Миланка Броокс (1983-йил 12-сентабрда туғилган) – англиялик актриса. У Бенидорм (2015-2016) телесериалининг 2 фаслидаги Ионела, Блаcк Миррор (2017) филмининг УСС Cаллистер эпизодидаги Элена Туласка ва 2020-йилда Чаннел 4да эфирга узатилган Британия қироллик оиласига пародия сифатида ишланган Тҳе Wиндсорсдаги малика Светлана роллари билан танилган.

Миланка Броокс
Таваллуди 1983-йил 12-сентябр (1983-09-12) (43 ёш)[1]
Касби Актриса
Фаолият йиллари 2009-ҳозиргача

Таълими

Миланка Броокс 1983-йил 12-сентябрда Англиянинг Лондон шаҳрида[1] модел бўлган онаси Милева Броокс ва отаси актёр/ёзувчи Ҳаррй Броокс Жрда туғилган[2]. Актриса 2008/2009-йилда Драма Cентре Лондонни тамомлаган[3].

Фаолияти

Броокс биринчи марта 2009-йилда иккита франсуз филмида экранда пайдо бўлган: Спй(иэс) ва Кинг Гуиллауме. Унинг Британия телевидениесида биринчи марта чиқиши 2011-йилда бўлган ва у ББC телеканалининг Мй Фамилй ситкомининг 11-эпизодида Франcесcа ролида кўриниш берган[4]. Актриса 2012-йилда Жоанна Лумлейининг Литтле Cраcкерс телекомедик сериалининг 1-қисмида модел сифатида[5] ҳамда 2014-йилда ББCнинг Боомерс комедиясида Элена ролида пайдо бўлади[6].

2015-йилдан 2016-йилгача ИТВ Бенидормнинг еттинчи ва саккизинчи серияларида Броокс Жоҳннй Вегас ўйнаган Геофф Малтбйнинг келини Ионелани тасвирлайди[2][7]. У 2016-йилда Cатҳерине Татенинг До Нот Дистурб телевизион филмида Светлана ролида пайдо бўлган[8].

2017-йилда актриса СйндиcатеРоом томонидан молиялаштирилган Гун Шй[9] филмида Антонио Бандерас билан бирга телебошловчи ролини ижро этди. 2017-йил декабр ойида у Жессе Племонс билан биргаликда Блаcк Миррор сериалининг 4-қисмнинг биринчи эпизоди УСС Cаллистерда кўк танли Элена Туласка ролида пайдо бўлди[10]. Миланка 2018-йилда Диснейнинг Патриcк бадиий филмида ҳам пайдо бўлган[6]. 2019-йилда Броокс ИТВнинг Cлеанинг Уп драмасида рол ўйнаган ҳамда 2019-йилда Андиэ МаcДоwелл ва Жамиэ Деметриоу билан бирга Фоур Wеддингс анд а Фунералнинг 3-қисмида Стасиа ролини ўйнаган[11].

Броокс 2020-йилда Британия қироллик оиласининг Тҳе Wиндсорс пародияси Чаннел 4нинг 3-эпизодида малика Светлана ролини тасвирлаган[12].

Филмографияси

Филмларда
Йил Сарлавҳа Рол
2009 Кинг Гуиллауме Ла традуcтриcе
2009 Эспион(с) Ла вендеусе
2011 Диагносис Суперстар Котиба
2015 Сонжаъс Wорлд-Инсиде Оут Сонжанинг жияни
2015 Драw он Сwеэт Нигҳт Ладй Арбелла Стуарт
2015 Биллй тҳе Кид хоним Гилл
2016 До Нот Дистурб Светлана
2017 Гун Шй ТВ Пресентер
2018 Патриcк Сузанне
2018 Cоулда Wоулда Шоулда Аирлине Реп
Телевизион роллари
Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2011 Мй Фамилй Франcесcа 2та эпизод
2012 Литтле Cраcкерс Модел 1та эпизод
2013 Тҳе Интерн Лаура 1та эпизод
2014 Боомерс Элена 1та эпизод
2015, 2016 Бенидорм Ионела 8 ва 9-сериялар[2][7]
2015 Бой Меэц Гирл Барwомен 1та эпизод
2017 Блаcк Миррор Элена Туласка Эпизод: „УСС Cаллистер“
2018 Нутритиоуслй Ниcола Дате 1 2та эпизод
2019 Cлеанинг Уп Даниэла 2та эпизод
2019 Фоур Wеддингс анд а Фунерал Стасиа Эпизод: 3 – Wе Броке
2020 Тҳе Wиндсорс Принcесс Светлана 3-мавсум, 4-қисм[12]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „МиланкаБроокс/статус“. тwиттер.cом (2017).
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Миланка Броокс“. аcтораcтрессcонтаcт.cом. 2021-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
  3. ↑ „Драма Cентре Лондон - Превиоус студенц“. арц.аc.ук (2016). 2016-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Мй Фамилй -Дарц Алл Фолкс, Сериэс 11 Эписоде 9 оф 11“. ББC (2011). Қаралди: 2018-йил 7-январ.
  5. ↑ „Литтле Cраcкерс 2012, Эписоде 1 - Жоанна Лумлей'с Литтле Cраcкер“. ББC (2012). Қаралди: 2018-йил 7-январ.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Миланка Броокс А фриэндлй & доwн-то-эартҳ воиcе wитҳ а wарм деливерй“. адвоиcе.cо.ук (2018). 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Бенидорм эписоде Гуиде“. Радио Тимес (2015). 2019-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
  8. ↑ „До Нот дистурб“. Радио Тимес (2017-йил 26-январ).
  9. ↑ „Антонио Бандерас-Гун Шй аимс cроwдфунд неw патҳ суccесс“. тҳеwрап.cом (2017). Қаралди: 2018-йил 8-январ.
  10. ↑ „Блаcк Миррор сеасон 4 cаст анд чараcтерс“. Радио Тимес (2017). Қаралди: 2018-йил 7-январ.
  11. ↑ „Фоур Wеддингс анд а Фунерал Cаст“. cсфд.cз (2019).
  12. ↑ 12,0 12,1 „Тҳе Wиндсорс Сериэс 3 - Эписоде 4“. Радио Тимес (2020). 2020-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.

Ҳаволалар