Овчи милтиқ

Милтиқ — ўқ отиш қуроли. Ов ва ҳарбий ишда қўлланади. Дастлабки Милтиқ ХИИ асрда арабларда пайдо бўлган. Милтиқ ёғоч дастага маҳкамланган ствол (қувур)дан тузилган. Қадимги Милтиқлар пилта билан ўт ўлдирилган (шунинг учун ўзбеклар орасида "пилта милтиқ" деб аталган). ХИВ асрда Европада силлиқ стволли Милтиқлар ишлаб чиқарилган. ХВИ аср биринчи ярмида Испанияда мушкет деб аталувчи бирмунча тез ўқланадиган Милтиқ ишлаб чиқарилди. ХВИИ—ХВИИИ асрларга келиб ўйиқ стволли Милтиқ яратилган. ХИХ асрда тепки, пистон ва металл патроннинг ихтиро қилиниши Милтиқни ўқлаш тезлигини бирмунча оширди. 1868-йилдан бошлаб Россияда патрон гилзасини механик равишда чикариб ташлайдиган затворли Милтиқ қўлланди (қаранг Берданка). ХИХ асрнинг 2-ярмида магазин ихтиро қилингач, Милтиқни ўқлаш тезлиги анча ошди. 1891-йил рус қуролсози С. И. Мосин яратган Милтиқ на-мунаси Биринчи жаҳон уруши, Россияда фуқаролар уруши даврида кенг қўлланди. 1930-йил мазкур Милтиқ баъзи ўзгаришлар билан қайта ишлаб чиқарилди ва 7,62 мм ли Милтиқ деган ном олди. Бу Милтиқ магазинига 5 патрон жойлангани учун у ўзбеклар орасида "бешотар" деб аталган. Унинг отиш тезлиги минутига 10—12-марта, мўлжалга олиш ва отиш масофаси 2000 м; аниқ отиш масофаси 400 м гача; оғирлиги 4 кг (найзаси билан 4,5 кг). Оптик прицел ўрнатилганда 800 м гача масофадаги нишонни бехато уриши мумкин. Ҳозир Милтиқлардан, асосан, ов қилишда фойдаланилади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил