Миниатюра (франс. миниатуре; лот. миниум — қизил бўёқ) — бадиий усуллари ўта нафис бўлган кичик ҳажмли (моъжаз) тасвирий сан'ат асарлари. Ўрта аср қўлёзмаларини зийнатлаш учун яратилган нафис моъжаз расмлар, шунингдек, суяк, пергамент, мағзи сохта (тошқоғоз), металл, чинни, баъзан маиший буюмлар (тамакидон, соат, узук ва бошқалар)га ишланган кичик ҳажмдаги рангтасвирга ҳам М. атамаси қўлланади (қаранг Локли миниатюра).

Бадиий М.нинг китоб ва портрет М.си каби соҳалари кенг тарқалган. Китоб М.сида расмлар рангли қилиб темпера, гуаш, елим, акварел ва бошқа бўёқдар билан қўлда бевосита қўлёзма китоблар варакдарига ишланиб, ундаги нақшлар (сарлавқа, унвон, лавҳа ва бошқалар) шу китобларнинг безаклари билан уйғунлашган. М. қад.дан маълум бўлган. Қад. Миср папирусларига хира бўёклар билан перода расмлар текис юзали қилиб рангтасвир усулида ишланган. Сўнгги антик М.лар (ИВ—ВИ асрлар) шакллар ва нурҳаво ҳолати тўғри берилганлиги билан диққатга сазовор. Бу усул Византия М.си (асосан, диний қўлёзмалар)да Х асргача ҳукм сурган. М.гахалқ ижодиёти хусусиятлари кириб борди. 13— ХВ асрлар готика М.сида натурани ҳаққоний ифодалашга интилиш кучайди, расмлар матн билан изохланди, шакллар жонланди, манзара, интерер, меъморий ҳошияларга кенг ўрин берилди. Франсияда йирик М. усталаридан А. Боневё, Жакмар д’Эден ва бошқа самарали ижод қилди. Ўрта асрлар ғарб М.си маҳаллий мактабларнинг куплига билан ажралиб туради. Арманистон (6— ВИИ асрлар),Бухорода (ВИИИ—Х асрлар. Грузия (ИХ—Х асрлар), Россия (П-аср)да М. ривожланди.

Ўрта асрларда Шаркда М.нинг ўзига хос мактаблари шаклланган (қаранг Китобат санъати). Араб М.сида бир қатор мактаблар ажралиб туради: Миср, Сурия, Ироқ; Афғонистон, Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон,Бухоро, Ҳиндистон қўлёзма китобларининг барча безаклари ўзаро уйғунликда боғланган; чизиқли ритм, манзара, рангларнинг нозик уйғунлиги уларнинг безак тузилишини белгилади.

М. қўлёзма китобларнинг мўъжаз расмлари ва алоҳида ишланган расмлар сифатида ХИИ—ХИХ асрларда Шаркда кенг тарқалган. Аввал илмий қўлёзмалар (мас, табобатга оид Диоскориднинг "Дорилар" рисоласининг араб тилига таржимаси, Абу Райҳон Берунийнинг "Осар улбоқия" — "Ўтмишдан қолган ёдгорликлар", Қазвинийнинг "Нужум" — "Юлдузлар" ва бошқалар), кейинчалик бадиий асарлар (Ҳаририйнинг "Мақомот", "Калила ва Димна", "Тарихи Табарий" каби асарлар)га расмлар ишланган. Бадиий адабиёт, асосан, эпик шеърият — маснавий, достонлар (жумладан, Фирдавсийнинг "Шоҳнома". Низомий, Хусрав Дехдавий, Алишер Навоийларнинг "Ҳамса"лари, Жомий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий ва бошқаларнинг асарлари) қўлёзмаларини зийнатлаш учун яратилган М.лар алоҳида туркумни ташкил қилади. Буюк мусаввир сифатида Шаркда Монийдан сўнг Жуна-ид Бағдодий, Хожа Абдулҳай, Маҳмуд Сиёҳқалам, Ғиёсиддин Наққош, Мирак Наққош, Камолиддин Беҳзод, Қосим Али, Маҳмуд Музаҳҳиб, Абдулла Мусаввир, Басаван, Ризойи Аббосий ва бошқаларнинг номлари машҳур.Шайбонийлар ва Темурийлар даврида алоҳида варақларга М. ишлаш ва улардан мураққа тузиш анъ-анага айланган, алоҳида шахслар тасвири (портрети)ни ишлаш тараққий этган, хусусан, Ҳиндистонда Бобурийлар даврида юксак даражага кўтарилган. ВИИИ аср бошларида Бухорода миниатюра мактаби шаккланган 8-10асрда ишланган Бухоро миниатюра мактабига оид миниатюра асарлари хозрда дунё музейларида сақланиб келмоқда жумладан Франсянинг Лоувре музейи да Ҳамда Американинг метрополитан Россиянинг Эрмитаж музейида.кейинчалик ХИВ аср охирида Самарқандда Самарқанд миниатюра мактаби шаклланган, кейинчалик у Ҳирот миниатюра мактабинмнг шаклланишига таъсир кўрсатган; Амир Темур қурган боғлардаги кўшклар ҳам деворий расмлар билан безатилган. Темурийлар саройларида алоҳида клтобхоналар ташкил этилиб, у ерда моҳир хаттот ва китобат ахди, жумладан, мусаввирлар ҳам фа-олият кўрсатган (мас, Мирзо Бойсун-ғур кутубхонасида қиркдан зиёд хаттот, етмишдан ортиқ мусаввирлар ижод қилгани маълум). Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий даврида ҳам китобат санъати ва М. тараққиётига катта эътибор берилган. Темурийлар, Шайбонийлар, Бобурийлар даври М. асарлари жаҳоннинг энг нуфузли музей, кутубхона ва шахсий тўпламларида сақланади.

Портрет М.си рассомлик санъатининг алоҳида тури сифатида Уйғониш даврида шаклланган, усул ва услуб жиҳатидан китоб М.си билан, шунингдек, реалистик санъатнинг умумий тараққиёти билан узвий боғланган.

Германия, Англияда М. асарлари портрет ва руҳий ҳолатнинг аниқлиги ва бойитилганлиги билан ажралиб туради (Кичик Х. Холбейн ва унинг шогирдлари). ХВИ асрда Франсияда эмал усулидаги М. ривожланган. ХВИИИ асрдан Россияга кенг тарқалди, италян Р. Каррера фил суягига рангли заминда гуаш билан рангтасвир ишлаш усулини киритди, акварел М.си юксак чўққига кўтарилган. Европада ХВИИ—ХВИИИ асрларга келиб М. ўрнини гравюра эгаллади, литография ривожланди. ХИХ асрдан фотографиянинг тарқалиши туфайли портрет М.си яратиш сусайди.

Ўзбекистон ҳудудида ХХ аср бошларига келиб М. санъатининг ривожи тўхтаб қолди. Ус т а Мўмин, А. Сиддиқий, Г. Никитин, Ч. Аҳмаров, Т. Муҳамедов каби рассомлар ижодида М. анъаналари кузатилади. 70—80-йилларда М. анъаналарини тиклашга уринишлар бўлди. М.нинг ҳақиқий тараққиёти Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг амалга ошди. Ч. Аҳмаров М. санъати анъаналарини ўз ижодида давом эттирди, уни янгича мазмун, ғоялар билан бойитди. Унинг шогирдлари устозининг ишларини давом эттириб, М.ни янги босқичга кўтардилар; М. локли М., қоғоз, мато, тери, чармдаги М.ни ва деворий иш> ларни қамраб олиб кенг кўламли бадиий услубий йўналишга айланди. Ҳозирги кунда М. ривожи 3 йўналишда — айнан қўлёзма (китоб) расмлари (Т. Муҳамедов, Ш. Муҳамаджонов, М. Салимов ва бошқалар), локли М. (Н. Холматов, А. Йўлдошев, Ш. Шоаҳмедов ва бошқалар) ҳамда М. услубида деворий расмлар яратиш (Т. Болтабоев, Ҳ. Назиров, Ғ. Камолов — Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг биринчи совриндорлари ва бошқалар) бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда. Миниатюрачи рассомлар "Ус то" ва "Мусаввир" ижодий уюшмаларида фа-олият кўрсатмоқдалар. Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида, Республика рассомлик коллежида миниатюрачи рассомлар тайёрланади.

Темурийлар тарихи давлат музейи заллари, Ангрен ишлаб чикариш бирлашмаси клуби биноси деворлари ("Улуғбек академияси" номли) ва бошқа М. услубидаги расмлар билан безатилган.Ҳозир бухорода Ака ука Миниатюрачи рассомлар Тошев Даврон ва Тошев Давлат ананавий бухоро мактаби ёналишида ижод қилишябти

Адабиёт

  • Норқулов Н., Низомиддинов Н., Миниатюра тарихидан лавҳалар, Т., 1970; Алишер Навоий асарларига ишланган расмлар, Т., 1982; Шарқ миниатюра мактаблари, Т., 1989; Ориэнтал миниатурес 14тҳ—17тҳ cентуриэс, Ташкент, 2001.

Абдумажид Мадраҳимов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил