Минск (беларусча: Мінск, 1939-йилгача — Менск деб аталган русча: Минск) — Беларус Республикасининг пойтахти, Минск вилояти маркази. Транспорт йўли, автомобил йўллари тугуни. Аэропорт бор. Свислоч дарёсининг (Березина ирмоғи) ҳар иккала соҳилида жойлашган. Январнинг ўртача температураси —6,9°, июлники 17,8°. Йиллик ёғин миқдори 646 м Минск Аҳолиси 1719 минг киши (1998), асосан, беларуслар, шунингдек, рус, украин, поляк ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Минск биринчи марта 1067-йил йилномаларида „Менеск“ шаклида тилга олинган. ХИИ аср бошларида Минск князлигининг маъмурий маркази, ХИВ асрда Литва ва Полша қўл остига ўтди. 1569-йилдан Минск воеводалигининг маркази. 1793-йилда Россияга қўшиб олинди. 1919-йил 1-январдан Беларус шўролар Республикаси пойтахти. Иккинчи жаҳон уруши даврида 80% тупап жой бинолари, барча фабрика ва заводлар, электр стансиялар, илмий муассасалар, театрлар қаттиқ шикастланди, баъзилари йўқ бўлиб кетди. 1944-йил 3-июлда Минск немис-фашистлар оккупаци-ясидан озод қилинди. Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган мардлиги ва қаҳрамонлиги ва шаҳарнинг озод қилинганлиги муносабати билан Минскга қаҳрамон шаҳар унвони берилди (1974-йил 26-июн). Минск 1991-йилдан мустақил Беларус Республикасининг пойтахти. Саноатининг етакчи тармоғи — машинасозлик ва металлсозлик. „МТЗ“ трактор заводди, автомобил "Белавто „МАЗ“ ишлаб чиқариш бирлашмаси, станоксозлик, автоматик линиялар, мотор, подшипник, иситиш ускуналари, электротехника, совиткич, асбобсозлик, электрон-ҳисоблаш машиналари, рессор заводлари фаолият кўрсатади. Кимё саноати (тиббий пре-паратлар, лок-бўёқ заводлари), мебел қурилиш материаллари (гипс ва чинни, курилиш материаллари ва йирик блокли қурилиш деталлари комбинатлари, уйсозлик заводдлари), енгил (камвол ва майин мовут комбинатлари, кўн, тикувчилик, трикотаж фабрикалари), озиқовқат саноатлари корхоналари (гўшт, сут, ун комбинатлари, қандолатпазлик, тамаки фабрикалари, нон, маргарин, пиво заводлари), полиграфия комбинати бор. 1984-йилда метрополитен ишга туширилган. Минскни маҳаллий ТЕТС ва бошқа электр стансиялар электр энергия билан таъминлайди. 13 олий ўқув юрти, 29 илмий тадқиқот институти, 7 театр, 12 музей, санаторийлар бор.

Минск

беларусча: Мінск
Minsk
Байроқ
Minsk
Герб
Мамлакат Беларус
Вилоят Минск вилояти
Асос солинган 1067
Майдон 34,884 км2 (13,469 кв ми)
Расмий тил(лар)и беларус тили ва рус тили
Аҳолиси
 (2023)
1 995 471
Зичлиги 5720 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +375 17
Почта индекс(лар)и 220000—220141
Автомобил коди 7

Меъморий бинолардан Ҳукумат уйи (1930—33), спорт саройи (1966), сув спорти саройи мажмуаси (1965—69) машҳур.

Манбалар

Ҳаволалар