Мине Тугай (1978-йил 28-июл) – турк актрисаси. У Истанбул университети Давлат консерваториясини тамомлаган ва шундан сўнг, саҳнада турли роллар билан пайдо бўла бошлаган.

Мине Тугай
Таваллуди 1978-йил 28-июл (1978-07-28) (48 ёш)
Коня, Туркия
Таълими Истанбул университети Давлат консерваторияси
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1997–йилдан ҳозиргача

Ҳаёти ва фаолияти

Тугай Коняда туғилган. Унинг оиласи отасининг касби тақозоси билан шу ерга кўчиб келишган[1]. У Ени Левент ўрта мактабида ўқиган. Унинг биринчи актёрлик тажрибаси 1997-йилда Масал Герçэк театрида саҳналаштирилган Бüйüк Кулаклı Кüçüк Айı спектаклида бўлган. Шу билан бирга, Мüждат Гезен Санъат марказида актёрлик дарсларини ўргана бошлаган. У Ўзге Ўзберк ва Озгü Намал каби актрисалар билан синфдош бўлган. Уларнинг синфида 15 нафар ўқувчи бўлиб, Тугай „интизом етишмаслиги“ туфайли қувиб юборилган 13 нафар ўқувчининг бири бўлган. Актриса 1998-йилда Истанбул университети Давлат консерваториясига ўқишга кирди. Консерваторияни битиргач, у Семавер компаниясида саҳнага чиқишни бошлади [2].

2003-йилда Иşıл Касапоğлу ёрдами билан Тwелфтҳ Нигҳт ва Куşлар Меcлиси драмаларида иштирок этди. Шу йили у Гüлбеяз телесериалида қўшимча рол ижро этди. 2004-йилда актриса Адı Аşк Олсун филмида рол ижро этиш билан телевидениедаги фаолиятини давом эттирди. Гöнüл Ярасı филми эса унинг биринчи кино тажрибаси бўлди. Шу йили у яна Иşıл Касапоğлу ва Бüлент Эмин Яронинг ёрдами билан Мем ва Зин филмини экранлаштиришда иштирок этди[3].

Актриса 2005-йилда Аşк Ҳер Яşта телесериалида рол ижро этган. Баҳçэşэҳир университетида ўзининг илғор ижро соҳасида магистрлик даражасини тугатаётганда, у Алие сериалида иштирок этган. 2006-йилда магистрлик дипломини олган ва Çок Узак драмасида рол ўйнаган. Тугай Шоw ТВ телеканалида эфирга узатилган Гüлпаре ва Стар ТВ телеканалида эфирга узатилган Бенден Баба Олмаз телесериалларида бош ролларни ижро этиш билан телевидениеда карерасини давом эттирди. У 2009-йилда ТРТ 1 телеканалида эфирга узатилган Айнадаки Дüşман сериалида Ҳалук Пиес билан бирга рол ижро этган. 2011-йилда у Беҳзат Ç.Бир Анқара Полисиеси филмида бош командир Суна ролини гавдалантирган[3][2].

Тугай Канал Д телеканалида да эфирга узатилган Öйле Бир Геçэр Заман ки сериалининг учинчи мавсумида Баҳар ролини гавдалантирган. Энгин Ҳепилери билан биргаликда актриса 2013-йилги Анталя Телевисион Аwардс мукофотига сазовор бўлган. Унинг фаолиятидаги яна бир ютуқ Стар ТВ телеканалида намойиш этилган Медcезир машҳур ўсмирлар драмасида ўйнаган роли билан юз берди. Унинг образи биринчи мавсумда ўлдирилганидан сўнг, у Тwиттерда бу ёзувчининг унинг образини ҳикоядан олиб ташлаш қарори эканлигини эълон қилди. 2014-йилда у АТВ телеканалида эфирга узатилган Калп Ҳıрсıзı сериалида Кенан Эcе билан асосий ролни ижро этди, бироқ сериал машҳур бўлмади ва бир неча эпизоддан кейин якунланди. Актриса Çилек Кокусу филмида иккинчи даржали рол ва Парампарçа филмида бош рол ижро этгандан сўнг, Тугай 2019 ва 2020-йиллар ўртасида Залим İстанбул сериалида Şэниз Караçай образини гавдалантирди[1].

Мине Тугай театр, кино ва телевидениеда фаолият олиб боришдан ташқари, рекламалар билан ҳам ишлайди.

Филмография

Телесериаллар

Йил Сарлавҳа Рол
1998 Карамбол Камил -
2002 Гüлбеяз Баşак
2004 Адı Аşк Олсун Эда
2004 Алие Дефне
2005 Аşк Ҳер Яşта Элван
2006 Гüлпаре Гüлбаҳар
2007 Бенден Баба Олмаз Севил
2008 Сıнıф Ўзлем
2009 Айнадаки Дüşман Нисан Яğмур
2009–2010 Капалı Çарşı Фериде / Элиф
2011–2012 Беҳзат Ç. Бир Анқара Полисиеси Суна
2011 5'эр Беşэр Бенгису
2012 Ялан Дüня Айсу
2012–2013 Öйле Бир Геçэр Заман ки Баҳар
2013–2014 Медcезир Эндер Кая Серес
2014 Калп Ҳıрсıзı Дефне
2015 Çилек Кокусу Элçин
2016–2017 Парампарçа Асуман Терзиоğлу
2019–2020 Залим Истанбул Şэниз Караçай
2021 Ҳüкüмсüз Гулер Кıрел
2022 Гüлüмсе Кадерине Невал
2023 Ялı Çапкıнı Дефне

Филм

Йил Сарлавҳа Рол
2004 Гöнüл Ярасı Пазарлıк Япон Кадıн
2005 Ҳаcиват Карагöз Нима учун ўлдüрüлдü? Баcı Аслı
2009 Каптан Феза Элиф
2010 Сессиз Çоcуклар -
2010 Ҳеркес ми алдатıр? Нил
2014 9он Нермин

Қисқа метражли филм

Йил Сарлавҳа Рол
2007 Ёлдаки Кеди -
2007 Фелих Унд Сcорпион Мижоз
2010 10, 9, 8, 7.. -

Театр

Йил Сарлавҳа Жой
2002–2003 Тwелфтҳ Нигҳт Семавер компанияси
2002–2003 Куşлар Меcлиси Семавер компанияси
2003–2004 Мем ва Зин Семавер компанияси
2004–2005 Çок Узак ДОТ театри
2007 Яланcı Танıк Окума театри
2007–2008 Блаcкбирд ДОТ театри
2008–2009 Шоот/Гет Треасуре/Репеат ДОТ театри
2009 Юсуф иле Менофис Окума театри
2010 İнсанлıк Öлмеди Я Окума театри
2010–2011 Ас Ёу Лике Ит Талимхан театри
2010–2011 Пинбалл Истанбул давлат театри
2011 5’эр Беşэр БКМ
2014 Аркадаşıм Ҳоşгелдин БКМ

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Мине Тугай кимдир, каç яşıнда? Мине Тугай биёграфиси“ (2020-йил 25-июн). Қаралди: 2020-йил 7-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Мине Тугай Биёграфиси“. ҳаберлер.cом. Қаралди: 2020-йил 7-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Мине Тугай кимдир? Нерели, каç яşıнда, бою каç?“ (2019-йил 15-ноябр). Қаралди: 2020-йил 7-июл.

Ҳаволалар