Milliy dinlar
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Миллий динлар–ўз мазмун-моҳияти билан асосан бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган дин. Миллий динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. Дастлабки Миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. Масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. Зевс-пантион (қадимги грек тилида – бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгиз худоси, иккинчи укаси – ер ости подшолигининг худоси ҳисобланар эди. Шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси, уруш худоси худоси, қуёш худоси ва санъат ҳомийси ва бошқа яна бир қанча худолар бўлган. Қулдорлик жамиятидаги дастлабки Миллий динларнинг ўзига хос яна бир хусусияти охират тўғрисидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва унга ишонишидир. Аммо бу даврда бундай тасаввурлар ҳали тўла шакилланмаган эди. Улар кейинги даврларда ривожланган. Бу даврда қурбонлик қилиш кенг расм бўлиб, ҳатто мажбурий маросимлардан бири ҳисобланар эди. Худолар йўлида мева-чева, ноз-неъматлардан тортиб, уй ҳайвонларининг барча турларигача, қадим замонларда эса ҳатто одамлар ҳам қурбон қилинар эди. Миллий динлар ривожланишининг сўнгги даврларига келиб одамлар ўрнига ҳайвонлар қурбон қилина бошлаган. Шу билан бирга охират ҳақидаги тасаввурлар кенг тарғиб қилинарди. Миллий динлар элат миллат динлари деб ҳам юритилади. Чунки, улар уруғ-қабила динларидан фарқли равишда синфий жамият қарор топиши ва шакилланиши даврида вужудга келган ва ривожланган. Бинобарин, улар аввало элатнинг сўнгра, миллатнинг шаклланишини ўзларида акс эттирган. Миллий динлар тасаввур қилинган худолар миллий худолар ҳисобланиб, ибодат маросимлар асосан муайян элат ёки миллатникигагина мос тушар эди. Бинобарин, бу хилдаги қадимги динлар миллий давлат характерида бўлиши билан бошқа дин шакилларидан ажралиб турган. Энг сўнгги даврнинг миллий динларига қуйидагилар киради: ҳиндуизм, жайнизм, сикхизм, даосизм, конфусийлик, синтоизм ва иудаизм (яҳудийлик)[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 292.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.