Minas-Jerais
|
| |||
| Бразилия штати | |||
|---|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Белу-Оризонти | ||
| ЙАИМ (2005) | Р$192,611 млрд. (3-ўрин) | ||
| Аҳоли (2010) | 19 597 330 киши | ||
| Зичлиги | 33,41 киши./км² | ||
| Майдони | 586 520,4 км² (4-ўрин) | ||
| Вақт минтақаси | УТC-3 | ||
| Код ИСО 3166-2 | БР-МГ | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.мг.гов.бр www.мг.гов.бр | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||
| 19°49′0″С 43°57′0″W / 19.81667°С 43.95000°W | |||
Минас-Жераис — Бразилиянинг жан.-шарқий қисмидаги штат. Майдони 588,3 минг км². Аҳолиси 17,8 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Белу-Оризонти шаҳри Йирик шаҳарлари: Жуисди-Фора, Говернадор-Валадарис, Уберландия ва бошқа Бразилия ясситоғлигининг энг баланд (баландлиги 2890 м, Серраде-Мантикейра) шарқий қисмини эгаллаган. М.-Ж.нинг марказий қисмида шим.дан жанубга томон штатнинг асосий минерал ресурелари тўпланган Серра-ду-Эспинясу тизмаси чўзилган. Йирик дарёлари СанФрансиску, Риу-Доси, Риу-Гранди, Паранаиба ва бошқа Икдими тропик иқлим, ёзи иссиқ ва қиши қуруқ ва илиқ. Июлнинг ўртача температураси 16°, январники 25°, йиллик ёғин шим. ва шимоли-шарқида 1000–1250 мм дан жан.да 2000 мм гача. Ўсимлик дунёси сернам доим яшил тоғ тропик ўрмонларидан ҳамда бутали ўрмон ва саванналардан иборат. М.-Ж. иқтисодий жиҳатдан анча ривожланган штатлардан. Мамлакатнинг асосий кончилик (пор-тугалча минасгераис — асосий конлар; штат номи шундан) ва металлургия саноати ривожланган раёни. М.-Ж.да ХВИИ—ХВИИИ асрларда дастлабки олмос ва олтин конлари топилган. Штатда радиоактив элементларга бой рудалар, боксит, марганец рудалари, сиркон, берилл, молибден, никел, ниобий, тантал, ванадий, кобалт, графит, ми-шяк, слюда, олмос, олтин ва бошқа фойдали қазилмаларнинг йирик захиралари бор. Рангли металлургия саноати ривожланган Ору-Прету ва Посусдикалдас шаҳарларида алюминий ишлаб чиқарилади. Машинасозлик, метал-лсозлик, нефт кимёси, семент, ойна-керамика, ёғочсозлик, кўн-поябзал саноати корхоналари бор. Озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати ривожланган. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи тармоқ. Асосий экинлари: шоли, маккажўхори, дуккаклилар, маниок, жануби-шарқида — кофе, шакарқамиш, тамаки, ситрус мевалар. Чорвачилик ривожланган. СанФрансиску ва унинг ирмоқларида кема катнайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |