Militsiya

Милиция (лотинча милитиа - "қўшин") – Ўзбекистон, Украина ва бошқа ба’зи мамлакатлардаги ижроия ҳукуматга тегишли ҳуқуқ-тартибот органларининг умумий номидир. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари 2011-йил 1-мартидан эътиборан полиция деб номланмоқда.

Ҳозирда Милицияси мавжуд бўлган давлатлар
Абкҳазиа Абхазия - Милициа
Беларус - Милицыя
Транснистриа Днестролди - Милиция
Тожикистон - Милитсия
Соутҳ Оссетиа Жанубий Осетия - Милицае
Украина - Милиция
Ўзбекистон - Милиция
Қирғизистон - Милиция
Милиция (лот. милитиа — қўшин) (ЎзРда) — конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашга даъват этилган, фуқаролар ҳамда давлат мулкини, қонунчиликни, аҳоли, корхона ва ташкилотларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашувчи маъмурий орган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар идораларида хизмат уташ тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом" (1993-йил 8-январ), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони (2001-йил 27-март) асосида фаолият юритади.
М. тарихини Ўрта Осиё хонликларидаги маъмурий лавозим ҳисобланган миршаблар фаолияти билан боғлаш мумкин. Ўрта Осиё Россия томонидан истило қилингач, полиция хизмати йўлга қўйилган. 1917-йил 28-октабрда, яъни Октабр тўнтаришидан уч кун ўтгач, шўролар ҳукуматининг ваколатига биноан, Ички ишлар халқ комиссарлиги "Ишчи милицияси тўғрисида" қарор қабул қилган. Қарорда барча ерда инқилобий институтизом ўрнатиш ва тартибни сақлаш учун ишчи М.лари таъсис этиш тўғрисида кўрсатма берилган эди. Шундан кўп ўтмай Туркистон ХКСнинг "Захира кадрлари яратиш ва милиция ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи эълон қилинди (1918-йил 29-январ). Янги М.ни ташкил этиш ва кадрлар ишига раҳбарлик қилиш учун Туркистон ўлкаси шаҳар ва туманлари М. инспектори бошқармаси ташкил этилди (1918-йил 30-январ) ва шундан сўнг барча туман, шаҳар ҳамда бўлисларда М. идоралари вужудга кела бошлади. 1919-йил 26-июнда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссариата "Россия Федерациясининг Туркистон Республикасидаги Совет ишчидеҳқон милицияси тўғрисидаги Низом"ни тасдиқлади. Ўша йили июл ойида "Туркистон АССРда жиноий кидирувни ташкил этиш тўғрисида Низом" қабул қилинди. Ўзбекистонда М.нинг шўролар давридаги фаолияти қийин ва мураккаб бўлган. Марказга бутунлай бўйсунган республика М.си мустақил фаолият юрита олмас, юқоридан бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмаларнигина бажаришга мажбур эди. "Коммунизм қураётган жамиятда жиноятчиликка ўрин йўқ", — деган шиор остида жиноятчилик билан боғлиқ кўрсаткичлар сунъий равишда камайтирилди. 80-йилларда Ўзбекистон М.си учун, айниқса, қийин бўлди. Иттифоқ ички ишлар вазирлиги бу ерда ўз тартибини ўрнатишга яна бир марта уриниб кўрди. Жиноятчиликнинг олдини олиш билан шуғулланувчи идоралар тарқатиб юборидди, кўплаб М. раҳбар ходимлари, тажрибали кадрлар ишдан бўшатилди.
Мамлакат мустақилликка эришгач, Ўзбекистон М.сининг истиклолни жиноий хуруждан ҳимоя қилиш, ёш мустақил давлат ва унинг фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги масъулияти ошди. Барча хуқуқни му-ҳофаза қилиш идоралари каби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги хизматлари қайта ташкил топди. Ҳозирги бу тизимга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Транспорт ички ишлар бошқармаси киради. Темир йўлда, сув ва ҳаво транспортида транспорт М.си бўлинмалари мавжуд; қишлоқлар, шаҳарчалар, мавзеларда профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари иш олиб боради. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш, тергов, пост-патрул хизмати, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги бош бошқармалари ва бошқа бошқарма, бўлимлар мавжуд. М. фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жино-ятлар ва бошқа жамиятга қарши ҳаракатларни тўхтатиш, очиш ва олдини олишдир. М. жиноятларни ва уларни содир этган кишиларни аниқлаш юзасидан оператив қидирув тадбирларини амалга оширади, жиноий ишлар қўзғайди ва шошилинч тергов ишлари олиб боради, ўз ваколатига тааллуқли ишлар бўйича эса суриштирув ўтказади, қамоққа, олади, ушлаб туради ва ҳоказо М. жамоат жойларида тартиб сақланишини назорат қилиб боради; кўча ҳаракати ва транспортдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини кузатади (қаранг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати); паспорт режими бажарилишини назорат қилади, тергов ва суддан қочиб юрган жиноятчиларни қидиради. М.га, шунингдек, ҳуқуқбузарликлардан жабрланган ва бахциз ҳодисалардан зарар кўрган кишиларга ёрдам кўрсатиш; табиий офат вақтида одамларни ва мол-мулкни қутқаришда қатнашиш, карантин чораларини кўришга ёрдамлашиш; табиий бойликларни муҳофаза қилиш, балиқ овлаш ва ов қоидаларини бузувчиларга қарши курашиш ва шаҳрик. вазифалар ҳам юкланган. М.нинг бутун иши қонунчилик тамойилларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, ижрочи-фармойиш берувчи органларнинг қарор ва фармойишлари раҳбарлик учун асос ҳисобланади. М. Бошқа давлат органлари билан яқин алоқада ишлайди, жамоат ташкилотлари, маҳаллаларнинг ёрдами ва мададига таянади. Кейинги йилларда М. ишида жиддий ислоҳотлар ўтказилди. Амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий мақсади ички ишлар идораларини ўтган аср охирларидан бошлаб бутун дунё ҳамжамиятига хавф солаётган терроризм, диний экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг Ўзбекистон ҳудудига тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш, бу борада бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, жиноятчиликка қарши курашда маҳалла фаоллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла посбони жамоа тузилмасидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, ички ишлар идораларининг хизмат фаолиятини ташкил этишда замонавий криминалистик ускуналардан, компютер технологиялари ва бошқа янги техника воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш каби бир қанча вазифалардан иборат. Ички ишлар вазирлиги тизимида юқори малакали кадрлар тайёрловчи 3 та олий ўқув юрти — Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент Олий ҳарбий техника билим юрти, Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаблари мавжуд.
М. фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг нашрлари — "Постда", "На посту" газ.лари, "Қалқон", "Шит" журнал лари, "Қалқон" студияси томонидан ёритилади. Бундан ташқари, вазирликка қарашли идоралар: ИИВ академияси — "Ҳуқуқ — Право — ЛАW" журналига, Жазони ижро этиш Бош бошқармаси — "Вақт — Время" газетасига, Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси — "Ёнғин хавфсизлиги" журналига, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси — "Автоҳамроҳ" журналига, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси (вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда) — "Қонун йўлида" газетасига, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлиқда) — "Диёнат" газетасига, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси — "Посбон" газетасига, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси — "Халқ посбони" газетасига, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси (вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда) — "Осойишталик учун" газетасига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — "Тинчлик посбони" газетасига, Тошкент шаҳри Ички ишлар Бош бошқармаси — "Огоҳ" газетасига муассислик қилишади.
Алишер Шарипов.[1]
Ўзбекистон милицияси Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги таркибига киради.
Шунингдек
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |