Мим Пабло Зибес

Мим (юн. мимос — тақлид, тақлидчи) —1) қад. халқ театрининг тури, маиший ва ҳажвий мазмундаги бадиий ҳажвий кичик томошалар. Милоддан аввалги В асрда Юнонистонда, эллинизм даврида (милоддан аввалги 4—3 а.лар) Яқин ва Ўрта Шарқса, шу жумладан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида вужудга келган. М.да шаҳар ва қишлоқ қуйи табақаларининг ҳаёти акс эттирилган. Томошалари шеърий ва насрий диалог ва монологлардан, кулгили қўшиқ ва рақслардан ташкил топган, кўча ва майдонларда, кейинроқ саҳналарда кўрсатилган. М. артистлари ниқобсиз ўйнаган. М. маҳаллий халқнинг машарабозлик театри томошалари билан қўшилиб ривожланди. М. театрининг шакли, эстетик принсиплари маълум ўзгаришлар билан бизгача етиб келган. ХИХ аср охири —20 а. бошларида ўзбек актёрларининг репертуаридаги "Дунгон ош", "Хум ўғриси", "Қоро-вул уйқуси", "Ов" каби томошалар, Хоразм халқ театрида ҳозиргача сақланиб келган бир актёр театри бунга мисолдир; 2) М. томошаларини ижро этувчи актёр ҳам М. деб аталган. Ўзбек анъанавий театридаги тақлид (театр) ва муқаллид (актёр) келиб чиқишига кўра, М. санъатининг давомчисидир, деган қараш мавжуд; 3) замонавий те-атрда — пантомима ижрочиси.

Муҳсин Қодиров[1]

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил