Минҳожиддин Ҳайдар (1941-йил 3-май, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Маслаҳат (Тўн кўйган) қишлоғи – 2025-йил 9-январ[1]) – журналист, шоир, таржимон, драматург. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Минҳожиддин Ҳайдар
Файл:Минҳожиддин Ҳайдар.wебп
Таваллуди 3-май 1941-йил
Олтинкўл тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон
Вафоти 9-январ 2025-йил(2025-01-09)
(83 ёшда)
Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Биографияси

Минҳожиддин Ҳайдар 1941-йил 3-май куни Андижон вилояти, Олтинкўл туманинг Маслаҳат қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг 1958—1960-йилларда Андижон медицина билим юртида ўқиган. 1963—1968-йилларда Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетида таҳсил олган. „Ўзбекистон маданияти“ (ҳозирги „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“) рўзномасида, „Ёш гвардия“ ва Ғафур Ғулом нашриётида етакчи муҳаррир бўлиб хизмат қилган.

Минҳожиддин Ҳайдар Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги „Минҳож“ саховат нашриётини очиб, унга вафотига қадар раҳбарлик қилди. Мазкур нашриётда халқимизнинг бой тарихи, маданий меросига оид ноёб асарлари чоп этилган.

Минҳожиддин Ҳайдар 2025-йил 9-январ куни 84 ёшида вафот этган.

Шеърий тўпламалари

  • „Инсон юраги“ (1971)
  • „Нина устида қаср“ (1979)
  • „Ўчмас бўрон“ (1979)
  • „Тирик аланга“ (1984)
  • „Булбулсиз“ (1991)

Минҳожиддин Ҳайдарнинг „Мусалло“ (1992) номли публицистик асари нашр этилди[2].

Шеърий драмалари ва памфлетлари

  • „Онаизор“ (1970)
  • „Дўзахдаги шайтон“ (1976)

Манбалар

  1. ↑ „ТА'ЗИЙА“. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (2025-йил 9-январ). Қаралди: 9-январ 2025-йил.
  2. ↑ Собир Марвалиев. Ўзбек адиблари. Т.: „Фан“, 1993

Ҳаволалар