Миле Свилар (1999-йил 27-августда туғилган) – профессионал футболчи, Италия А Сериясининг „Рома“ клубида дарвозабон сифатида ўйнайди. Белгияда туғилган, Сербия терма жамоаси вакили.

Миле Свилар
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Миле Свилар[1]
Таваллуд санаси 1999-йил 27-август (1999-08-27) (27 ёш)
Таваллуд жойи Антверпен, Белгия
Бўйи 1.89 м[2]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Рома
Рақами 99
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008—2009 КФCО Wилрижк
2009—2010 Беэрсчот А.C.
2010—2017 Андерлечт
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2017 Андерлечт 0 (0)
2017—2022 Бенфиcа 7 (0)
2019—2022 Бенфиcа Б 56 (0)
2022— Рома 36 (0)
Миллий терма жамоа
2014 Белгия У15 3 (0)
2014—2015 Белгия У16 3 (0)
2016 Белгия У17 7 (0)
2016 Белгия У18 1 (0)
2016—2017 Белгия У19 5 (0)
2019—2020 Белгия У21 5 (0)
2021— Сербия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(13-май 2022-йил учун)

Клуб фаолияти

Андерлехт

Свилар КФCО Wилрижк ва Беэрсчот АCнинг ёшлар жамоалари тарбияланувчиси бўлиб, 2010-йилда у Белгия жамоаси Андерлехтга қўшилиб, 2016-17-йилги мавсумда учинчи дарвозабон сифатида фаолиятини бошлади[3]. Лекин бу мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

Бенфика

Свилар 2017-йилнинг 28-августида Португалиянинг шу йилги чемпиони „Бенфика“ билан беш йиллик шартнома имзолади[4]. 14-октябр куни у клубдаги дебютини „Олҳаненсе“га қарши ўйинда бошлади ва бу ўйинда жамоаси билан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди[5]. Бу учрашувда Свилар „Бенфика“да ўйнаган энг ёш дарвозабонга айланди. Халқаро мусобақада у 2017-йил 18-октабр куни 18 ёшу 52 кунлигида „Манчестер Юнайтед“га қарши ўйинда майдонга тушиб, Чемпионлар Лигасида ўйнаган энг ёш дарвозабон сифатида Икер Касиляснинг рекордини янгилади[6][7]. Англия термасига қарши жавоб ўйинида 18 ёшу 65 кунлигида у Чемпионлар лигаси ўйинида пеналтини амалга оширган энг ёш дарвозабонга айланди[8][9].

Рома

2022-йил 1-июлда Свилар А Серия клуби Рома билан 2027-йил 30-июнгача шартномани имзолади[10].

Халқаро фаолияти

Ёшлар терма жамоаси

Свилар Белгия У-16, Белгия У-17, Белгия У-18 терма жамоалари ва Белгия У-19 терма жамоаси азоси бўлган. У Озарбайжонда бўлиб ўтган 2016-йилги УЭФА У-17 Европа чемпионатида Белгия У-17 терма жамоаси учун биринчи рақамли дарвозабон сифатида танлаб олинган.

Катталар терма жамоаси

Свиларнинг ота-онаси серб оиласида туғилган. Шунинг учун Свилар Белгия ёки Сербия терма жамоаси вакили бўлиши мумкин эди[11]. 2017-йилнинг 4-ноябрида у Сербия футбол ассоциациясининг чақирувини қабул қилиб, 2018-йилнинг март ойида Сербия терма жамоасидаги илк ўйинини ўтказишини эълон қилди[12]. У Сербия билан 2021-йил 1-сентябрда Қатар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўртоқлик ўйинида дебют ўйинини ўтказган[13].

Шахсий ҳаёти

Свилар Сербия паспортига эга[14]. Унинг отаси Ратко Сербиялик собиқ дарвозабон ҳисобланади[4].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Андерлехт 2016-17 Белгия биринчи дивизиони А 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
Бенфика 2017-18 Примера Лига 3 0 1 0 3 0 2 0 9 0
2018-19 1 0 5 0 0 0 4 0 10 0
2019-20 1 0 0 0 0 0 0 0 1 0
2020-21 2 0 0 0 0 0 0 0 0 0
Жами 5 0 6 0 3 0 6 0 20 0
Бенфика Б 2018-19 ЛигаПро 1 0 — — — 1 0
2019-20 10 0 — — — 10 0
Жами 11 0 — — — 11 0
Фаолиятидаги жами 16 0 6 0 3 0 6 0 31 0

Халқаро

1 Септембер 2021
Сербия
Йил Ўйинлар Голлар
2021-йил 1 0
Жами 1 0

Ютуқлар

Андерлехт

  • Белгия Суперкубоги : 2017[15]

Бенфика

  • Примера Лига ғолиби: 2018-19

Манбалар

  1. ↑ „Cомуниcадо Офиcиал Н. 131“ [Оффиcиал Анноунcемент Но. 131] (португалча). Португуэсе Фоотбалл Федератион (7-январ 2020-йил). Қаралди: 10-июн 2021-йил.
  2. ↑ „Свилар - Оффиcиал Профиле“. С.Л. Бенфиcа. 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2019-йил.
  3. ↑ „Андерлечт 2016-2017“. фоотбаллсқуадс.cо.ук. Қаралди: 19-октабр 2017-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Гарcиа, Филипа Фернандес. „Свилар ассина пор cинcо éпоcас“ (португалча). С.Л. Бенфиcа (28-август 2017-йил). Қаралди: 16-октабр 2017-йил.
  5. ↑ „Таçа де Португал Плаcард 2017/2018 - Тҳирд Роунд: Олҳаненсе 0-1 Бенфиcа“. тҳефиналбалл.cом. Қаралди: 16-октабр 2017-йил.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Бенфиcа гоалкеэпер бреакс Икер Cасиллас' реcорд ин Чампионс Леагуэ cлаш wитҳ Ман Утд | Гоал.cом“. www.гоал.cом.
  7. ↑ Мичаэл Ёкҳин. „Меэт Миле Свилар, тҳе ёунгест кеэпер ин Чампионс Леагуэ ҳисторй“. ЭСПН ФC (31-октабр 2017-йил). Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  8. ↑ „Ман. Унитед 2-0 Бенфиcа“. уэфа.cом (31-октабр 2017-йил). Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  9. ↑ Марк Cритчлей. „Манчестер Унитед маке ит фоур фром фоур он анотҳер нигҳт то форгет фор Бенфиcа ёунгстер Миле Свилар“. Тҳе Индепендент (31-октабр 2017-йил). 2022-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  10. ↑ „СВИЛАР CОМПЛЕТЕС РОМА МОВЕ!“. Рома (1-июл 2022-йил). 2023-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2022-йил.
  11. ↑ „Млади Србин против Манчестер Унитеда сруšио рекорд Лиге првака“ (хорватча). индех.ҳр. Қаралди: 28-август 2018-йил.
  12. ↑ „Свилар одлуcио - игра за Србижу“ (сербча). рц.рс. Қаралди: 4-ноябр 2017-йил.
  13. ↑ „Матч Репорт оф Қатар вс Сербиа - 2021-09-01 - ФИФА Фриэндлиэс - Глобал Спорц Арчиве“.
  14. ↑ „Жедан Србин моžэ против Жунажтеда да испиšэ историжу Лиге šампиона“ (сербча). спорт.блиc.рс. Қаралди: 16-октабр 2017-йил.
  15. ↑ „Миле Свилар Титлес“. тҳефиналбалл.cом. Қаралди: 16-октабр 2017-йил.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар