Mintaqa
Минтақа – Ер юзасининг табиий географик кенглик зоналлигининг энг юқори босқичи. Ер пўсти ёки географик қобиқнинг бирор жиҳатдан ўхшаш бўлган, кенглик бўйлаб чўзилган нисбатан камбар қисми. Минтақа шартли бўлиши (мас, соат минтақалари) ёки бир ва ёки бир неча белгилари (мас, вулкан, тектоник, иссиқлик минтақалари) билан фарқ қилиши мумкин. Табиий геофафияда минтақа – юқори зонал таксономик географик бирлик (қаранг Географик зона).
минтақа табиатга таъсир этувчи асосий омилларнинг қонуний ўзгариши оқибатида ҳосил бўлади. Масалан, Қуёшдан келадиган радиация экватордан шимол ва жануб томонларга камая боришидан иссиқлик минтақалари вужудга келади. Кенглик минтақалари билан бир қаторда баландлик (вертикал) минтақалари ҳам бўлади (қаранг Географик минтақа). Баландликка кўтарилган сари ҳаво температураси, намлиги, тиниқлиги ва босими ўзгаради. Б. табиат комплексларини ўзгаришига олиб келади (қаранг Баландлик минтақалари).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |