Minneapolis
Миннеаполис - АКШнинг шим. қисмидаги шаҳар. Миннесота штатида. Аҳолиси 382,6 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Миссисипи дарёси бўйидаги порт (йилига 15 млн. т юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мичиган ва Қояли тоғлар оралиғидаги қишлоқ хўжалиги раёнининг муҳим савдомолия маркази. Жа-ҳонда йирик ғалла биржаси. Асосий саноат тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик. Радиоэлектроника (жумладан, ЭҲМ, алоқа воситалари, элек-тронтаркибий қисмлар, маиший радио ва телевизор апаратуралари ишлаб чиқариш), электротехника, приборсозлик саноатлари ривожланган. Йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги машиналари, турли саноат жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Ҳарбий, нефтни қайта ишлаш, кимё, қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |