Milliy progressiv front (Suriya)
Миллий прогрессив фронт (Арабча: الجبهة الوطنية التقدمية. Лотинча ёзилиши: ал-Жабҳа ал-Wаṭанийяҳ ат-Тақаддумийяҳ) Суриядаги партияларнинг сиёсий иттифоқи бўлиб, ҳукуматнинг анти-империалистик ва араб миллатчилик йўналишини қўллаб-қувватлайди ва Суриядаги энг йирик партия бўлган Баъс партиясининг „жамиятдаги етакчи ролини“ тан олади.
Тариҳи
Жабҳа 1972-йилда Сурия президенти Ҳофиз Асад томонидан ҳукмрон Баъс партиясидан ташқари, фаолият олиб бораётган бошқа барча сиёсий партияларнинг ҳукуматда чекланган иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Сурия конституцияси Баъс партиясига ижроия қўмитадаги овозлардан, 50 фоизидан ошиқ қисмини назорат қилиш имконини беради. Сурия Халқ Кенгашидаги айрим ўринлар Баъс партиясидан ташқари, Миллий прогрессив фронтдаги партияларнинг аъзолари учун ажратилган. Бу кичикроқ партиялар қонуний равишда Баъс партияси раҳбариятини қабул қилишлари шарт. Мисол учун, Прогрессив фронтдаги Баъсчи бўлмаган партияларга ҳарбийлар ёки „фақатгина Баъсга ажратилган“ талабалар жамоасидан ўз тарафдорларини ёллашга рухсат берилмайди.
1972-йилдан 2011-йилгача фақат Миллий прогрессив фронтда иштирок этувчи партияларга Сурияда қонуний фаолият кўрсатишга рухсат берилган.
2011-йилдаги „Партиялар тўғрисида“ги қонун фармони, 2011-йилги „Умумий сайловлар тўғрисида“ги қонун тўғрисидаги фармон ва 2012-йилдаги Суриянинг янги конституцияси, Сурияда кўппартиявийлик тизимини жорий қилди. Миллий прогрессив фронтдан кирмаган партияларга ҳам сиёсий фаолият олиб боришга рўхсат берилди.
Илгари Миллий прогрессив фронтининг бир қисми бўлган, Сурия социал миллатчи партияси 2012-йил май ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари учун мухолифатдаги Ўзгариш ва эркинлик учун халқ фронтига қўшилди. Бироқ, Сурия социал миллатчи партияси 2014-йил июн ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Башшор Асаднинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлади ва кейин яна Миллий прогрессив фронтига қўшилди.
Аъзо партиялар
Ҳозирги вақтда Миллий прогрессив фронти қуйидаги сиёсий партиялардан иборат:
| Партия | Раҳбарлар | Идология | Сурия Халқ Ассамблеяси | Ҳукумат |
|---|---|---|---|---|
| Баъс партияси | Башшор Асад | Нео-Баъсчилик,
Пан-Арабизм |
167 / 250
|
Ҳукумат |
| Сурия социал миллатчи партияси | Форис ас-Саъд | Сурия миллатчилиги | 3 / 250
|
Ҳукумат |
| Араб социалистик бирлик партияси | Сафвон ал-Қудсий | Носирчилик | 3 / 250
|
Ҳукумат |
| Сурия Коммунистик партияси | Аммор Бакдош | Коммунизм | 2 / 250
|
Ҳукумат |
| Социалистик иттифоқчилар партияси | Шаъбон Шаҳин | Носирчилик, Араб социализми |
3 / 250
|
Ҳукумат |
| Сурия Коммунистик партияси (Бирлашган) | Ҳанин Нимр | Коммунизм | 2 / 250
|
Ҳукумат |
| Миллий қасамёд партияси | Ҳасан Усмон | Араб социализми, Ислом социализми |
2 / 250
|
Ҳукумат |
| Араб Демократик Иттифоқи партияси | Иёд Ғассон Усмон | Носирчилик, Араб миллатчилиги |
1 / 250
|
Ҳукумат |
| Демократик социалистик иттифоқчилар партияси | Фазлуллоҳ Насриддин | Демократик социализм, Синдикализм |
1 / 250
|
Ҳукумат |
| Араб социалистик ҳаракати | Умар Аднон ал-Алавий | Араб социализми | 0 / 250
|
Ташқи ёрдам |
| Касаба уюшмалари умумий федерацияси | Ёсин Тулаймот | Синдикализм, ишчи ҳуқуқлари | 0 / 250
|
Ташқи ёрдам |
| Деҳқонларнинг умумий иттифоқи | Аҳмад Солиҳ Иброҳим | 0 / 250
|
Ташқи ёрдам | |
| Инқилобий Ёшлар Лигаси | Маън Аббуд | 0 / 250
|
Ташқи ёрдам |
Ҳаволалар
- „Сйриаъс Политиcал Струггле: Спринг 2012“ (ПДФ). ИСW. 7-июн, 2012-йил.
- „الجبهة الوطنية التقدمية“. пнф.орг.сй.