Milod minorasi
Буржи Милод (форсча: برج میلاد — Борж-э Милâд) — Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида жойлашган телеминора[1][2]. Баландлиги асосидан то антенна учига қадар 435 метрни ташкил этади ва ушбу кўрсаткич билан Эрондаги энг баланд иншоот ҳисобланади. Минора тепасига яқин жойида улкан капсуласимон 12 қаватли бино мавжуд. Минорадаги бино тепаси 215 метр баландликда жойлашган.
Буржи Милод телеминораси қурилиши 1996-йилда бошланиб, 2007-йилда тугатилган. Минора қуриш режаси Теҳрон муниципалитети сўрови томонидан бошланган. Минора меъмори — машҳур Эронлик архитектор Муҳаммад Ризо Ҳофизий ҳисобланади. Минора қурилишига масъул ширкат эса „Ядман Сазеҳ“ компанияси ҳисобланади. Телеминорада учта лифт шахтаси мавжуд бўлиб, унда олтита лифт қатнайди. Минора асоси саккизбурчак шаклида қурилган бўлиб, анъанавий форс меморчилиги услубида бажарилган. Миноранинг 276-метридаги баландлигида айлановчи ресторан мавжуд. Шунингдек телеминорада телевидение, радио, телекоммуникациялар ва метеостансиялар фаолиятига боғлиқ турли инфратузилмалар ва қурилмалар мавжуд. Телеминора радиомачтаси узунлиги 120 метр бўлиб, пўлат металдан ясалган ҳисобланади[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Борж-э Милад, Теҳран - СкйсcраперПаге.cом“. Скйсcраперпаге.cом. Қаралди: 2012-йил 29-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 Зафарани, Ҳ. „Сеисмиc Респонсе Аналйсис оф Милад Тоwер ин Теҳран, Иран, УНДЕР СИТЕ-СПЕCИФИC СИМУЛАТЕД ГРОУНД МОТИОНС“. Иитк.аc.ин. Қаралди: 2012.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-30 санасида архивланган)