Миной сивилизацияси
Миной даври Крит ороли харитаси
Географик чегаралари Крит ороли, Эгей денгизидаги қўшимча манзилгоҳлар
Давр Бронза даври
Бошланиш ва якунланиш саналари М. ав. 3100 – 1100 йиллар
Асосий манзилгоҳлар Кноссос, Пҳаистос,

Ҳагиа Триада, Малиа, Закрос

Олдинги сивилизация Неолит даври Крит ороли
Кейинги сивилизация Микена Грек

сивилизацияси

Миной сивилизацияси – Крит оролидаги Бронза даври сивилизациясидир. Маҳобатли архитектураси ва жўшқин тасвирий санъати билан танилган ушбу сивилизация кўпчилик томонидан Европа қитъасидаги дастлабки сивилизация сифатида тан олинган.

Миной сивилизацияси оролда олдин мавжуд бўлган Неолит даври маданиятидан таҳминан м.а. 3100 йилларда ўсиб чиққан бўлиб, м.а. 2000 йиллар атрофларида мураккаб шаҳарлашув аломатлари юзага кела бошлаган. Таҳминан м. а. 1450-йиллар атрофларида Миной сивилизацияси қитъадаги МИкена юнон сивилизациясининг маданий, эҳтимол сиёсий таъсир доирасига тушиб қолади ва натижада шаклланган қоришма маданият м. а. 1100 йилларга қадар давом этади.

Минойликлар улкан бинолар барпо этишган бўлиб, дастлабки археологлар бу биноларни саройлар деб аташган. Кейинчалик ўтказилган тадқиқотлар бу бинолар шунчаки ҳукмдорлар турар жойлари эмас, балки турли хил диний ва иқтисодий тадбирлар ўтказилувчи манзиллар эканини кўрсатди. Лекин бу биноларнинг Миной жамиятида аниқ қандай рол ўйнагани ҳали-ҳануз тадқиқотчилар баҳс-мунозарасига сабаб бўлади. Ушбу саройлар одатда улкан тўртбурчак ҳукмдор зали ва уни ўраб турувчи кўп қаватли хоналар ва бўлмалар, лабиринцимон йўлаклардан иборат бўлган. Кноссос ва Пҳаистос харобалари бугунги кунда ҳам йирик туристик манзиллар ҳисобланади.

Миной сивилизацияси санъати намуналари қаторига безакли кулолчилик буюмлари, муҳрлар, кишик ҳайкалчалар ва рангин фрескаларни келтириш мумкин. Тадқиқотчилар фикрича, Миной сивилизацияси вакиллари асл фрескани ихтиро қилишган бўлиб, бунда деворга сурилган бўёқ деворнинг бир қисмига айланишига эришилади. Санъат асарларларида танланган одатий мавзулар табиат ва турли маросимлардир. Миной санъати фантастик, ёки экстатик сифатга эга бўлиб, асарларда образлар ҳаракатда акс эттирилган.

Миной сивилизациясининг ижтимоий табақаланиши ҳақида бизга жуда оз маълумотлар маълум. Дафн маросимлари ва хонаки архитектура ижтимоий табақаланиш мавжудлигидан далолат беради, лекин Миной тасвирий санъатида ҳеч қандай шубҳасиз ҳукмдор тасвирини учратмаймиз. Лекин Қадимги Миср солномаларида Минойликларнинг муайян давлат бошқарув тизимига эга эканликлари келтирилади. Худди шу йўсинда, баъзи манзилгоҳлар сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ туйилсада, бирлашган Миной давлати, ёки давлатлари мавжуд бўлгани ҳам аниқ эмас. Диний амалиётлар сифатида тепаликлардаги ибодат манзилгоҳлари ва муқаддас ғорларда сиғиниш амалиётини келтириш мумкин, бироқ Минойликлар Пантеони ёки худолари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Минойликлар Эгей денгизи ва Шарқий Ўрта ер денгизи бўйлаб кенг кўламли савдо алоқаларини олиб боришган. Улар одатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва қимматбаҳо ҳунармандчилик буюмларини экспорт қилиб, эвазига оролда топилмайдиган металларни импорт қилишган. Савдогарлар ва ҳунармандлар орқали Миной маданияти Крит сарҳадларидан ўтиб, Кикладлар, Кипр, Миср, Италия, Анатолия ва Левантгача етган. Минойлик санъаткорлар ҳурож давлатлари ҳукмдорлари томонидан ёлланган бўлиб, бунга мисол сифатида Мисрдаги Аварис фрескаларининг Минойлик уста-санъаткорлар томонидан ишланишини келтириш мумкин.

