Milliy yodgorlik
Миллий ёдгорлик (Нидерландия Миллий ёдгорлик ёки оп де Дам Миллий ёдгорлиги) — Амстердамдаги Дам майдонидаги Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик. Ҳар йили 4-май куни ушбу монументда Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги қуролли можаролар қурбонларини хотирлаш учун миллий маросим ўтказилади.
Тавсифи
Ёдгорлик муаллифи голландиялик архитектор Якобус Оуд, ҳайкаллар Жон Редекер ва унинг ўғиллари томонидан яратилган, барелефлар муаллифи ҳайкалтарош Павел Грегуардир.
Ёдгорликнинг марказий элементи 22 м баландликдаги конуссимон бетон устун бўлиб, бутунлай оқ травертин билан қопланган. Устуннинг олд томонида уруш давридаги азоб-уқубатлар рамзи бўлган тўртта занжирбанд қилинган эркак фигураларидан иборат „Де Вреде“ (Тинчлик) барелефи жойлашган. Ушбу марказий фигураларнинг иккала томонида Голландия қаршилигини ифодаловчи иккита эркак ҳайкали, чапда зиёлилар рамзи ва ўнгда ишчилар синфининг рамзи. Пойида увиллаётган итлар азоб-уқубат ва садоқатни англатади. Марказий барелеф устидаги болали аёл ва унинг атрофида кабутарлар ҳайкали ғалаба, тинчлик ва янги ҳаётни ифодалайди. Устуннинг орқа томонидан осмонга кўтарилган каптарлар озодликни англатади.
Ҳайкаллар ёдгорликнинг зинапояларини ташкил этувчи консентрик ҳалқаларда жойлашган. Ёдгорлик олдида, думалоқ пойдеворларда Голландия рамзи бўлган иккита шер бор. Ёдгорликнинг орқа томонидаги ярим думалоқ деворда Иккинчи жаҳон уруши даврида Голландиянинг ҳар бир провинсиясидаги қатл жойлари ва ҳарбий қабристонлар тупроқлари солинган 11 та қути бор[1].
Устунда лотинча ёзув бор: Ҳиc уби cор патриаэ монументум cордибус интус қуод гестант cивес спеcтет ад астра деи. (эркин таржимаси: „Шу ерда, Ватан қалбида, фуқаролар юрагида сақлаган бу ёдгорлик Худонинг юлдузларига боқмоқда“)
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „„Натионаал Монумент оп де Дам“, Буитенбеэлден ин Амстердам (Голл.)“. 2017-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.