Миноэс[3] — Анни Шмидтнинг болалар учун мўлжалланган Энни МГ Шмидт романи асосида 2001-йилда суратга олинган Нидерландия филми. Филм „Энг яхши бадиий филм“ ва „Энг яхши аёл роли“ (Керис ван Хоутен)учун „Голден Cалвес“ мукофотига сазовор бўлган[4].

Миноэс
Режиссёр(лар) Винcент Бал
Продюсер(лар) Бурнй Бос
Ссенарий
муаллиф(лар)и
  • Винcент Бал
  • Бурнй Бос
  • Тамара Бос
  • Анниэ М.Г. Счмидт (роман)
Ролларда
Бастакор(лар) Петер Вермеэрсч
Оператор(лар) Wалтҳер ван ден Энде
Монтажёр(лар) Петер Алдерлиэстен
Студия
  • Бос Брос. Филм & ТВ Продуcтионс
  • АВРО Телевисион
Дистрибютор Wарнер Брос.
Премера
санаси
Давомийлик 86 дақиқа
Мамлакат Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия
Тил нидерландча
Даромад $4 772 773[1][2]

Сюжети

Бир куни кечаси Миноэс исмли мушук юк машинасидан тушиб кетган кимёвий суюқлик қутисига дуч келади ва уни ичганидан кейин одамга айланади. Инсонга ялнгач ҳам у итлардан қўрқиш, бошқа мушуклар билан томда миёвлаш, сичқонларни тутиш, хириллаш ва хом балиқ истеъмол қилиш каби мушукларга хос хусусиятларини сақлаб қолади. Тез орада у Киллендоорн шаҳридаги газетада ишлайдиган Тиббе исмли мухбир билан учрашади.

Тиббе жуда уятчан бўлгани сабаб яхши хабар ёзиш унинг учун жуда қийин иш эди. Аввалига Тиббе Миноэснинг одам қиёфасидаги мушук эканига ишонмайди, лекин Миноэс шаҳар мушукларидан ҳар хил қизиқарли янгиликларни топиб келгани учун, унга кўникиб қолади. Озиқ-овқат ва бошпана эвазига Тиббе Миноэсга қизиқарли янгиликларни топиб келиш орқали мухбирлик ишида ёрдам беришига рухсат беради. Мушуклар матбуот хизмати ва улар етказадиган барча янгиликлар ёрдамида Тиббе тез орада энг яхши мухбирга айланади.

Бироқ, Тиббе ёзишга жур’ат эта олмайдиган битта муҳим мақола бор эди: кимё заводи эгаси, бадавлат жаноб Эллемейт ҳақидаги хабар. Бутун шаҳар аҳолиси уни жуда ҳурматли одам ва ҳайвонларнибг ҳақиқий ҳимоячиси деб биларди. Тиббе ниҳоят Миноэснинг қистови билан ўша мақолани ёзишга ва чоп этишга кўнгач, бутун шаҳар ундан юз ўгиради. У ишсиз қолади, ижара уйидан ҳайдаб юборилишига оз қолади. Бироқ, Миноэс тақдимот маросимида жаноб Эллемейтнинг мушукларга ўқ узгани тасвирини экранда қўйиб беради. Видеотасвирда Эллемейтнинг асл юзи кўринган эди.

Охир-оқибат, Миноэс қайта мушукка айланиш имкониятига эга бўлса ҳам, одам бўлишга ва Тиббе билан қолишга қарор қилади. Филм иккаласи турмуш қургани билан якунланади.

Ролларда

  • Cариcе ван Ҳоутен — Миноэс
  • Тҳео Маассен — Тиббе
  • Сараҳ Банниэр — Биби
  • Ҳанс Кестинг — Ҳарриэ де Ҳарингман
  • Олга Зуидерҳоэк — Мрс. Ван Дам
  • Кеэс Ҳулст — Мр. Ван Дам
  • Жаcк Wоутерсе — маёр Ван Wеэзел
  • Пиэрре Бокма — Мр. Эллемеэт

Премера

Филм Нидерландияда 4 227 362 доллар, Германияда 111 858 доллар, Австрияда 34 164 доллар ва Норвегияда 389 200 доллар даромад йиғиб, молиявий муваффақиятга эришди. Мусиc Бох Филмс мазкур филмнинг Минуш хоним номи остидаги дубляж версиясини 2011-йил 23-декабрда[5] Ню-Ёрк[6] ва Чикагода оммага тақдим этди. 

Манбалар

  1. ↑ „Мисс Миноэс (2011) - Бох Оффиcе Можо“. 12-март 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-феврал 2020-йил.
  2. ↑ „Мисс Миноэс 2004 Ре-релеасе“. Бох Оффиcе Можо.
  3. ↑ „Мисс Миноэс (2001)“. ИМДб.
  4. ↑ „Филмоверзичт“. Недерландс Филм Фестивал.
  5. ↑ Тоумаркине. „Филм Ревиэw: Мисс Миноэс“. Филм Жоурнал Интернатионал (22-декабр 2011-йил). Қаралди: 30-декабр 2011-йил.
  6. ↑ Андерсон, Мелисса. „Мовиэс: Мисс Миноэс“. Тҳе Виллаге Воиcе (21-декабр 2011-йил). 2013-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-декабр 2011-йил.

Ҳаволалар