Минойликлар икки ёзув ўйлаб топишган бўлиб, улар Крит иэроглифлари ва Чизиқли А деб номланади. Бу ёзувларнинг ҳеч бири замонавий олимлар томонидан ўрганилмагани туфайли, Минойликларнинг тили борасида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда олимлар Минойликлар тили Ҳинд-европа, ёки Сом каби машҳур ва маълум тил оиласига тегишли бўлмаганини фараз қилишади. М. а. 1450-йиллардан кейин Чизиқли А алифбосининг ўзгарган кўриниши бўлмиш Чизиқли Б алифбоси Микена юнон тилида қўлланган ва бу тил Критда давлат бошқаруви тили ҳисобланган. Бир нечта Бронза давридан кейинги ёзувларда қўлланган Этерокрит тили Миной тилидан келиб чиққан бўлиши мумкин деган таҳминлар мавжуд.

Сўнгги Бронза даври инқирозидан кейин асосан унутилган Миной сивилизацияси ХХ аср бошларида археологик қазишмалар орқали қайта кашф этилди. „Миной“ атамаси „Миноан“ шаклида британ археологи Артҳур Жоҳн Эванс томонидан муомалага киритилган бўлиб, Артур Эванс Кноссос саройини қазишда иштирок этган ва уни қитъадаги Микена маданиятидан ўзгача эканини аниқлаган. Кўп ўтмай, Федериcо Ҳалбҳерр ва Луиги Перниэр Пҳаистос саройи ва унинг яқинидаги Ҳагиа Триада манзилгоҳида қазишма ишларини олиб боришган. Соҳада йирик силжиш 1952-йилда Мичаэл Вентрис Алиcе Кобер томонидан олиб борилган олдинги тадқиқотларга таянган ҳолда Чизиқли Б алифбосини қайта кашф этиши билан содир бўлди. Бу кашфиёт Миной сивилизациясининг сўнгги даврларидаги иқтисодий тизим ва ижтимоий тартиботлар бўйича кўплаб қимматли маълумотларнинг аниқланишига имкон яратди. Миной сивилизацияси манзилгоҳларида бугунги кунда ҳам қазишма ишлари давом этмоқда ва Арменидаги қабристонда ва Коммос порт шаҳарчасида яқинда кашфиётлар амалга оширилди.

Номи

Кноссосда топилган Буқа ўйинчиси фрескоси

„Миной“ атамаси афсонавий подшоҳ Минос номидан олинган бўлиб, қадимги юнонлар Миноснинг узоқ ўтмишда Кноссосда ҳукм сургани тўғрисида сўзлашган. Бу ном Артур Эванс томонидан оммалаштирилган бўлиб, бунга Карл Ҳоэcк томонидан олдинроқ илгари сурилган таклиф сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин. Бу атама замонавий атама бўлиб, Минойликлар бундан ўзлари фойдаланишмаган ва уларнинг ўзлари учун берган номлари биз учун номаълум.[1][2] Қадимги мисрликлар Минойликларни „Кефтиу“ (к-ф-т-и-w) деб номлашган.[3][4]

Хронология ва тарихи

Миной хронологияси
М.ав. 3100–2650 [5] ҚМИ Пре-палатал
М.ав. 2650–2200  ҚМИИ
М.ав. 2200–2100  ҚМИИИ
М.ав. 2100–1925  ЎМИА
М.ав. 1925–1875  ЎМИБ Прото-палатал
(Қадимги сарой даври)
М.ав. 1875–1700  ЎМИИ
М.ав. 1750–1700  ЎМИИИ Нео-палатал
(Янги сарой даври)
М.ав. 1700–1625  СМИА
М.ав. 1625–1470  СМИБ
М.ав. 1470–1420  СМИИ Пост-палатал
М.ав. 1420–1330  СМИИИА
М.ав. 1330–1200  СМИИИБ
М.ав. 1200–1075  СМИИИC

Минойликлар тарихини ўрганишда иккита нисбий хронологик тизимлар қўлланади. Улардан биринчиси кулолчилик буюмлари нақшларидаги ўзгаришларга асосланган бўлиб, унга кўра Миной сивилизацияси тарихи уч даврга бўлинади: Қадимги Миной (ҚМ) Ўрта Миной (ЎМ) ва Сўнгги Миной (СМ). Бу даврларнинг ҳар бирини ҳам Рим рақамлардан фойдаланган ҳолда даврларга бўлиш мумкин (масалан, ҚМ И, ҚМ ИИ, ҚМ ИИИ) ва бош ҳарфлардан фойдаланиб, буларни ҳам даврларга бўлиш мумкин (масалан, СМ ИИИА, СМ ИИИБ, СМ ИИИC). Иккинчи тизим грек археологи Николаос Платон томонидан таклиф қилинган бўлиб, унда Миной сивилизацияси тарихи тўрт даврга бўлинади ва бу даврлар Пре-палатал (сарой қурилишидан олдинги), Прото-палатал (сарой қурилганидан кейинги дастлабки давр), Нео-палатал (сарой қурилишининг сўнгги даврлари) ва Пост-палатал (вайрон этилгандан кейинги давр) даврлардир. Палата – сарой, яъни Кноссосдаги подшоҳ саройининг қурилиши мурожаат мурожаат нуқтаси сифатида олинган.

Бу борада мутлақ хронологияни ўрнатиш мушкул. Археологлар Миной тарихи билан ўша даврда яшаган ва биз учун кўпроқ маълум бўлган бошқа сивилизациялар тарихидаги воқеаларни солиштириш орқали Миной сивилизациясида содир бўлган воқеалар календарини ишлаб чиқишга уринишган. Мисол учун, Миной тарихининг СМ ИБ қисмига тегишли бўлган топилмалар Қадимги Миср 18-чи сулоласи даври топилмалари орасида топилган ва Қадимги Миср хронологияси бу сулола даврида содир бўлган воқеалар учун календарга эга. Лекин бу йўл билан аниқланган саналар ҳар доим ҳам углерод сана-аниқлови ёки шунга ўхшаш бошқа табиий фанларга асосланган сана аниқлови методлари натижалари билан мос тушмайди. Бунга мисол сифатида Тҳера вулқони отилиши санасини аниқлаш борасидаги баҳсларни келтириш мумкин. Бу воқеа СМ ИА даври сўнгида содир бўлган, лекин карбон сана аниқлови натижаларига кўра бу воқеа таҳминан м. а.1600 йилларга тўғри келса (шундай экан, СМ ИА), Қадимги Миср солномалари билан солиштириш методи бу санани таҳминан бир асрча кейин содир бўлганини кўрсатади.[6][7]

Келиб чиқиши

Тош-қуроллар топилмалари гомининларнинг Критга 130,000 йил олдин етиб борганидан далолат берсада, анатомик жиҳатдан замонавий кўринишга эга бўлган инсонлар Критда 10,000 – 12,000 йилдан бери яшаб келмоқда.[8][9] Критда энг қадимги инсон истиқомати далили сифатида м. ав. 7000 йилларга бориб тақалувчи Неолит даври зироатчилар жамоаси қолдиқларини келтириш мумкин.[10] Неолит даври аҳолиси очиқ қишлоқларда ҳаёт кечирганлар. Қирғоқларда балиқчилар кулбалари топилган бўлса, Мессара текислиги қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилган.[11]

Қадимги Миной

Қадимги Миной даврига оид қуш шаклида ишланган идиш.

Қадимги Миной жамияти асосан олдинги Неолит даври жамоаларидан келиб чиққан бўлиб, шарқда яшовчи аҳолидан муайян даражада маданий таъсир, эҳтимол аҳоли кўчиб келиши ҳам кузатилган. Бу даврда шунингдек маҳаллий, кланларга асосланган қишлоқ маъмуриятларидан шаҳарлашган, табақалашган жамиятга ўтиш жараёни бошланган.[12]

ҚМ И даврида дастлабки бўёқ билан безатилган кулолчилик буюмлари яратила бошланган. Неолит даврида бошланган жараён давом этиб, аҳоли манзилгоҳлари тобора ўсиб, мураккаблашиб борди. Минойликлар мураккаб шароитларни ҳам ўзлаштиришни бошлаши билан манзилгоҳлар қуйидаги серҳосил текисликлардан тепаликлар томон кенгайиб борди.[12][13]

ҚМ ИИ даври одатда байналмилал давр деб аталади. Савдо алоқалари кенгайиб, Миной кемалари Эгей денгизидан ташқарига чиқишни, Миср ва Сурия томонга сузишни бошлади ва бунга елканли кемаларнинг ихтиро қилиниши ҳам йўл очган бўлиши мумкин. Ушбу давр Миной моддий маданияти ҳам ташқи таъсирнинг кучайганини кўрсатади. Масалан, Яқин Шарқда мавжуд бўлган муҳрлар андозасида янги Миной муҳрлари қабул қилинади. Миной манзилгоҳлари ўзим, ҳажман икки каррага кенгайган, кейинчалик саройлар бўлувчи ҳудудларда янги маҳобатли бинолар барпо этилган.[12][14]

ҚМ ИИИ даврида ҳам юқоридаги трендлар ривожланишда давом этди.

Ўрта Миной

Кноссос саройининг Ғарбий фасади. Бошқа саройлар каби бу сарой ҳам Ўрта Миной даврида барпо этилган лекин бутун тарихи давомида янгиланиб, таъмирланиб турган.

ЎМ И даврида прото-палатал жамият шаклланди. ЎМ ИА даврида Кноссос, Пҳаистос ва Малиа каби манзилгоҳлар аҳолиси шиддат билан ўсиб, йирик қурилиш ишлари олиб борилган. ЎМ ИБ даврида шу ҳудудларда, яъни Неолит давридан буён умумий маросимлар ўтказилувчи ҳудудларда дастлабки саройлар қад кўтарган. Ўрта Миной ҳунармандлари ранг-баранг бўёқлар ишлаб чиқишган ва ЎМ ИБ даврида кулолчилик ғилдирагидан фойдалана бошлашган.[12][15][16]

ЎМ ИИ даврида Миной ёзувлари бўлмиш Крит иэроглифи ва Чизиқли А ёзувлари ишлаб чиқилган. Бу давр оммавий вайронагарчиликлар даври билан ниҳоясига етади. Бу вайронагарчиликлар одатда зилзилалар билан боғласада, баъзилар буни инсон қўли билан содир этилганини таҳмин қилади.[15][17]

ЎМ ИИИ давридан нео-палатал давр бошланади. Пҳаистосдаги саройни ҳисобга олмаганда, кўпчилик саройлар янги меъморчилик ихтиролари қўлланган ҳолда қайтадан барпо этилади. Крит иэроглифларидан воз кечилиб, Чизиқли А ёзувига ўтилади ва Минойнинг маданий таъсири қитъадаги Юнонистонда ҳам сезила бошлайди.[15][18]

Сўнгги Миной

Сўнгги Миной даври воқеаларга бой давр бўлиб, бунда Миной жамияти чуқур ўзгаришларни бошдан кечирди. МИной маданиятининг кўплаб энг таниқли намуналари айнан шу даврга боғлиқ бўлиб, буларга мисол сифатида Илон илоҳаси ҳайкалчаларини, Ла Парисиэнне фрескосини ва марина кулолчилик безак шаклларини келтириш мумкин.[19]

Тҳера вулқони отилишидан кейинги Сўнгги Миной ИБ даврига хос марина безак услубидаги хум

Сўнгги Миной И (таҳминан м. ав. 1700-1470) даври бадавлат нео-палатал маданиятининг давоми эди. Бу даврдаги муҳим ҳодиса сифатида Тҳера вулқонининг отилишини келтириш мумкин бўлиб, бу ҳодиса таҳминан м. ав. 1600-йилларда, СМ ИА даврида содир бўлди.[19] Қайд этилган тарихдаги энг йирик вулқонлардан бўлмиш бу вулқон отилиши натижасида ер юзасига 60-100 куб-километр модда отилиб чиққан ва Вулқон фаоллиги индекси бўйича 7 шкала билан белгиланган.[20][21] Гарчи вулқон отилиши натижасида Акротири каби бир нечта Киклад манзилгоҳлари вайрон бўлиб, Шимоли-шарқий Критдаги баъзи манзилгоҳлар ташлаб кетилган бўлсада, Кноссос каби бошқа Миной манзилгоҳлари ривожланишда давом этган. Вулқондан кейинги СМ ИБ даврида (таҳминан м. ав. 1625-1470) янги маҳобатли бинолар қурилиб, халқаро савдо ривожланган, марина кулолчилик безак шакли тури ривожлана бошлаган.[19]

Сўнгги Миной ИБ даври орол бўйлаб бир неча вайронагарчиликлар натижасида ўз якунига етади ва бу билан нео-палатал жамият ҳам барҳам топади. Бу вайронагарчиликлар инсон қўли билан содир этилгани таҳмин қилинади, чунки бу вайронагарчиликлардан омон қолган ҳудудлар ҳам мавжуд бўлиб, бу офатнинг табиий сабабларга кўра содир бўлиши эҳтимолини йўққа чиқаради. Масалан, Кноссос шаҳарчаси ёнғин ичида қолган бир пайтда саройда ёнғин содир бўлмаган. Бу вайронагарчиликлар сабаблари кўп йиллик баҳсларга мавзу бўлиб келмоқда. Баъзи тадқиқотчилар буни Микеналик истилочиларга боғласа, қолганлар бунга сабаб сифатида ички низолар ва ғалаёнларни келтиришади. Ёки, баъзи тадқиқотчилар бу вайронагарчиликларни Тҳера вулқони отилиши оқибатида юзага келган табиий беқарорликнинг кечилиб келган таъсири сифатида таърифлашса, бошқалар бу икки ҳодисанинг вақтда бир-биридан жуда узоқда содир бўлганини, шу сабабдан ҳам улар орасида сабабий алоқадорлик мавжуд эмаслигини таъкидлашади.[19]

Сўнгги Миной ИИ (м. ав. 1470-1420) даври археологик қазишмаларда кўп учрамайди, бироқ бу давр ҳам таназзул даври бўлгани таҳмин қилинади.[19]

Сўнгги Миной ИИИ (м. ав. 1420-1075) даври ҳам чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга бой бўлган. Саройлар орасида фақатгина Кноссос саройи ишлаб турган, бироқ СМ ИИИБ2 даврига келиб бу сарой ҳам вайрон этилган. Маъмурият тили Микена юнон тилига ўтган ва моддий маданият ҳам қитъанинг таъсири кучайганини, юнонча сўзлашувчи зодагонлар таъсири ошганини кўрсатади.[19][22] Сўнгги Миной ИИИC даври бошқа минтақаларда содир бўлаётган Сўнгги Бронза даври инқирози билан тўғри келиб, қирғоқда жойлашган манзилгоҳлар аҳолиси ўз манзилларини ташлаб, тепаликлардаги яхшироқ мудофаа қилиниши мумкин бўлган манзилгоҳларга кўчиб кетишган. Бу кичик қишлоқларнинг баъзилари олдинги тоғ ибодат жойларидан ўсиб чиққан бўлиб, улар Дастлабки Темир даврига қадар ўзларининг Миной маданиятларини сақлаб қолишган.[19][23]

Географияси

Миной сивилизацияси асосан Крит оролида жойлашган бўлиб, Эгей денгизидаги оролларда қўшимча манзилгоҳлар ҳам мавжуд бўлган. Крит Эгей денгизи жоанубида, Европа, Африка ва Яқин Шарқни бир-бири билан боғловчи денгиз савдо йўллари устида жойлашган. Орол Ўртаер денгизи ва Африка иқлим минтақалари чегарасида жойлашгани ва турли баландликдаги қисмлардан иборат экани туфайли, оролда турли-туман табиий бойликлар мавжуд бўлган. Бироқ, оролда металл қазилма бойликлари мавжуд бўлмаган ва тадқиқотчилар фикрича айнан шу минойликларни халқаро савдо томон етаклаган. Орол сейсмик фаол нуқтада жойлашган бўлиб, кўпчилик Миной манзилгоҳларида зилзила туфайли вайронагарчилик нишоналари сақланиб қолган. Миной манзилгоҳларининг кўпчилиги Крит оролининг марказий ва шарқий қисмларида жойлашган бўлиб, ғарбда, айниқса жанубда ҳам баъзи манзилгоҳлар мавжуд.

Асосий манзилгоҳлар

  • Кноссос – Крит оролидаги энг йирик Бронза даврига оид археологик манзилгоҳ. Кноссос м. ав. 2500-йилларда таҳминан 1,300-2,000 аҳолига, м. ав. 2000-йилларда 18,000 аҳолига, м. ав. 1600-йилларда 20,000-100,000 аҳолига, м. ав. 1360-йилларда 30,000 аҳолига эга бўлган.[24][25]
  • Пҳаистос – Оролдаги Кноссосдан кейинги иккинчи энг йирик сарой. Кноссос қолдиқлари кашф этилганидан кўп ўтмай кашф этилган.
  • Ҳагиа Триада – Пҳаистос яқинидаги шаҳарча ва маъмурият маркази. Чизиқли А лавҳаларининг энг йирик манбаси топилган жой.
  • Коммос – Пҳаистос ва Ҳагиа Триада шаҳарчалари учун порт сифатида хизмат қилувчи шаҳарча. Сарой меморчилиги обидалари қаршисида фуқаролар ва жамоат бинолари қад кўтарган.
  • Малиа – франсузлар қазишма ишлари олиб борган манзилгоҳ. Манзилгоҳдаги сарой комплекси прото-палатал давр ҳақида кўплаб маълумот беради.
  • Като Закрос – грек археологлари томонидан оролнинг узоқ шарқий қисмида қазиб кашф этилган денгиз-бўйи сарой комнплекси. Археологик адабиётларда „Закро“ номи билан ҳам танилган.
  • Галатас – 1990-йиллар бошларида сарой комплекси экани тасдиқланган манзилгоҳ.
  • Кйдониа (бугунги Чаниа) – Крит ғарбидаги ягона сарой комплекси қолдиқлари.
  • Гоурниа – ХХ асрнинг биринчи чорагида қазиб чиқарилга шаҳарча.
  • Пйргос – Крит жанубидаги энг қадимги Миной даврига оид манзилгоҳ.
  • Василики – Қадимги Миной даврига оид шарқий манзилгоҳ. Ўзига хос сопол идишлар услубига шу ном берилган.
  • Фоурноу Корфи – жанубий манзилгоҳ.
  • Псеира – турли маросимлар манзилгоҳлари жойлашган орол-шаҳарча.
  • Жуктас тоғи – Кноссос саройи билан боғлиқ бўлган энг машҳур Миной тоғ ибодат манзили.[26]
  • Аркалочори – Аркалочори ойболтаси топилган манзилгоҳ.
  • Карфи – бошпана манзилгоҳи, энг сўнгги Миной манзилгоҳларидан бири.
  • Акротири – Санторини оролида жойлашган, Тҳера вулқони отилиши жойи яқинидаги манзилгоҳ.
  • Зоминтҳос – Ида тог'и шимолий этакларида жойлашган шаҳар.

Критдан ташқарида

Акротиридан топилган Миной тасвирининг бир қисми

Минойликлар савдогарлар бўлиб, уларнинг маданий алоқалари Миср, Кипр, Канъон, Левант соҳили ва Анатолияга қадар етган. Миной услубидаги фресколар Аварис ва Тел Кабридаги зодагонлар хонадонларидан топилган. Миной кулолчилик услублари ва безак кўринишлари Эллада маданиятига улкан таъсир ўтказган. Санторинидан ташқари, Миной сивилизациясига оид манзилгоҳлар[27] Кастри, Кйтҳерада топилган. Бу қитъадаги Юнонистон қирғоғи яқинида жойлашган орол бўлиб, у м. ав. учинчи мингйиллик ўрталаридан (ҚМ ИИ) бошлаб м. ав. ХИИИ асрда Микеналиклар томонидан босиб олингунига қадар Миной сивилизацияси таъсирида бўлган.[28][29] Бу оролда қитъага асосланган Бронза даври маданияти ўрнига Миной маданияти кириб келган бўлиб, бу Критдан ташқаридаги энг қадимги Миной маданияти манзилгоҳи ҳисобланган.[30]

Миной мис ёмбиси

Кикладлар ҳам Миной маданий таъсир доирасида бўлиб, Карпатҳос, Сариа ва Касос каби Критга яқин жойлашган оролларда ҳам Бронза даври ўрталари (ЎМ И-ИИ) Миной сивилизацияси колониялари ёки Минойлик савдогарлар манзилгоҳлари мавжуд бўлган. Уларнинг кўпчилиги СМ И даврига келиб ташлаб кетилган, лекин Карпатҳос Миной маданиятини тиклаган ва бу маданият оролда Бронза даври якунига қадар давом этган.[31] Бошқа Миной сивилизацияси колониялари сифатида фараз қилинган манзилгоҳлар, масалан Адолф Фуртwäнглер томонидан Аэгина оролида мавжуд бўлган, деб таҳмин қилинган Миной манзилгоҳи кейинчалик бошқа олимлар томонидан инкор этилган.[32] Лекин Родос оролидаги Иалйсос яқинида Миной колонияси мавжуд бўлган.[33]

Критликлар (Кефтиу) Мисрга совға-саломлар билан келишмоқда. Тутмос ИИИ ҳукмронлиги (м. ав. 1479-1425-йиллар) даври, Реҳмир мақбараси

Миной маданий таъсир доираси Кикладлардан ташқари Миср ва Кипргача чўзилган. Қадимги Мисрдаги Фива шаҳрида м. ав. ХВ асрга бориб тақалувчи деворий тасвирлар Минойча кўринишдаги кишиларнинг совға кўтариб келаётганини тасвирлайди. Ёзувларда улар кефтиу („денгиз ўртасидаги ороллар“) ўлкасидан келаётгани айтилади ва бу уларнинг совға-саломлар билан Критдан келган савдогарлар ёки амалдорлар эканини англатиши мумкин.[4]

Критдаги баъзи манзилгоҳлар Минойликларнинг ташқи дунё билан чамбарчас алоқаларни сақлаб турувчи жамият эканини кўрсатади.[34] Като Закрос нео-палатал манзилгоҳи бугунги соҳилдан 100 метр масофада жойлашган бўлиб, ундаги устахоналар, турли буюмларнинг сони манзилгоҳнинг савдо портларидан бири бўлганидан далолат беради. Бундай фаолият турларини денгизнинг санъат асарларида ифода этилишида ҳам кузатиш мумкин бўлиб, Акротиридаги Ғарбий уйнинг бешинчи хонасидаги „Флотилла“ фрескоси бунга мисол бўла олади.[35]

Манбалар

  1. ↑ Карадимас, Нектариос; Момиглиано, Ниcолетта (2004). „Он тҳе Терм 'Миноанъ бефоре Эванс’с Wорк ин Cрете (1894)“ (ПДФ). Студи Миcенеи эд Эгео-анатолиcи. 46 (2): 243–258.
  2. ↑ Беннет, Жоҳн (2015-07-30), „Миноан cивилизатион“, Охфорд Ресеарч Энcйcлопедиа оф Cлассиcс, Охфорд Университй Пресс, қаралди: 2023-08-17
  3. ↑ Козлофф, Ариэлле П.. Аменҳотеп ИИИ: Эгйпт'с Радиант Пҳараоҳ. Cамбридге Университй Пресс — 211-бет. ИСБН 978-1-139-50499-7. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Диcкинсон, Оливер. Тҳе Аэгеан Бронзе Аге, Cамбридге Wорлд Арчаэологй. Cамбридге Университй Пресс, 2005. 
  5. ↑ Ушбу хронология Маннинг (2012) маълумотларига асосланади. Бу ерда келтирилган мутлақ саналар радио-углерод сана аниқлов тизими маълумотларига асосланади ва улар бошқа манбаларга тўғри келмаслиги мумкин.
  6. ↑ Маннинг, Стурт W.; Рамсей, C.Б.; Куцчера, W.; Ҳигҳам, Т.; Кромер, Б.; Стеиэр, П.; Wилд, Э.М. (2006). „Чронологй фор тҳе Аэгеан Лате Бронзе Аге“. Сcиэнcе. № 312. 565–569-бет. Бибcоде:2006Сcи...312..565М. дои:10.1126/сcиэнcе.1125682. ПМИД 16645092.
  7. ↑ Кеэнан, Доуглас Ж. (2003). „Волcаниc аш ретриэвед фром тҳе ГРИП иcе cоре ис нот фром Тҳера“. Геочемистрй, Геопҳйсиcс, Геосйстемс. 4-жилд, № 11. дои:10.1029/2003гc000608. ИССН 1525-2027.
  8. ↑ „Он Cрете, Неw Эвиденcе оф Верй Анcиэнт Маринерс (Публишед 2010)“ (эн) (2010-йил 15-феврал). Қаралди: 2023-йил 20-август.
  9. ↑ Неwс, Бруcе Боwер, Сcиэнcе. „Ҳоминидс Wент Оут оф Африcа он Рафц“ (эн-УС). Wиред. Қаралди: 2023-йил 20-август.
  10. ↑ Броодбанк, C.; Страссер, Т. (1991). „Мигрант фармерс анд тҳе Неолитҳиc cолонисатион оф Cрете“. Антиқуитй. № 65 (247). 233–245-бет. дои:10.1017/с0003598х00079680.
  11. ↑ Ҳерманн Бенгцон. Гриэчисче Гесчичте, 9тҳ Эдитион, Мüнчен: C.Ҳ. Беcк, 2002 — 8 - 15-бет. ИСБН 340602503Х. 
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Томкинс, Петер; Счоэп, Илсе „Cрете“, . Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Бронзе Аге Аэгеан Cлине, Эриc: . Охфорд Университй Пресс, 2012 — 66–82-бет. ДОИ:10.1093/охфордҳб/9780199873609.013.0005. ИСБН 978-0199873609. 
  13. ↑ Wатроус, Л. Ванcе. Миноан Cрете: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 35–38-бет. ИСБН 9781108440493. 
  14. ↑ Wатроус, Л. Ванcе. Миноан Cрете: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 38–48-бет. ИСБН 9781108440493. 
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Счоэп, Илсе „Cрете“, . Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Бронзе Аге Аэгеан Cлине, Эриc: . Охфорд Университй Пресс, 2012 — 113–125-бет. ДОИ:10.1093/охфордҳб/9780199873609.013.0008. ИСБН 978-0199873609. 
  16. ↑ Ҳаллагер, Биргитта „Миноан Поттерй“, . Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Бронзе Аге Аэгеан Cлине, Эриc: . Охфорд Университй Пресс, 2012 — 405–414-бет. ДОИ:10.1093/охфордҳб/9780199873609.013.0030. ИСБН 978-0199873609. 
  17. ↑ Wатроус, Л. Ванcе. Миноан Cрете: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 52–76-бет. ИСБН 9781108440493. 
  18. ↑ Карл-Wилҳелм Wелwеи. Диэ Гриэчисче Фрüҳзеит. Мüнчен: C.Ҳ. Беcк, 2002 — 12–18-бет. ИСБН 3406479855. 
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 19,4 19,5 19,6 Ҳаллагер, Эрик „Cрете“, . Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Бронзе Аге Аэгеан Cлине, Эриc: . Охфорд Университй Пресс, 2012 — 149–159-бет. ДОИ:10.1093/охфордҳб/9780199873609.013.0011. ИСБН 978-0199873609. 
  20. ↑ МcCой, ФW; Дунн, СЕ (2002). „Моделлинг тҳе Cлиматиc Эффеcц оф тҳе ЛБА Эруптион оф Тҳера: Неw Cалcулатионс оф Тепҳра Волумес Май Суггест а Сигнифиcантлй Ларгер Эруптион тҳан Превиоуслй Репортед“ (ПДФ). Чапман Cонференcе он Волcанисм анд тҳе Эартҳ’с Атмоспҳере. Тҳера, Греэcе: Америcан Геограпҳиcал Унион.
  21. ↑ Сигурдссон, Ҳ; Cарей, С; Алехандри, М; Воугиоукалакис, Г; Cрофф, К; Роман, C; Сакеллариоу, Д; Анагностоу, C; Роусакис, Г (2006). „Марине Инвестигатионс оф Греэcе'с Санторини ор Акротири Волcаниc Фиэлд“. Эос. 87-жилд, № 34. 337–348-бет. Бибcоде:2006ЭОСТр..87..337С. дои:10.1029/2006ЭО340001.
  22. ↑ Wатроус, Л. Ванcе. Миноан Cрете: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 188-201-бет. ИСБН 9781108440493. 
  23. ↑ Wатроус, Л. Ванcе. Миноан Cрете: Ан Интродуcтион. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 197–201-бет. ИСБН 9781108440493. 
  24. ↑ Cастледен, Родней. Тҳе Кноссос Лабйринтҳ. Роутледге, 2012. ИСБН 9781134967858. 
  25. ↑ Cастледен, Родней. Миноан Лифе ин Бронзе Аге Cрете. Роутледге, 2002. ИСБН 9781134880645. 
  26. ↑ Доналд W. Жонес. Пеак Санcтуариэс анд Саcред Cавес ин Миноан Cрете, 1999. ИСБН 91-7081-153-9. 
  27. ↑ Бест, Жан Г. П.; Вриэс, Наннй М. W. де. Интераcтион анд Аccултуратион ин тҳе Медитерранеан: Проcеэдингс оф тҳе Сеcонд Интернатионал Cонгресс оф Медитерранеан Пре- анд Протоҳисторй, Амстердам, 19–23 Новембер 1980. Жоҳн Бенжаминс Публишинг, 1980. ИСБН 978-9060321942. 
  28. ↑ Тҳе Миноан Тҳалассоcраcй: Мйтҳ анд Реалитй Ҳäгг, Р.; Маринатос Н.: , Стоcкҳолм, 1994. 
  29. ↑ Браниган, Кеитҳ (1981). „Миноан Cолониалисм“. Тҳе Аннуал оф тҳе Бритиш Счоол ат Атҳенс. № 76. 23–33-бет. дои:10.1017/с0068245400019444. ЖСТОР 30103026.
  30. ↑ Ж. Н. Cолдстреам; Г. Л. Ҳухлей. Кйтҳера: Эхcаватионс анд Студиэс Cондуcтед бй тҳе Университй оф Пеннсйлваниа Мусеум анд тҳе Бритиш Счоол ат Атҳенс. Лондон: Фабер & Фабер, 1972. 
  31. ↑ Мелас, Э. М. (1985). „Тҳе Исландс оф Карпатҳос, Сарос анд Касос ин тҳе Неолитҳиc анд Бронзе Аге“. Студиэс ин Медитерранеан арчаэологй. № 68. Готҳенбург.
  32. ↑ Жамес Пенросе Ҳарланд. Преҳисториc Аигина: А Ҳисторй оф тҳе Исланд ин тҳе Бронзе Аге. Парис: ч. В., 1925. 
  33. ↑ Фурумарк, Арне (1950). „Тҳе сеттлемент ат Иалйсос анд Аэгеан ҳисторй c. 1500–1400 Б.Б.“. Опусcула арчаэологиcа. № 6. Лунд.
  34. ↑ Ҳоффман, Гаил Л. Импорц анд Иммигранц: Неар Эастерн Cонтаcц wитҳ Ирон Аге Cрете. Университй оф Мичиган Пресс. ИСБН 978-0472107704. 
  35. ↑ Wаррен, Петер (1979). „Тҳе Миниатуре Фресcо фром тҳе Wест Ҳоусе ат Акротири, Тҳера, анд Иц Аэгеан Сеттинг“. Тҳе Жоурнал оф Ҳеллениc Студиэс. № 99. 115–129-бет. дои:10.2307/630636. ИССН 0075-4269. ЖСТОР 630636.