Мина Урган (1916-йил 14-май – 2000-йил 15 июн) – туркиялик академик, таржимон, ёзувчи ва социалистик сиёсатчи.

Мина Урган
Таваллуди 14-май 1916-йил
Истанбул, Усмонийлар давлати
Вафоти 15-июн 2000-йил(2000-06-15)
(84 ёшда)
Истанбул, Туркия
Таълими
  • Нотре Даме де Сион Истанбул лицейи
  • Арнавуткöй қизлар коллежи (Роберт коллежи
  • Истанбул университети
Касби Академик, таржимон, ёзувчи ва сиёсатчи
Болалари 2
Отаси Таҳсин Наҳит
Онаси Şэфика

Ҳаёти

Мина Урган 1916-йил 14-майда Истанбулда шоир Таҳсин Наҳит ва унинг рафиқаси Şэфика оиласида туғилган[1]. Бошқа манбага кўра, у 1915-йил 1-майда туғилган[2]. Отаси уч ёшида вафот этган, онаси эса турмуш ўртоғининг вафотидан кейин таниқли журналист ва ёзувчи Фалиҳ Рıфкı Атай билан турмуш қурган. 1934-йилда Туркияда фамилия тўғрисидаги қонун қабул қилинганда, унинг ўгай отасининг яқин дўсти, таниқли ёзувчи Неcип Фазил Кıсакüрек унга Урган фамилиясини таклиф қилган[3].

Мина Истанбул Нотре Даме де Сион лицейи ва Арнавуткöй қизлар коллежида (Роберт коллежи) ўқиган. Кейинчалик, Истанбул университетининг франсуз филологияси факултетини тамомлаган. ундан кейин эса инглиз адабиёти бўйича докторантурада ўқишни давом эттирган. 1949-йилда у „Ҳарлеқуинс ин тҳе эра оф Элизабетҳ И оф Энгланд тҳеатер“ номли диссертацияси билан доцент унвонини олган. Мина 1960-йилда Истанбул университетининг ўзи битирган факултетига профессор этиб тайинланган[1][2]. У 1977-йилда нафақага чиққан[4].

Асарлари

  • Маcбетҳ (1965)
  • Шакеспеаре ве Ҳамлет (1984)
  • İнгилиз Эдебиятı Тариҳи (5 боб, 1986-1993)
  • Виргиниа Wоолф (1995)
  • Д. Ҳ. Лаwренcе (1997)
  • Эдебиятта Üтопя каврамı ве Тҳомас Море
  • Бир Диназорун Анıларı (1998)
  • Бир Диназорун Гезилери(1999)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Мина Урган яşамıнı йитирди“ (тр) (2000-йил 17-июн). Қаралди: 2017-йил 16-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Мина Урган Кимдир? Ҳаятı, Эдеби Киşилиğи, Эсерлери“ (тр). Тüрк Дили ве Эдебиятı. 2017-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-июл.
  3. ↑ „Бир Диназорун Ҳаятı: Мина Урган“ (тр) (2010-йил 11-июн). Қаралди: 2017-йил 17-июл.
  4. ↑ „Мина Урган“ (тр). Биёграфи. Қаралди: 2017-йил 17-июл.