Мингечаур ФК (озарбайжонча: Мингəçэвир ФК) — Озарбайжон Республикасининг Мингечаур шаҳрини ифодаловчи, Озарбайжон Биринчи Лигасида иштирок этувчи профессионал футбол клубидир. Клуб ўз уй учрашувларини Яşар Мəммəдзадə номидаги стадионда ўтказади[1].

Мингечаур ФК
Мусобақаси Озарбайжон Биринчи Лигаси
Мавсуми
Асосий либоси
Иккинчи либоси

Тарихи

Клубнинг асос солиниши 1966-йилга бориб тақалади. Фаолияти давомида жамоа турли даврларда „То'қувчи“, „Автомобилчи“, „Кур“, „Курнур“ ва „Энергетик“ каби номлар остида майдонга тушган[2].

Клуб тарихидаги энг катта ютуқлардан бири 1992-йилда, мустақил Озарбайжон тарихида ўтказилган илк Озарбайжон Кубоги мусобақасида қайд этилган. Ўша йили „Кур“ номи билан иштирок этган жамоа мусобақа финалигача етиб борган ва финалда Бокунинг „Иншаатчи“ клубига қарши майдонга тушиб, қўшимча вақтларда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган[3].

Шундан сўнг, жамоа Озарбайжон Олий Лигасида ҳамда Биринчи Лигасида маълум муддат иштирок этди. Бироқ молия ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар туфайли клуб узоқ йиллар давомида профессионал футбол мусобақаларидан четда қолди. Жамоа асосан ҳаваскорлар даражасида ҳаракат қилди.

2022-йилда Мингечаур шаҳрида футбол анъаналарини қайта тиклаш мақсадида клуб „Мингечаур ФК“ номи остида давлат ва хусусий ҳомийлар кўмагида қайта ташкил этилди ҳамда Озарбайжон Биринчи Лигасида (Биринcи Дивизион) иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[4].

Мавсумлар статистикаси

СССР (1966–1991)
То'қувчи ФК (1966–1970)
Мавсум Лига О'рин О' Г' Д М Т/Н О Кубок
1966 Зона 3 / Гуруҳ Б 17 34 9 6 19 24/43 24
1967 Зона 3 / Гуруҳ Б 5 38 16 3 9 35/29 45
Республика Кубоги 4 3 0 1 2 0/2 1
1968 Зона 3 / Гуруҳ Б 3 40 15 12 13 32/41 42
1969 Гуруҳ Б — Зақафқазия 6 38 16 10 12 53/48 42
1970 Гуруҳ Б / Зона 2 / Қуйи гуруҳ 2 15 34 8 9 17 29/66 25
Автомобилчи ФК (1980–1987)
1980 2-лига / 9-зона 8 30 12 6 12 39/37 30
1981 2-лига / 9-зона 16 30 4 5 21 29/63 13
Минтақа 6 / 9–16-о'ринлар лигаси 16 44 9 6 29 44/85 24
1982 2-лига / 9-зона 11 32 14 5 13 32/40 33
1983 2-лига / 9-зона 15 32 7 6 19 37/66 20
1984 2-лига / 9-зона 14 32 10 5 17 45/63 25
1985 2-лига / 9-зона 12 30 12 4 14 41/44 28
1986 2-лига / 9-зона 8 30 14 3 13 58/41 31
1987 2-лига / 9-зона 16 30 8 5 17 37/56 21
Кур ФК (1990–2005)
1990 2-лига / 3-зона / Гуруҳ А 6 22 10 3 9 25/25 23
3-зона / 1–12-о'ринлар лигаси 10 34 13 6 15 41/42 32
1991 2-лига / 3-зона 5 38 18 11 9 67/33 47
Озарбайжон (1992 — ҳ.в.)
1992 Олий Лига 7 36 19 3 14 50/39 41 2-о'рин
1993 Олий Лига 6 18 6 6 6 21/25 18 1/8
1993/1994 Биринчи Лига 5 30 13 7 10 45/33 23 1/8
1994/1995 Биринчи Лига 4 24 14 2 8 41/23 30 2-о'рин
1995/1996 Биринчи Лига 6 20 7 4 9 35/41 25 1/8
1996/1997 Олий Лига 13 30 7 4 19 30/59 25 1/8
1997/1998 Олий Лига 11 26 8 3 15 26/36 27 1/2
Энергетик ФК (2003–2022)
2003/2004 Биринчи Лига 4 14 9 1 4 26/9 '28 1/8
2004/2005 Биринчи Лига 2 14 10 1 3 34/13 31 1/16
2005/2006 Биринчи Лига 10 30 10 5 15 41/52 35 1/16
2006/2007 Биринчи Лига / Гуруҳ Б 7 20 7 4 9 28/37 25 1/16
2007/2008 Биринчи Лига / Гуруҳ Б 6 16 4 4 8 19/25 16 1/16
2008/2009 Биринчи Лига 4 28 14 8 6 51/29 50 Иштирок этмади
2009/2010 Биринчи Лига 13 22 3 6 13 24/51 15 Иштирок этмади
2010/2011 Биринчи Лига 11 26 5 5 16 17/50 20 Иштирок этмади
2011/2012 Биринчи Лига 12 26 6 7 13 21/45 25 Иштирок этмади
2012/2013 Биринчи Лига 10 24 5 4 15 26/52 19 Иштирок этмади
2013/2014 Биринчи Лига 16 30 2 5 23 11/92 11 Иштирок этмади
2014/2015 Биринчи Лига 14 30 5 3 22 24/82 18 Иштирок этмади
2015/2016 Биринчи Лига 13 36 4 3 19 14/100 15 Иштирок этмади
2016/2017 Биринчи Лига 11 26 5 5 16 25/86 20 Иштирок этмади
2022/2023 Биринчи Лига 14 26 5 5 18 20 1/8

