Mintaqa vaqti
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Минтақа вақти - вақтни ҳисоблаш системаларидан бири. Минтақа вақтига Ер юзасининг ҳар бири ўртача 15° дан қилиб меридиан йўналишидаги 24 та минтақага ажратиш асос қилиб олинган. Минтақалар тартиб сони Гринвич меридиани ўрта меридиан бўлган минтақадан бошлаб шарққа томон 0 дан 24 гача ҳисобланади. Бир минтақа доирасидаги ҳамма жойда бир вақтда соат бир хил ҳисобланади. Минтақа вақти деб шу минтақанинг ўрта меридиандаги ўртача Қуёш вақти қабул қилинган. Хўжалик ва бошқа амалий ишларда қийинчилик туғилмаслиги учун Минтақа вақти чегаралари қатъий меридиан бўйлаб эмас, баъзан сиёсий ва маъмурий чегаралар, дарёлар ва ҳоказо бўйлаб ўтказилади. Минтақа вақти дастлаб 1883-йил АҚШда жорий қилинган. Ўзбекистонда эса унга 1919-йилдан амал қилинади. Мустақилликка эришгандан кейин республиканинг бутун ҳудуди бир минтақа — +5 минтақа деб қабул қилинди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |