Ming bir kecha
„МИНГ БИР КЕCҲА“ (арабча: „Алиф лайла ва лайла“) – ўрта аср араб адабиёти ёдгорлиги. Асосан, ХВ асрда араб тилида таркиб топган эртаклар тўплами (қўлёзмалари ХВИИ—ХИХ асрларга мансуб). Асарнинг яратилиш тарихи, қайси халқнинг адабий мероси эканлиги ҳақида турли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, „Минг бир кеча“ тўпламидаги эртак ва ҳикоятларни 3 асосий гуруҳга ажратиш мумкин: қад. даврга мансуб ҳинд-эрон, ўрта даврга мансуб Бағдод ва сўнгги даврга мансуб Миср эртаклари. „Минг бир кеча“ нинг энг қад. асоси ҳинд-эрон эртакларидан иборат эронча „Ҳазор афсона“ („Минг эртак“) тўплами бўлиб, у ВИИИ асрда форс тилидан араб тилига таржима қилинган. Ўша даврдаёқ „Минг кеча“ номини олган ушбу таржима матни сақланиб қолмаган, унинг аниқ таркиби ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.
Араб олими Ибн ан-Надимнинг ёзишича, бағдодлик адиб ал-Жаҳшиёрий (942 йил в.э.) мазкур „Ҳазор афсона“га ўхшатиб „Минг кеча“ номли эртаклар тўпламини тузишга киришган, бироқ 480 та тўплаган пайтда вафот этган. 9— Х асрларга мансуб, ҳинд-эрон ва араб (Бағдод, Басра каби шаҳарларда яратилган) эртакларидан иборат „Минг кеча“ тўплами ХИИ—ХИИИ асрларда Мисрда янгидан-янги маҳаллий эртаклар билан бойиган. Мажмуанинг „Минг кеча“ ўрнига „Минг бир кечак.“ деб атала бошланиши ҳам шу даврга тўғри келади. Немис олими Литманн бу ўзгаришни туркчада ноаниқ кўпликни англатадиган „бин бир“ (минг бир) ибораси билан боғлайди. Кейинчалик эса „Минг бир“ ибораси тўпламдаги кечаларнинг аниқ миқдори маъносида қабул этилган ва тўпламни шу номга мослаш учун унга қўшимча материаллар киритилган (ХВИИ асрда асар ҳозирги тугалланган шаклга келди).
„Минг бир кечак.“ асарининг мазмуни, воқеалар таснифи турли даврлар, Шарқ халклари ва мамлакатларининг тарихи билан узвий боғлиқ. Асар 300 дан ортиқ қисса ва ҳикоялардан иборат бўлиб, уларда Шарқ халқларининг урф-одатлари, орзу-умидлари, тарихи, саргузаштлари уз ифодасини топган; худбинлик, очкўзлик, маиший бузуклик, жоҳиллик каби иллатлар қораланиб, поклик, ростгўйлик, донолик, камтарлик, саҳийлик сингари фазилатлар улуғланган.
„Минг бир кечак.“ композицияси „эртак ичида эртак“ тарзида тузилган бўлиб, ундаги барча эртак, ҳикоят, масаллар подшоҳ Шаҳриёр ва вазирнинг оқила қизи Шаҳризода ҳақидаги эртак ва ҳикоятлар билан ўраб олинган. Маликанинг хиёнатидан ғазабланган Шахриёр ҳар кеча ётоғига янги маъшуқа келтиришни буюради ва эрталаб уни қатл эттиради. Навбат Шахризодага келганда, қиз беҳуда қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида шоҳга ҳикоя айтиб бера бошлайди ва ҳикоя энг қизиқ жойига келганда, тонг отиб, ҳикоя айтишни тўхтатади. Ҳикоянинг давомига қизиқиб қолган Шаҳриёр қатлни кейинги кунга қолдиради. Шу тариқа минг бир кеча ўтади. Шаҳризоданинг ақл-у заковатидан лол қолган Шаҳриёр унга уйланади.
„Минг бир кечак.“ нинг жаҳон кутубхоналарида 40 га яқин қўлёзмалари бор. Асарнинг биринчи, тўла бўлмаган франсузча таржимаси (А. Галлан) 1704—17 йилларда нашр этилган. Унинг матнидан бошқа кўплаб европа тилларига ҳам таржима қилинган. 1911-йил Сидқий Хондайлиқий форсча матнидан, бир йилдан кейин (1912-йил) Аҳрор Маҳдум арабчадан ўзбекчага қисқартирилган ҳолда таржима қилган. „Минг бир кечак.“ 1959— 63 йилларда араб тилидан ўзбек тилига тўла таржима этилди.
„Минг бир кечак.“ ҳикоялари Марказий Осиё ва Европа халқларининг оғзаки ижодига, шунингдек, жаҳондаги кўпгина халқларнинг ёзма адабиётига катта таъсир кўрсатган (мас, мўғулларнинг „Минг бир оқшом“, перуликларнинг „Минг бир соат“, татарларнинг „Минг бир чорак соат“, сурияликларнинг „Беш юз ярим тонг ва бошқа“). Тасвирий санъат ва мусиқада ҳам шу мавзуда асарлар яратилган (Эрон миниатюралари; Н. А. Римский-Корсаковнинг „Шахризода“ симфоник сюитаси ва бошқалар), филмлар ишланган: „Бағдодлик ўғри“ (1924, АҚСҲ), „Алоуддиннинг сеҳрли чироғи“ (1967, Россия), „Алибобо ва қирқ қароқчи“ (1979, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ижодкорлари ҳамкорлигида), „Шаҳризоданинг яна бир кечаси“ („Тожикфилм“, 1985), „Муҳаббат ва қайғу юлдузи“ („Ўзбекфилм“, 1986) ва бошқа Матнлар: Книга тисячи и одной ночи, в 8томах [под редаксией академик И. Ю. Крачков-ского], М. Л., 1929-30; Минг бир кеча, 1 – 8 ж.лар, Т., 1959-63.
Адабиёт
- Горстер А., Кримский А., К литературной истории „Тисячи и одной ночи“, М., 1900; Эструп И., Исследование о „1001 ночи“ и составе, возникновении и развитии, М., 1904; Герхорд М., Искусство повествования, М., 1984.
Ҳабиб Абдуназар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |