Ля минор товушқатори

Минор (лотинча: минор — кичик) — 1) гармонияга асосланган кўп овозли мусиқада асосий ладлардан бири (акси  мажор). Европа мусиқасида ХВИ-ХВИИ асрлардан ривож топган. Унинг таянч товушлари (И, ИИИ ва В пағоналари) кичик уч товушли аккордни ҳосил қилади. Минор тизимида басталанган асарларга кўпроқ ғамгин, мунгли тус хосдир. Минор ва мажор орасидаги қарама-қаршилик мусиқа санъатининг муҳим ифода воситаларидан;

2) кенг маънода — лад тури; асосий таянч пардага нисбатан кичик терсия интервали оралиғида жойлашган 3-поғона билан белгиланади. Шу маънода эолий, дорий, фригий, локрий ва бошқа товушқатор ва гаммалар минор хусусиятига эга. Ўзбек анъанавий мусиқасида, айниқса, фригий (масалан, „Танавор“, „Сайқал“), эолий („Сарахбори Наво“), дорий („Сарахбори Сегоҳ“) минорлар кўпроқ учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил