Милорад Павич (сербча: Милорад Павић; 1929-йил 15-октябр, Белград – 2009-йил 30-ноябр, Белград) – Югославия ва Сербия шоири, носир, постмодернизм ва сеҳрли реализм вакили, таржимон ва ХВИИ-ХИХ асрлар серб адабиёти тарихчиси. Серб барокко ва симболистик шеърияти мутахассиси.

Милорад Павич
Таваллуди 15-октябр 1929-йил
Вафоти 30-ноябр 2009-йил
Белград, Сербия
Касби таржимон, шоир, драматург, ўқитувчи, ёзувчи
Фуқаролиги Serbiya bayrogʻi Сербия
Йўналиш реализм
Фаолият йиллари 1967–2009

Таржимаи ҳоли

Милорад Павич 1929-йил 15-октябр куни Белградда ҳайкалтарош ва фалсафа ўқитувчиси оиласида таваллуд топган. Ёзувчининг аждодлари орасида ундан олдин ҳам ёзувчилар бўлган. 1766-йилда Павиклар оиласидан бири Эмерик Павич 1766-йилда ўзининг шеърлар тўпламини нашр этган, амакиси Никола Павич эса ХХ аср ўрталарида машҳур ёзувчиси бўлган. 1949-1953-йилларда Белград университетининг фалсафа факултетида таҳсил олган. Кейинчалик Загреб университетида адабиёт тарихи фанлари номзоди илмий даражасини олган. Милорад Павич ўзини адабий ижодга тўлиқ бағишлагунга қадар бир муддат турли университетларда (Париж Сорбонна, Вена, Фрайбург, Регенсбург ва Белградда) дарс берган. У серб ёзувчиси ва адабиёцҳуноси Сава Дамяновнинг устози бўлган. Унинг биринчи шеърий тўплами (Палимпсести) 1967-йилда нашр этилган. 1971-йилда навбатдаги шеърлар тўплами „Лунний камен“ (Месечев Камен) номли шеърлар тўплами чоп этилган. Бундан ташқари, М. Павич газеталарда ҳам фаолият олиб борган, танқидий асарлар, қадимги серб адабиёти тарихи ва рамзий шеъриятига оид монографиялар ёзган, Европа тилларидан шеърлар таржима қилган. Шоирга энг кўп шуҳрат келтирган романи „Ҳазарский словар“ (1984) деб аталади. Бу романи учун Павич НИН журналининг мукофотига сазовор бўлган. Павич рус, немис, франсуз ва бир қанча қадимий тилларни билган, Пушкин ва Байроннинг асарларини серб тилига таржима қилган. У Ясмина Михайлович (серб ёзувчиси, адабиёцҳунос) билан турмуш қурган. Унинг икки фарзанди: бир ўғли ва бир қизи бўлган. У 2009-йил 30-ноябрда Белградда 81 ёшида миокард инфарктидан вафот этган[1] ва 3-декабрда Янги қабристонга дафн қилинган[2].

Хотираси

  • Милорад Павичнинг китоблари 30 та тилга, жумладан рус, инглиз, франсуз, хитой, япон, корейс ва иброний тилларига таржима қилинган.
  • 1991-йилда Сербия Фанлар ва санъат академиясига сайланган.
  • 2004-йилда адабиёт бўйича Нобел мукофотига номзод бўлган.
  • Петропол мукофоти (2003).

Библиографияси

  • „Железний занавес“ (сербча: Гвоздена завеса), 1973-йил
  • „Жони святого Марка“ (сербча: Коњи светога Марка), 1976-йил
  • „Русская борзая“ (сербча: Руски хрт), 1979-йил
  • „Ҳазарский словар“ (сербча: Хазарски речник), 1984-йил
  • „Пейзаж нарисованний чаем“ (сербча: Предео сликан чајэм), 1988-йил
  • „Вивернутая перчатка“ (сербча: Изврнута рукавица), 1989-йил
  • „Биография Белграда“ (сербча: Кратка историја Београда), 1990-йил
  • „Внутренная сторона ветра“ (роман Геро ва Леондре ҳақида)" (сербча: Унутрашња страна ветра), 1991-йил
  • „Сем смертних грехов“ (сербча: Седам смртних грехова), 2002-йил
  • „Невидимое зеркало-пёстрий хлеб“ (сербча: Невидљиво огледало – Шарени хлеб), 2003-йил
  • „Уникалний роман“ (сербча: Уникат), 2004-йил[3]
  • „Роман как держава“ (сербча: Роман као држава), 2005-йил
  • „Свадба в купалне“ (сербча: Свадба у купатилу), 2005-йил
  • „Другое тело“ (сербча: Друго тело), 2006-йил
  • „Бумажний театр“ (сербча: Позориште од хартијэ), 2007-йил
  • „Мушка“ (сербча: Вештачки младеж), 2009-йил
  • „Сербская книга мёртвих“ (сербча: Српска књига мртвих, тугалланмаган асари), 2009-йил.

Манбалар

  1. ↑ Умер писател Милорад Павич
  2. ↑ Милорад Павич похоронен 3 декабря на Новом кладбищэ
  3. ↑ "Михаил Визел. Книга „Уникалний роман“, Милорад Павич. Рецензия". 15-апрел 2006-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 1-сентябр 2008-йил.