио Армани Жоинс Италиан Чамбер оф Фашион“. WWД (2013-йил 20-ноябр). 2024-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „Милано Фашион Wеэк: ла прима эдизионе дигитале а луглио 2020“. вогуэ.ит. .вогуэ.ит. 2020-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июл.
  9. ↑ „Сеэинг Доубле: Гуccи Сент 68 Сец Оф Идентиcал Тwинс Доwн Иц СС23 Рунwай“ (эн-УС). Гразиа. 2023-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-декабр.

Ҳаволалар