„Минг бир қиёфа“ — ўзбек ёзувчиси Омон Мухтор қаламига мансуб роман. 1994-йил Тошкент шаҳрида „Шарқ“ нашриёт матбаа-консернининг бош таҳририятида чоп этилган. Роман бир қарашда бир-бирига боғлиқ бўлмаган уч ҳикоятдан иборатдир.

Минг бир қиёфа
Муаллиф(лар) Омон Мухтор
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и роман
Нашриёт „Шарқ“ нашриёт матбаа-консернининг бош таҳририяти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1994
Саҳифалар сони 160

„Минг бир қиёфа“ ўзбек романчилигида катта янгилик бўлган.[1] Асар стилистик жиҳатдан Габриэл Гарcíа Мáрқуэзнинг „Ёлғизликнинг юз йили“, Михаил Булгаковнинг „Уста ва Маргарита“ ҳамда Франз Кафканинг „Жараён“ романларига қиёсаланади.[2]

Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: З. А. Мирзаҳакимова – муҳаррир, Азиз Умаров – рассом, М. М. Аъламов – бадиий муҳаррир, Л. Ю. Хижова – техник муҳаррир, Ю. Т. Бизаатова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 50 000 нусха.

Манбалар

  1. ↑ Қуронов, Дилмурод „Романнинг янги умри“. Қуронов. Қаралди: 2016-йил 23-июл.
  2. ↑ Эшбек, Тўлқин „Янги давр олими: У қандай бўлиши керак?“. Уч илдиз (2015-йил 20-июл). 2016-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-17 санасида архивланган)

Ҳаволалар