Милове (украинча: Мілове) Украина шарқидаги Луганск вилояти Старобилск туманининг энг шарқий шаҳар типидаги аҳоли пунктидир. Аҳолиси: 5,770 киши. 2020-йилгача ушбу шаҳар собиқ Милове туманининг маъмурий маркази эди. Шаҳар ҳозир рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган.

Милове

Мілове
Шаҳарча
Мамлакат Украина
Аҳолиси
 (2021)
5 770

Шаҳар Россиянинг Ростов вилоятидаги Чертково шаҳрига туташган[1]. Унинг темир йўл станцияси Чертково темир йўл стансиясида чегаранинг Россия томонида жойлашган.

Тарихи

Тарих манбаларида Милове биринчи марта 1872-йилда тилга олинган. Бунда у Россия империясининг Харков губернаторлигидаги кичик аҳоли пункти эди. 1938-йилдан шаҳар типидаги аҳоли пункти мақомини олган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида у 1942-йил июлдан 1943-йил январигача немислар қўл остида бўлган. Кейинчалик шаҳар Курск жанги пайтида Советларнинг қўрғони вазифасини бажарган[2]. 1959-йил январ ойида шаҳарчада аҳоли сони 4592 кишини ташкил этган бўлса[3], 1989-йил январ ойида аҳоли сони 5921 киши эди[4].

Шаҳарча 2022-йил 24-февралда, 2022-йилги Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида Россия ҳарбий кучлари томонидан босиб олинган[5].

Манбалар

  1. ↑ Украине cрисис: Лифе он стреэт дивидинг Украине анд Руссиа, ББC Неwс (29 Аугуст 2015)
  2. ↑ История второй мировой войни (в 12 тт.). том 7. / редколл., гл. ред. А. А. Гречко. М., Воэниздат, 1976. стр.150, 153
  3. ↑ Всесоюзная перепис населения 1959 г.
  4. ↑ Всесоюзная перепис населения 1989 г.
  5. ↑ Троиановски, Антон; МаcФарқуҳар, Неил. „Украине Ливе Упдатес: Руссиа Бегинс Инвасион Фром Ланд анд Сеа“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (23-феврал 2022-йил). Қаралди: 24-феврал 2022-йил.