Миннесота университети — АҚШдаги энг йирик олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқотлар марказларидан бири. 1851-йил ташкил этилган. Машғулотлар 1869-йилдан бошланган. Миннеаполис, Сент-Пол, Дулут ва Моррис шаҳарларидаги 4 кампус (шахдрча) ларда жойлашган. Ветеринария, педагог, фармакология, биология, тиббиёт, стоматология, жисмоний тарбия, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 55 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонасида 3 млн.дан ортиқ асар сақланади.[1]

Асос солинган санаси 1851-йил

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил