Мағруф ота қабристони — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган қабристон[1].

Минор қабристони
Жойлашув Юнусобод тумани, Тошкент
Тури Қабристон
Очилиш санаси 1866-йил
Харита
Координаталари 41°19′58.9″Н 69°16′34.6″Э / 41.333028°Н 69.276278°Э / 41.333028; 69.276278

Тарихи

Қабристон халқ орасида „Минор“ номи машҳур бўлиб, 1866-йилда ташкил топган. Майдони 12,54 гектарни ташкил қилади ва ушбу тумандаги майдони жиҳатдан катта қабристон ҳисобланади[1].

Жойлашуви

Қабристоннинг ғарбий қисмидан Бўзсув канали оқиб ўтади. Шимолий қисмида Минор масжиди жойлашган бўлиб, шу ердан қабристонга кириш дарвозаси мавжуд. Қабристоннинг шарқий қисмидаги Шароф Рашидов кўчасидан ҳам кириш дарвозаси мавжуд. Жанубий томонда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси жойлашган.

Ободонлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 14-декабрдаги 1014-сонли қарори асосида ушбу қабристоннинг 2018—2020-йилларда санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, аҳоли зиёрат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қабристоннинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 897,8 млн. сўм маблағ ажратилган[1].

Яна қаранг

Манбалар