Ички рекордлар

Клуб тарихидаги то'пурарлар ро'йхати

Т/р Мавсум Футболчи исми Позицияси О'йинлар сони Голлар сони
1 1992 — Рамиз Маммадов ЙҲ 126 40
2 1992 Меҳман Бахишов ҲЖ 31 10
3 1992 Бахтиёр Садиқов ҲЖ 32 7

Стадиони

Жамоа ўз уй учрашувларини 5 минг томошабинга мўлжалланган Яшар Маммадзаде номидаги шаҳар стадионида ўтказади. 2020-йилларнинг бошида стадионда капитал таъмирлаш ва майсани янгилаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, стадион со'нгги бор 2025-йилнинг март ойида қайта та'мирлаш учун ёпилган.

Таркиби

Жамоанинг жорий таркиби[5]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
1 ГК Ozarbayjon АЗЕ Орхан Садиқли
38 ГК Ozarbayjon АЗЕ Соҳиб Ҳасанов
5 МФ Gambiya ГАМ Бакари Жайте
81 ДФ Ozarbayjon АЗЕ Хаял Мурадов
6 ДФ Ozarbayjon АЗЕ Жобир Амирли
4 ДФ Ozarbayjon АЗЕ Канан Қулиев
21 ДФ Rossiya РУС Римас Керими
42 ДФ Gana ГҲА Кадири Муҳаммад
27 ДФ Ozarbayjon АЗЕ Элнур Мирзаев
60 МФ Ozarbayjon АЗЕ Элмин Байрамов
14 МФ Ozarbayjon АЗЕ Фуад Аҳмадов
32 МФ Ozarbayjon АЗЕ Раҳим (Усмон) Жафарли
Р. Поз. Миллати Футболчи
7 МФ Ozarbayjon АЗЕ Вусал Асгаров
10 ФW Ozarbayjon АЗЕ Самир Абдуллаев
77 МФ Ozarbayjon АЗЕ Муҳаммад Сафаров
17 МФ Ozarbayjon АЗЕ Талеҳ Қараев
8 МФ Nigeriya НГА Абба Усмон
19 МФ Ozarbayjon АЗЕ Ниҳад Халилли
15 МФ Ozarbayjon АЗЕ Сеймур Маммадов
70 ФW Ozarbayjon АЗЕ Нижот Маммадов
9 ФW Ozarbayjon АЗЕ Қурбон Сафаров
20 ФW Gana ГҲА Жона Аттукуае
11 ФW Zambia [[|Замбиа]] Кеннет Калунга

Жамоа ранглари

Клубнинг анъанавий ранглари — кўк ва оқ. Бу ранглар шаҳарнинг ёнидан оқиб ўтувчи Кура дарёси ва энергия-нур рамзи бўлган оқ рангни ифодалайди.

Манбалар

  1. ↑ „"Мингəçэвир" футбол клубу Биринcи Дивизионда çıхış эдəcəк“ (аз). Азəрбайcан Футбол Федерасияларı Ассосиасиясı. Қаралди: 15-август 2026-йил.
  2. ↑ {{{титле}}}. 
  3. ↑ „Азəрбайcан Кубоку - 1992“ (аз). Пеşəкар Футбол Лиқасı. Қаралди: 15-август 2026-йил.
  4. ↑ „"Мингəçэвир" клубу енидəн пеşəкар футбола қайıдıр“ (аз). АЗƏРТАC. Қаралди: 15-август 2026-йил.
  5. ↑ „Мингəçэвир ФК Тəркиби“. Қаралди: 21-феврал 2023-йил.

Ҳаволалар