Mindanao
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Минданао — Филиппин архипелагинингжандаги орол. Катталиги бўйича Лусон о.дан кейин 2-ўринда. Майдони 94,6 минг км². Релефида энг баланд жойи 2954 м бўлган вулкан массивлари билан пасттекисликлар алмашиниб келади. М. мураккаб конфигурациям эга, йирик қўлтиқлар ва тор, океан ичига узоқ кириб борган ярим орол кўп. Замини сланец, қумтош, оҳактош, базалт жинсларидан тузилган. Сейсмик фаол, ҳаракатдаги вулканлар бор. Со-ҳилбўйи пасттекисликлари ва йирик тоғ оралиғидаги водийлар ботқоқлашган. Кўмир, темир рудаси ва рангли металл конлари топилган. Иклими субекваториал, муссонли, жан.да экваториал иқлим, ҳаво температураси йил бўйи текисликларда 25—28°. Йиллик ёғин 1000 мм дан 4000 мм гача. Асосий да-рёлари — Минданао, Пуланги ва Агусан. Тропик ва муссонли ўрмонлар, соҳил қисмида мангра ўрмонлари усади. Кокос палмаси плантациялари бор, шоли экилади, ананас етиштирилади. М.да Давао, Замбоанга шаҳарлари жойлашган.[1]
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |