Milev Yordan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Милев Ёрдан (1933, Врачанск округи, Болгария) — болгар шоири. Дастлабки шеърий китоби — "Ҳаётга муҳаббат" (1964). "Нестинар рақслари" (1965), "Олис йўллар", "Тақдир" (1967), "Шарқ достони" (1968), "Вақтни варакдаганда" (1970), "Қоядаги аёл" (1971) ва бошқа шеърий тўштамлар муаллифи. Ўзбекистонда кўп марта бўлган. "Шарқ достони"да, "Менинг Самарқандим", "Унутмайман сени, Фарғона" шеърларида Ўрта Осиё бўйлаб қилган саёҳати таассуротлари, Ўзбекистонга мафтун бўлган шоирнинг кечинмалари акс этган. Ғафур Ғулом ва Зулфиянинг асарлари унинг таржимасида болгар тилида нашр этилган (1970—71). Ҳофиз Шерозий, Умар Хай-ём, Алишер Навоий асарларини болгар тилига таржима қилган. М.нинг "Еттинчи қитъа" шеърлар тўплами ўзбек тилида нашр қилинган (1967).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |