Минерал тури — минерал индивидларнинг мажмуи, бир хил ёки бир типли кристаллик структура ва таркибга эга; минералларнинг асосий тасниф бирлиги. Минерал тури доимий ва ўзгарувчан таркибли бўлиши мумкин. Минерал тури нинг кимёвий таркиби муайян ораликда кристаллик панжараси тугунида бир атомлар ва ионларининг бошқалари, уларнинг аналоглари билан изоморф ўрин алмашинуви натижасида (қаранг Изоморфизм кимёда, физикада, минералоги-яда) ўзгариши мумкин (яна қаранг Минерал).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил