Мимоза торти (италянча: торта мимоса) — 1950-йилларда Риэтида яратилган италян ширинлиги[1]. Тортга унинг юзасига сепилган майда бисквит бўлаклари мимоза гулларига ўхшаганлиги учун шундай ном берилган. Гулнинг Халқаро хотин-қизлар куни билан бог‘лиқлиги сабабли, тортдан кўпинча бу байрамни нишонлаш учун фойдаланилади.

Келиб чиқиши

Рецептни Лациодаги Риэти шаҳри марказидаги ресторан эгаси Сан-Филиппо-ди-Контилянолик бош ошпаз Аделмо Ренси ўйлаб топган. 1962-йил май ойида бош ошпаз Сан-Ремодаги қандолатчилар танловида қатнашиб, гуллар шаҳрига ҳурмат сифатида мимоза тортини совға қилган ва ғолиб бўлганида торт машҳурликка эришди. Бироқ, Ренси фойдаланган асл рецепт ҳеч қачон ошкор этилмаган[2].

Таркиби ва тайёрланиши

Тотрнинг мимозага қиёсланиши унинг ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлиб, у бисквит бўлакчалари тортнинг юзасига мимоза гулининг шаклига ўхшатиб сепилиши билан ҳосил бўлади. Торт бисквитни бўйламасига икки қатламга кесиб, ички қисмини олиб ташлаш йўли билан тайёрланади, кейин бу ички қисм бутунлай майдаланади ва „мимоза эффекти“ яратиш учун фойдаланилади.

Бисквитга Марсала ёки Мараскин, ёки ананас шарбати каби ширин ликёр шимдирилиши мумкин. Ичига солинадиган масаллиғи қайнатиб тайёрланган кремдан иборат бўлиб, унга кўпиртирилган қаймоқ ёки мураббо қўшилиши мумкин. Янги ёки консерваланган мевалардан ҳам фойдаланилади.

Бундан ташқари, бисквитни бир нечта қаватга кесиш ва уларнинг ҳар бирига крем суртиб тортни тўплаш ва устига охирги бўлакни майдалаб сепиш мумкин[3].

Торт сиртига сепиладиган майдаланган бисквит бўлакларининг рангини кучайтириш учун, гарчи бу қатъий талаб қилинмаса ҳам, сиз озгина зарчавадан фойдаланишингиз мумкин[4].

Манбалар

  1. ↑ „Торта Мимоса, ил фиоре пиù долcе че c'è“ (ит-ИТ). Ла Cуcина Италиана (2021-йил 3-март). Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
  2. ↑ „Риэти, ла мимоса делло чеф Рензи риланcиата далла телевисионе гиаппонесе“ (ит). www.илмессаггеро.ит (2015-йил 6-март). Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
  3. ↑ Италянский торт Мимоза
  4. ↑ „Торта мимоса“ (ит-ИТ). Cаса э Гиардино (2022-йил 6-март). Қаралди: 2022-йил 26-апрел.